Электр хавфсизлиги
Подстанциялар ва қўшилмаларда битта наряд билан бир нечта иш
Download 3.53 Mb. Pdf ko'rish
|
Электр хавфсизлиги
2. Подстанциялар ва қўшилмаларда битта наряд билан бир нечта иш
жойларида иш бажариш. Техника хавфсизлигининг қоидаларида қайд этилган ҳолатлардан ташқари, битта қўшилманинг битта ва бир нечта иш жойларида ишлашга битта наряд бериш рухсат этилади. Барча ток ўтказувчи қисмлардан, шу жумладан ҳаво ва кабел электр узатиш тармоқлари кириб-чиққан қисмидан кучланиш олинган электр ускуналарида ва қўшни электр ускуналарга кириш йўллари беркитилган (1000 В кучланишгача бўлган шчит ва ускуналар кучланиш остида қолиши мумкин) ҳолларда, барча қўшилмаларда бир вақтда ишлаш учун битта наряд беришга рухсат берилади. Бундай пайтда иш раҳбарини тайинлаш талаб қилинмайди. Агрегатлар (қозон, турбина, генератор) ва алоҳида технологик ускуналарни (кул чиқариб ташлаш, иситиш, ѐқилғи майдалагич тизимлари ва бошқаларни) таъмирлашга чиқарилган тақдирда, битта наряд ушбу агрегат электр моторларининг барчасида (ѐки бир қисмида) ва ушбу агрегатларни (ускуналарни) электр моторларини электр энергияси билан таъминловчи- тақсимловчи электр ускуналарнинг барча (ѐки бир қисми) қўшилмаларида ишлаш учун битта наряд берилади. Кучланиши бир хил бўлган тақсимловчи электр ускунасида уланган электр моторларда ишлаш учун, битта наряд берилиши мумкин. Электр моторларда ва улар уланган комплект тақсимловчи электр ускуналари билан жиҳозланган тақсимловчи ускуналарда бригадани бир иш жойидан иккинчи иш жойига ўтказишни расмийлаштириш талаб қилинмайди. Ушбу электр ускуналарнинг бир нечта иш жойига бригадани тарқатиб ишлашига рухсат берилади. Конструкцияси бошқача ишланган тақсимловчи электр ускуналаридаги электр моторлар қўшилмаларида ишлашга ижозат олинганда ва иш бажарилганда бир иш жойидан иккинчи иш жойига ўтказиш нарядда расмийлаштирилиши шарт. Бир тизимли шинани ва исталган миқдорда секцияга эга бўлган 6-110 кВ кучланишли тақсимловчи электр ускунасида таъмирлаш учун барча секцияларни тўла чиқарилган тақдирда, шиналарда ва шу секциянинг барча (ѐки бир қисми) қўшилмаларида битта наряд бериб ишлашга рухсат этилади. Ушбу секция чегарасида бригада аъзоларини бир нечта иш жойига тақсимлаб ишлатиш мумкин. Электр ускунанинг битта ва бир нечта қўшилмаларининг ҳар хил иш жойларида бир вақтда ѐки навбатма-навбат ишлаш учун қуйидаги ҳолларда битта наряд беришга рухсат этилади: - куч ва текшириш кабелларини ѐтқизиш, ҳамда кўчириб ѐтқизишда, электр ускуналарини синашда, ҳимоя воситалари ва ўлчов асбобларини, блокировка, автоматика, телемеханика, алоқа ва бошқа воситаларни текширишда; 56 - битта қўшилмадаги коммутацион аппаратларни таъмирлашда, шу жумладан ушбу аппаратларнинг узатмаси бошқа хонада жойлашган тақдирда ҳам; - тунеллар, коллекторлар, қудуқлар, ҳандақлар ва чуқурларда алоҳида жойлашган кабелларни таъмирлашда; - иш жойининг жойлашиши ишбошига бригада устидан назорат олиб бориш имкониятини яратиши мумкин бўлган тақдирда, ѐнма-ѐн жойлашган чуқурда, тақсимловчи ускуна ѐки иккита чуқур ичида бажариладиган кабелларни (иккитадан ортиқ бўлмаган) таъмирлашда. Бу ҳолда бригада аъзоларини бир нечта иш жойига тақсимлаб ишлашга рухсат берилади. Бригадани бир иш жойидан иккинчи иш жойига ўтказишни расмийлаштириш талаб қилинмайди. Техника хавфсизлиги қоидаларига асосан бажарилиши мумкин бўлган барча иш жойлари, ишлашга ижозат беришдан олдин тайѐрланиши шарт. Наряд бўйича иш батамом тугамагунча бирон-бир қўшилмани улашга тайѐрлаш, шу жумладан электр моторни синаб кўриш ман этилади. Агар бригада турли иш жойларига тақсимланган бўлса, III гуруҳга эга бўлган бир ѐки бир неча бригада аъзолари, ўз иш жойларида ишбошисиз алоҳида ишлашларига ижозат этилади. Назоратсиз алоҳида ишлаѐттан бригада аъзоларини ишбоши иш жойига олиб бориб, уларга иш жараѐнида амал қилиниши керак бўлган хавфсизлик чоралари тўғрисида йўриқнома бериши керак. Бир нечта подстанцияларда ѐки бир подстанцияни бир нечта қўшилмаларида бир турдаги ишларни кетма-кет бажариш учун битта наряд беришга ижозат этилади. Бундай ишларга қуйидагилар киради: - изоляторларни артиш; - қисқичлардаги болтларни тортиб қўйиш; - симлар ва шиналар уланган қисмини тортиб маҳкамлаш; - текшириш учун мой олиш ва етишмаганда қуйиш; - трансформатордаги ўрамларнинг сонини кўпайтириш ва камайтириш билан кучланишни ўзгартириш; - релели ҳимоя воситалари, автоматика, ўлчов асбобларини текшириш; - бегона энергия манбаи ѐрдамида электр ускунани юқори кучланишда синаш; - ўлчов штангаси ѐрдамида изоляторларни текшириш; - кабел электр тармоқларининг шикастланган жойларини аниқлаш. Бундай нарядларнинг муддати 1 кун. Ҳар бир подстанция ва қўшилмада ишлашга ижозат бериш наряднинг 3- жадвалида расмийлаштирилади. Иш ушбу наряд бўйича тўла тугатилганидан сўнг, ҳар бир подстанцияда ускунани электр тармоғига улаб туширишга рухсат берилади. Фармойиш бир нечта электр ускуналарда (қўшилмаларда) навбатма- навбат бажариладиган ишлар учун берилиши мумкин. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling