Электр хавфсизлиги
3. Электрстанция ва подстанцияларнинг электр ускуналари, ҳамда кабел
Download 3.53 Mb. Pdf ko'rish
|
Электр хавфсизлиги
57
3. Электрстанция ва подстанцияларнинг электр ускуналари, ҳамда кабел электр тармоқларида фармойиш бўйича иш бажариш. Вақтинчалик тўсиқ қўйиш ва кучланишни олиб ташлаш талаб қилинмайдиган электр ускуналарнинг ток ўтказувчи қисмида бажариладиган ишлар, фармойиш билан бажарилиши мумкин. 1000 В кучланишдан юқори бўлган электр ускуналарида фармойиш билан қуйидаги ишларни бажаришга ижозат берилади: - кабели олиниб ва учлари қисқа туташтирилиб ерга улаб қўйилган электр моторларда; - шина ва кабеллари ток чиқадиган жойидан олиб ташланган генераторларда; - тақсимловчи электр ускуналари хоналари ичидаги темир пардалари ѐпилиб қулфланган бўлса, судралиб олинган аравачаларда. Умумий шиналарга кучланиш бериб юбориш эҳтимоли бўлган тақсимловчи электр ускуналарининг умумий шиналарида, шчитлари ва уларни тармоқларида бажариладиган ишлардан ташқари, 1000 В кучланишгача бўлган электр ускуналаридаги ишларни фармойиш билан бажаришга ижозат берилади. Одамларнинг электр токидан шикастланишларига нисбатан хавфи кам бўлган хоналарда жойлашган 1000 В кучланишгача бўлган электр ускуналарида ишбоши бўлиш ҳуқуқига эга бўлган III гуруҳга эга бўлган ишчи, якка ўзи ишлаши мумкин. Кучланиш бор-йўқлигидан қатъий назар, иккиламчи занжирлар, ўлчов асбоблари, релели ҳимоя ускуналари, автоматика, телемеханика, алоқа воситалари ва уларнинг агрегат шкафлари, узатмалари билан биргаликда таъмирлаш, ҳамда уларга хизмат қилиш билан боғлиқ ишларни бажаришда қуйидагиларга ижозат берилади: - ишларни фармойиш бўйича бажаришга, наряд билан бажарганда иш раҳбари тайинланмасликка; - 1000 В кучланишдан юқори бўлган ток ўтказувчи қисмлари бўлмаган, улар тўла тўсилган ѐки уларни тўсиш талаб қилинмайдиган баландликда жойлашган бўлса, хоналардаги иккиламчи занжир ва ускуналарда IV гуруҳли ишбошининг якка ўзи ишлашига; - юқоридаги ускуналарда хизмат қилувчи IV гуруҳли ишбоши ишлашга ижозат берувчи ходим вазифасини бажаришига, бунда иш жойини етарлича тайѐрлашда кўриладиган хавфсизлик чораларини ўзи аниқлайди; - иш жойини тайѐрлаш учун 1000 В кучланишдан юқори бўлган электр занжирларини ўчириш, ерга улаш, ҳамда вақтинчалик тўсиқлар қўйиш талаб қилинмаса, бундай ўриндошлик вазифасини бажаришга юқорида кўрсатилган ускуналарни ишбоши томонидан ўчириши ѐки ѐқишига, ҳамда иш жойини тайѐрлашга ва ишлашга ижозат беришга рухсат берган ходимнинг рухсати билан ўчиргични ўчириши ѐки ѐқишига тегишли релели ҳимоя ва автоматика ускуналарини синаб кўришга рухсат этилади. Электрстанция ва подстанциялардаги электр ускуналарида электр хавфсизлиги бўйича III гуруҳга эга бўлган ўзи ишчига қуйидаги ишларни фармойиш билан амалга оширишга ижозат берилади: - очиқ тақсимловчи электр ускуналари ҳудудини ободонлаштириш, ўт- ўланлардан тозалаш, йўллар ва йўлакчалардаги қорни тозалаш; 58 - баландлиги 2,5 метрдан паст бўлган тақсимловчи электр ускуналари хонасидан ташқарида жойлашган радио ва алоқа тармоқлари ускуналарига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш; - тақсимловчи электр ускуналари хонасидан ташқарида жойлашган тўсиқларда ва ускуна устига ѐпилган қопламалардаги доимий ѐзувларни қайта тиклаш; - трансформаторлар, генераторлар ва бошқа ускуналарни қуритилишини назорат қилиб туриш; - мойларни қуритиш ва тозалашда мой тозалагич, ҳамда ѐрдамчи аппаратларга хизмат кўрсатиш; - компрессорлар, трансформаторнинг мой насослари, шамоллатгич (вентилятор) ларнинг механик қисмлари ва электр моторларида бажариладиган ишлар; - ҳаво тозалагич филтрларини текшириш ва унинг ичидаги сорбентларни алмаштириш; Тақсимловчи электр ускуналари ташқарисида, баландлиги 2,5 метрдан пастда жойлашган ѐритгичларни тозалаш, улардаги лампаларни алмаштиришни электр хавфсизлиги бўйича II гуруҳга эга бўлган бир ишчи фармойиш билан бажариш мумкин. Баландлиги 2,5 метргача бўлган тақсимловчи электр ускуналар ичида, унинг хоналаридан ташқарида ўрнатилган ѐритгич аппаратларига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш фармойиш билан электр хавфсизлиги бўйича III гуруҳга эга бўлган бир ишчи томонидан амалга оширилиши мумкин. Ток ўтказувчи қисмлари тўсилган 1000 В кучланишдан юқори бўлган электр ускуналари, ҳамда бошқарув ва релели ҳимоя воситалари жойлашган хоналарни тозалаш фармойиш билан электр хавфсизлиги бўйича II гуруҳга эга бўлган бир ишчи томонидан бажарилиши мумкин. Очиқ тақсимловчи электр ускуналари майдонини тозалаш фармойиш билан электр хавфсизлиги бўйича III гуруҳга эга бўлган якка ишчи томонидан бажарилиши мумкин. Download 3.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling