Электр хавфсизлиги
Кабел ва муфталарни иншоотларга осиш ва маҳкамлаш
Download 3.53 Mb. Pdf ko'rish
|
Электр хавфсизлиги
3. Кабел ва муфталарни иншоотларга осиш ва маҳкамлаш.
Муфтани очиш, ҳамда кабелни кесиш тартиби. Очилган муфта каробка ичига солиниб, хандақ ичига кўндаланг тахталар устига ўрнатилган тахтага сим ѐки тросс ѐрдамида маҳкамланиб, осиб қўйилиши зарур. Каробкани бир томони солиб қуйиладиган ва михсиз маҳкамланадиган бўлиши керак. Қазиб очилган кабелни ѐпувчи каробка устига огоҳлантирувчи шиор ѐки хавфсизлик белгиси осилиши шарт. Кабелларни осиш учун қўшни кабеллардан, қувурлардан ва шунга ўхшашлардан фойдаланиш ман қилинади. Кабелларни бир-бирларини қўзғатмасдан осиш зарур. Муфтани очиш ѐки кабелни кесишдан олдин, таъмирланиши керак бўлган кабел, ҳақиқатдан ҳам шу эканлигига, иш бажариш учун у электр тармоғидан узиб қўйилганлигига ва унда ишлашга ижозат бериш учун керакли барча техник тадбирлар бажарилганлигига ишонч ҳосил қилиш керак. 62 Иш жойида таъмирланиши зарур бўлган кабелни қуйидагиларга қараб аниқлаш керак: - кабел ер ости йўллари ва коллекторлари, махсус каналлар ва бошқа кабел иншоотлари ичига ташланган ѐки иморат деворларидан ўтган бўлса, у ҳолда кабел йўналиши бўйлаб кузатиш орқали, схема ва чизмалар бўйича кабелларни жойлашиш тартибини солиштириш ва кабеллардаги ѐрлиқларга қараб аниқланиши керак; - кабел ерга ѐтқизилган бўлса, уни ердаги жойланишини чизмада кўрсатилган ҳолатлари билан солиштириб аниқланади. Бунинг учун, олдиндан кабел тўпламидаги барча кабел кўзга кўринадиган қилиб кўндалангига текшириш хандаги қазилади; Кабелни шикастланган жойи кўринмайдиган барча ҳолатларда, қидириш рамкаси бўлган кабел қидирувчи аппаратни қўллаш керак. Кабелни кесиш ѐки уловчи муфтани очишдан олдин махсус мослама ѐрдамида унда кучланиш йўқлигини текшириш керак. Ер ости йўллар, коллекторлар, қудуқлар ва бошқа кабел иншоотларида мосламани қўллаш, уни узоқдан бошқарилиши имкони бўлгандагина рухсат этилади. Мослама кабелни зирҳи ва қобиғини ток ўтказиши фазаларигача тешиб ѐки кесиб бир-бирига қисқа туташтириб, уни ерга уланишини таъминлаши зарур. Кабел тешувчи мосламани ерга улаш учун 0,5 м чуқурликда ерга қоқилган ерга улагичдан ѐки кабел зирҳидан фойдаланиш мумкин. Кабел зирҳига ерга улагични улашдан олдин, кабелнинг ҳалқасимон қисқич остидаги зирҳи тозаланган бўлиши керак. Агар кабел зирҳи занглаган бўлса, у ҳолда ерга улагични кабелнинг металл қобиғига улашига рухсат этилади. Кабелнинг шикастланиши натижасида барча ток ўтказувчи фазалар очилиб қолган бўлса, унда кучланиш йўқлигини кабелни тешмасдан, кучланиш кўрсатувчи асбобнинг ўзи билан текшириш мумкин. Агар ходим изоляцион таѐқчага ўрнатилган игна ва кесувчи пичоқдан фойдаланса, у махсус ҳимоя экранини қўллаши зарур. Кабелни тешаѐтганда диэлектрик қўлқоп ва ҳимоя кўзойнакларини кийиб, ҳандақ тепасида изоляцион резинали гиламча ѐки панжара устида туриб, тешилаѐтган кабелдан иложи борича узоқда туриш лозим. Кабелни тешиш ишларини икки ишчи бажариши керак: - ишлашга ижозат берувчи ва ишбоши; - улардан бири кабелни тешади, иккинчиси эса кузатиб туради; Электрстанция ва подстанциялардаги ички кабел тармоқларида, кабелларнинг узунлиги ва жойлашиш тартиби чизмалардан, ѐрлиқлардан, кабел қидирувчи аппаратлар ѐрдамида таъмирланиши керак бўлган кабелни аниқ топиш имконини берса, наряд берувчи хоҳишига қараб кесишни ѐки шикастланган муфтани очишни, кабелни тешмасдан бажаришга рухсат этилади. Олдиндан тешмасдан туриб бажариладиган кабел муфталарини очиш ва кесиш ишларини диэлектрик қўлқоп, ҳамда ҳимоя кўзойнагини кийган ҳолда, изоляцион резинали гиламча ѐки панжарада туриб ерга уланган асбоб билан бажариш зарур. Махсус тешувчи асбоб билан олдиндан тешилган кабелдаги ишлар юқорида санаб ўтилган қўшимча хавфсизлик чораларисиз бажарилиши мумкин. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling