Электр хавфсизлиги
5. Ер ости иншоотларидаги ишлар
Download 3.53 Mb. Pdf ko'rish
|
Электр хавфсизлиги
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Уланмасин! Одамлар ишлаяпти!»
64
5. Ер ости иншоотларидаги ишлар. Хавфли газлар пайдо бўлиш эҳтимолидан холи ер ости иншоотларини кўздан кечириш ва у ерлардаги тозалаш, кабелларни бўяш, қурилиш, таъмирлаш ва бошқа шунга ўхшаш ишлар, камида икки кишидан иборат ишчилар билан бажарилиши шарт. Электрстанция ва подстанциялардаги ер ости коллектор ва тунелларини III гуруҳли бир ходим кўздан кечириши мумкин. Зарарли газлар пайдо бўлиш эҳтимоли бор ер ости иншоотларидаги ишлар наряд билан камида 3 ишчи, улардан иккитаси - хавфсизликни таъминловчи, иштирокида бажарилиши керак. Ишбоши IV гуруҳга эга бўлиши шарт. Ҳар бир цехда (туманда, бўлимда) хавфли газ пайдо бўлиши эҳтимоли бўлган ер ости иншоотларини рўйхати бўлиши ва ушбу рўйхат билан ер ости иншоотларига хизмат қилувчи ходимлар таништирилиши шарт. Хавфли газ пайдо бўлиши эҳтимоли бўлган барча ер ости иншоотлари чизмада белгиланган бўлиши зарур. Ер ости иншоотларида ишларни бошлашдан олдин ва иш бажариш мобайнида табиий ѐки мажбурий шамоллатиш ускунаси ишлашини таъминлаш шарт. Табиий шамоллатишни камида иккита тушиш люкларини очиб, уларни олдига шамол оқимини йўналтирувчи махсус соябонлар орқали амалга оширилади. Мажбурий шамоллатиш 10-15 дақиқа мобайнида шамоллатгич (вентилятор) ѐки компрессор орқали иншоот тубидан 0,25 м баландликка туширилган йўғон шланг ѐрдамида, ер ости иншоотларидаги ҳаво тўла алмашгунча амалга оширилиши зарур. Шамоллатиш учун сиқилган газли баллонлардан фойдаланиш ман қилинади. Ер ости иншоотлари ичидаги ҳавони хавфли газлар билан ифлосланганлик даражасини текширмасдан туриб, у ерда иш бошлаш ман қилинади. Текширишни, ҳаводаги хавфли газлар борлигини текширувчи асбобни ишлатишга ўргатилган махсус ходим амалга ошириши зарур. Ушбу ходимлар рўйхати корхона раҳбарияти кўрсатмаси билан тасдиқланиши шарт. Газларнинг бор-йўқлигини очиқ олов ѐрдамида текшириш ман қилинади. Узлуксиз шамоллатиш ускунаси билан жиҳозланган коллектор ва туннелларда иш бошлашдан олдин, маҳаллий шароитга қараб ушбу ускуналар маълум муддатгача ишлатилиши керак. Бунда хавфли газ бор-йўқлигини текшириш шарт эмас. Коллектор ва туннеллар ичида ишлаганда, ишчилар ҳамма вақт очиқ туриши керак бўлган иккита люк ѐки эшик ўртасида бўлишлари шарт. Очиқ люк олдида тўсиқлар ўрнатилган ѐки огоҳлантирувчи белгилар қўйилган бўлиши керак. Қудуқларни очаѐтганда учқун чиқармайдиган асбоблардан фойдаланиш ва қудуқ қалпоқларини люк четларига урилиб кетмаслик чораларини кўриш зарур. Очилган қудуқлар атрофига тўсиқлар ѐки ѐн берисига огоҳлантирувчи белгилар қўйиш шарт. III гуруҳга эга бўлган ходимни ѐрдамчи арқон ва ҳимоя камарини тақиб, қудуқ ичида тушиб ишлашига рухсат берилади. Ҳимоя камарига қўшимча елка 65 камари боғланган бўлиб, уни орқа белида кесишган жойидаги металл ҳалқага ѐрдамчи арқон боғланган бўлиши шарт. Арқонни бошқа учини ѐрдам берувчи ходимлардан бири ушлаб туриши шарт. Қудуқлар ичида кавшарлаш лампаларини ѐқиш, пропан-бутан баллонларини ўрнатиш, муфта ичига қўйилиши керак бўлган бирикма ва қотишмаларни эритиш ман қилинади. Муфтага қўйиш учун эритилган бирикма ва қотишма қудуқда металл симга (тросcга) карабин ѐрдамида осилган махсус қопқоқли идишларда туширилиши керак. Оловли ишларни бажаришда оловга чидамли, аланга тарқалишини чегараловчи тўсиқлар қўлланилиши ва ѐнғин чиқишига қарши чоралар кўрилиши шарт. Кабел ѐтқизилган коллектор, туннел, кабел ярим қаватлари ва бошқа хоналарда пропан-бутандан фойдаланиладиган ишларни бажаришда, хонада ишлатилаѐтган баллонларнинг умумий ҳажми 5 литрдан ошмаслиги керак. Иш тугатилганидан сўнг, газли баллонлар олиб чиқилиши ва хоналар шамоллатиши шарт. Кабелларни шикастланган жойларини куйдириш жараѐнида ишчиларни қудуқларда туриши ман қилинади. Коллектор ва тунелларда эса, фақат иккита очиқ турган ва ташқарига чиқиш қудуқлари ўртасида туриш мумкин. Кабелни шикастланган жойини куйдириш жараѐнида кабелларда ишлаш ман этилади. Кабелни шикастланган жойини куйдириб бўлганидан сўнг, ѐнғин чиқишини олдини олиш мақсадида, кабелларни албатта кўздан кечириш шарт. Ишлашга ижозат бериш ва тунелларни кўздан кечиришдан олдин, уни ичини кузатиш ишларини, улардаги ѐнғинга қарши ҳимоя ускуналари автоматик ишлаш режимидан узоқдан бошқариладиган режимга ўтказилиши ва бошқарув калитига «Уланмасин! Одамлар ишлаяпти!» деган шиор осиб қўйилиши зарур. Қудуқ, коллектор ва тунелларда, ҳамда очиқ люклар яқинида чекиш ман этилади. Қудуқ, коллектор ва тунелларда узоқ муддатли ишларни бажараѐтганда улар ичида ишчиларни бўлиш вақтини, ишни бажариш шарт- шароитига қараб, наряд берувчи ходим белгилайди. Қудуқ, коллектор ва тунелларда газ пайдо бўлиб қолса, иш дарҳол тўхтатилиши ва газ чиқаѐтган манбани топиб, уни ўчирмагунча, ишчилар хавфли жойдан четлаштирилиши шарт. Иш жойида йиғилиб қолган газни чиқариб юбориш учун, мажбурий шамоллатиш ускунасидан фойдаланиш зарур. Download 3.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling