105. Савол: Трансформатор нима.трансформаторнинг ишлаш принспи?
105. Жавоб : трансформаторнинг бирламчи чулғамига кучланиш берилганда, чулғамлардан ток ўтиши хисобига бирламчи чулғам атрофида магнит майдони хосил бўлади, магнит майдон пўлат ўзак орқали иккиламчи чулғамни кесиб ўтиши натижасида иккиламчи чулғамда Ўзиндукция ЭЮК хосил бўлади.
Қувват ва частотани ўзгартирмаган холда кучланиш қийматини ўзгартириб берувчи электростатик аппарат.
106. Савол: ток трансформаторининг бирламчи чулғами қаерда жойлашади?
106. Жавоб: ток трансформаторининг бирламчи чулғами ток трансформаторининг ичидан ўтувчи шинада жойлашади
107. Савол: Электр хисоблагич нимани хисоблайди?
107. Жавоб:Электр хисоблагич истеъмол қилинган электр энергиясини кўрсатади. Ўлчов бирлиги – кВт*соат
108. Савол: трансформатор ва автотрансформаторнинг фарқи нима?
108. Жавоб: трансформатор чулғамлари оддий холда магнит тизими орқали боғланган бўлади, автотрансформаторда бундан ташқари чулғамлар орасида электр жихатдан хам боғланиш мавжуд бўлиб, иккиламчи чулғам бирламчи чўлғамнинг бир қисмини ташкил этади.
109. Савол: КЗ-нинг вазифаси нима?
109. Жавоб:трансформаторни қисқа туташув токларидан химоя қилиш
110. Савол:АСКУЭ (ЭХНАТ)нима?
110. Жавоб: электр энергиясини хисобга олиш ва назорат автоматлаштирилган тизими.
111. Савол: Трансформаторнинг химоя турлари?
111. Жавоб:
- дифференсиал химоя
- газ химоя релеси (ёғ пасайишида, қизишида)
- максимал ток химояси (МТЗ)
- ПК,ПН, автомат.
112. Савол: МТО, ЗЗ, МТЗ, ёй химояси нима?
112. Жавоб:
- МТО - 6-10 кВ хаво линиясининг химояси 60-70% ини қамраб олади. Фазалараро қисқа туташувдан химоя қилади.
- ЗЗ – бублик орқали чиққан кабел линияларида фаза симлари ерга тушганда химоя қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |