Электр хавфсизлиги
Бригадани бошқа иш жойига кўчириш
Download 3.53 Mb. Pdf ko'rish
|
Электр хавфсизлиги
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Алоҳида кўрсатмалар»
5. Бригадани бошқа иш жойига кўчириш
Электрстанция ва подстанцияларнинг 1000 В кучланишдан юқори бўлган электр ускуналарида, бригадани бошқа иш жойига кўчиришни ишлашга ижозат берувчи шахс бажаради. Агар наряд берувчи наряднинг «Алоҳида кўрсатмалар» сатрида ѐзма равишда иш раҳбари ѐки ишбошига топшириқ берган бўлса, бригадани бошқа иш жойига кўчиришни иш раҳбари ѐки ишбоши ҳам амалга ошириши мумкин. Битта ҳаво электр узатиш тармоғи, ҳаво алоқа ва кабел электр узатиш тармоқларини, ҳамда электрстанция ва подстанцияларни 1000 В кучланишгача бўлган электр ускуналарининг ҳар хил иш жойларида, бригадани бошқа иш жойига кўчиришни ишбоши нарядда расмийлаштирмасдан амалга оширади. Бригадани бошқа иш жойига кўчириш наряднинг 3-жадвалида расмийлаштирилади. Ишлашга ижозат берувчи навбатчи ѐки тезкор-таъмирлаш ходимидан ташкил топган бригадани кўчириш, наряднинг ҳар иккала нусхасида расмийлаштиради. Электрстанция ва подстанцияларнинг электр ускуналаридан кучланишни олмай бажариладиган ишларда наряд фақат бригадани бир тақсимловчи ускунадан бошқа тақсимловчи ускунага кўчиришда расмийлаштирилади. Фармойиш билан иш бажарилаѐтганда, барча электр ускуналардан бригадани бошқа иш жойига кўчириш расмийлаштиришни талаб қилинмайди. 53 6. Иш жараѐнида танаффус ва иш тугашини расмийлаштириш Иш куни мобайнидаги танаффус вақтида (овқатланиш учун, иш шароити туфайли) бригада иш жойидан чиқарилиши, ҳамда тақсимловчи электр ускуна жойлашган хона эшиги қулфлаб қўйилиши зарур. Наряд ишбошида қолади. Бригада аъзолари танаффусдан сўнг, ишбошисиз иш жойига қайтишга ҳақли эмас. Танаффусдан сўнг нарядни расмийлаштирмасдан ишбоши (назорат қилувчи) бригадани ишга қўяди. Иш куни тугаганидан сўнг ишда танаффус бўлса, бригада иш жойидан четлаштирилиши керак. Шиорлар, тўсиқ, байроқча ва ерга улагичлар олинмайди. Ишбоши нарядни ишлашга ижозат берган ходимга бериши, у йўқ бўлган тақдирда эса, бу нарядни махсус ажратилган жойга, масалан, ўз кучини йўқотмаган нарядлар жилдига солиб қолдирилиши керак. Маҳаллий навбатчисиз электр ускунада эса, ишбоши иш куни тугаганидан сўнг, нарядни ўзида олиб қолишига рухсат берилади. Ишбоши иш тугашини наряднинг ўзидаги нусхасида қўл қўйиб расмийлаштиради. Келгуси кунларда тайѐрланган иш жойига, бригадани қайта ишга қўйиш, ишлашга ижозат берувчи ѐки унинг рухсати билан иш раҳбари томонидан амалга оширилади. Бунинг учун юқори тезкор ходимнинг ижозатини олиш талаб қилинмайди. Агар наряднинг «Алоҳида кўрсатмалар» сатрида ѐзма равишда қайд қилинган бўлса, ишлашга ижозат берувчининг рухсати билан, ишбоши бригадани тайѐрланган иш жо-йига ишга қўйиши мумкин. Навбатчи ѐки тезкор-таъмирлаш ходими ишга ижозат берувчи томонидан амалга ошириладиган бригадани ишга қўйиш, икки нусха нарядда расмийлаштирилади. Иш раҳбари ѐки ишбоши томонидан амалга ошириладиган бригадани ишга қўйиш, фақат наряднинг ишбошида бўлган нусхасидагина расмийлаштирилади. Келгуси кун ишни бошлашидан олдин, ишбоши иш жойида қолдирилган шиор, тўсиқ, байроқчаларнинг тўлалиги ва бутлигига, ҳамда ерга улагичларни ўз жойида мустаҳкам турганлигига ишонч ҳосил қилганидан сўнг, бригадани ишлашига ижозат беради. Иш тўлиқ тугалланганидан сўнг, ишбоши бригадани иш жойидан чиқариши, бригада қўйган вақтинчалик тўсиқ, шиорлар, байроқча ва ерга улагичларни олиб, электр ускуна жойлашган хона эшикларини беркитиб, қулфлаб ва нарядда ўз имзоси билан иш тамом бўлганини расмийлаштириши керак. Иш раҳбари иш жойини текшириб иш тамом бўлганини нарядда расмийлаштиради. Ишбоши иш тўлиқ тугатилганлигини ва юқоридаги талаблар бажарганлиги тўғрисида ижозат берувчига, у мабодо йўқ бўлган тақдирда, иш жойини тайѐрлашга ва ишлашга ижозат беришга рухсат этган шахсга хабар бериши керак. Иш тўлиқ тугатилганлигини расмийлаштирилган нарядни, ишбоши уни ижозат берувчи шахсга топшириши ѐки у йўқ бўлган тақдирда махсус ажратилган жойда, масалан, ўз кучини йўқотмаган нарядлар сақланадиган жилдга солиб қолдириши керак. Иш тўлиқ тугатилганлигинидан сўнг, нарядни юбориш қийинчилик туғдирса, у ҳолда ижозат берувчининг, у йўқ бўлган тақдирда иш жойини тайѐрлашга ва ишлашга ижозат беришга рухсат этган шахснинг рухсати билан, ишбоши нарядни ўзида қолдириши мумкин. Бундай ҳолда, шунингдек ишбоши ўриндошлик йўли билан ишлашга ижозат берувчи 54 шахс вазифасини бажарса, ишбоши эртанги кундан кечиктирмай нарядни навбатчига ѐки наряд берувчи ходимга, узоқ бўлимларда эса, бўлим маъмурий- техник ходимга топшириши керак. Ишлашга ижозат берувчи, иш тўлиқ тугатилганлигини расмийлаштирилган нарядни олганидан сўнг, иш жойини кўздан кечириб чиқиши, ҳамда иш жойини тайѐрлашга ва ишлашга ижозат беришга рухсат этган шахсга иш тўлиқ тугатилганлиги ва электр ускунани улаш мумкинлиги ҳақида хабар бериши керак. Download 3.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling