Электр хавфсизлиги
Download 3.53 Mb. Pdf ko'rish
|
Электр хавфсизлиги
5. Синов саволлари. 1. Электрстанция ва подстанцияларнинг электр ускуналарида иш бажаришда иш раҳбарини тайинлаш. 2. Подстанциялар ва қўшилмаларда битта наряд билан бир нечта иш жойларида иш бажариш тартиби қандай? 3. Электрстанция ва подстанцияларнинг электр ускуналари, ҳамда кабел электр тармоқларида фармойиш бўйича иш бажариш тартиби. 4. Тақсимловчи электр ускуналари ҳудудида жойлашган ҳаво ва кабел электр узатиш тармоқлари, диспетчерлик ва технологик бошқарувчи воситалари участкаларида ишлаш йўлларини изоҳланг. 60 10–МАЪРУЗА. КАБЕЛ ТАРМОҚЛАРИДА ИШ БАЖАРИШДА ЭЛЕКТР ХАВФСИЗЛИК ҚОИДАЛАРИ Режа: 1. Кабел электр тармоқларида иш бажаришда иш раҳбарини тайинлаш. 2. Кабел тармоқлари. Ер қазиш ишлари. 3. Кабел ва муфталарни иншоотларга осиш ва маҳкамлаш. Муфтани очиш, ҳамда кабелни кесиш тартиби. 4. Муфтага қўйиладиган бирикма билан ишлаш. Кабелларни ѐтқизиш. Кабел ва муфталарни бошқа ерга кўчириш. 5. Ер ости иншоотларидаги ишлар. 6. Синов саволлари. 1. Кабел электр тармоқларида иш бажаришда иш раҳбарини тайинлаш. Иш раҳбари қуйидаги ҳолларда тайинланиши керак: - механизмлар ва юк кўтариш машиналарини ишлатилганда; - 1000 В кучланишдан юқори ускуналарда қурилмалардан кучланишни олиб ишлашда (техника хавфсизлигининг қоидаларига мувофиқ барча электр қурилмалардан кучланиш олинган ҳоллар, оддий ва аниқ схемали электр қурилмалар, электр моторлар ва улар уланган ѐпиқ тақсимловчи ускуна қурилмалари бундан мустасно); - транспорт ҳаракати серқатнов, ҳамда коммуникациялар майдонида жойлашган кабел электр узатиш ва алоқа кабелларида ишланганда; Наряд берувчига юқорида санаб ўтилган ишлардан ташқари бошқа ишлар учун ҳам иш раҳбари тайинлашига рухсат берилади. Download 3.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling