Электр хавфсизлиги


 Иш жараѐнида назорат олиб бориш


Download 3.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/119
Sana04.08.2023
Hajmi3.53 Mb.
#1665098
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   119
Bog'liq
Электр хавфсизлиги

4. Иш жараѐнида назорат олиб бориш 
Ишлашга ижозат берилганидан сўнг, бригада аъзолари томонидан 
хавфсизлик талабларини бажарилиши устидан назорат ишбошига юклатилади. 
У, иложи борича хавфи кўпроқ бўлган иш бажарилаѐтган жойдан, ишлаѐтган 
барча бригада аъзолари ишини назорат қилиш имконини топиши лозим. 
Назорат қилувчига, бригада аъзоларини назорат қилишдан ташқари, 
бошқа бирор ишни ўриндошлик йўли билан бажариши ман қилинади. 
Мабодо, ишбоши иш жойидан вақтинча кетиши зарур бўлиб қолса, унинг 
ўрнини иш раҳбари, ишга ижозат берувчи ѐки наряд бериш ҳуқуқига эга бўлган 
ходимга берилади, алмаштириш имкони бўлмаса, ишбоши бригадани иш 
жойидан чиқариб юбориши шарт (тақсимловчи ускуна жойлашган ҳудуддан 
улар чиқарилиб, ходимлар электр тармоғи таянчидан туширилади, эшиклар 
қулфланади ва ҳоказо). 
Ишбоши алмаштирилганда, у нарядни ўз ўрнига вақтинчалик 
қолдирилган ходимга бериб кетиши керак. 
1000 В кучланишгача бўлган электр ускунада фармойиш билан иш 
бажарилаѐтган бўлса, ишбошининг қисқа муддатга кетишига рухсат берилади. 
Бундай пайтда бригаданинг электр хавфсизлиги бўйича гуруҳи III бўлган бир 
ѐки бир неча аъзолари иш жойида қолиб ишни давом эттиришлари мумкин. 


52 
Ишбошининг рухсати билан бригада аъзоларидан бири ѐки бир нечтаси 
иш жойларидан вақтинчалик кетишлари мумкин. Бунда, уларни бригада 
таркибидан чиқариш талаб қилинмайди. 1000 В кучланишдан юқори бўлган 
электр ускунада иш жойида қолган бригада аъзоларининг сони, ишбоши билан 
ҳисобланганда икки кишидан кам бўлмаслиги керак. 
Электр хавфсизлиги бўйича III гуруҳи эга бўлган бригада аъзолари 
тақсимловчи ускуна жойлашган хонадан мустақил чиқиб, яна иш жойига 
қайтиб келиши мумкин. 
I ва II гуруҳга эга бўлган бригада аъзолари эса, фақат III гуруҳга эга 
бўлган бригада аъзоси ѐки электр ускунага якка ўзи кириб чиқиш ҳуқуқига эга 
бўлган шахс ҳамроҳлигида чиқиб, яна иш жойига қайтиб келишлари мумкин. 
Тақсимловчи ускуналар жойлашган хонадан чиқиб кетишда эшикни очиқ, 
қулфламаган ҳолда ташлаб кетиш ман қилинади. 
Ишга қайтган бригада аъзолари фақат ишбошининг рухсати билан ишга 
тушишлари мумкин. Агар электр ускуна жойлашган хонани қулфлашни иложи 
бўлмаса, ишбоши қайтгунига қадар бригада аъзолари иш жойини ташлаб 
кетишга ҳақлари йўқ. 
Амалдаги талабларни бузиш ҳоллари аниқланганда ѐки ишлаѐтган 
ишчилар ҳаѐтига хавф туғдирувчи ҳолат сезилганда, дарҳол бригада иш 
жойидан чиқарилиши ва ишбошидан наряд олиб қўйилиши керак. Аниқланган 
камчиликлар бартараф қилингандан сўнг, биринчи бор ишга ижозат бериш 
қоидаси талабларини бажарган ҳолда, янгидан ишга қўйиш мумкин. 

Download 3.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling