Электр хавфсизлиги
Download 0.79 Mb.
|
portal.guldu.uz-Ҳ
Иккинчидан, О`збекистоннинг екологик хавфсизлиги нуқтайи назаридан қараганда, сув захираларининг, шу жумладан ер усти ва ер ости сувларининг кескин тақчиллиги ҳамда ифлосланганлиги катта ташвиш туг`дирмоқда. Республиканинг дарёлари, каналлари, сув омборлари ва хатто ер ости сувлари ҳам ҳар тарафлама инсон фаолияти та`сирига учрамоқда.
Суг`ориладиган ҳудудларда сув табиатнинг бебаҳо ин`омидир. Бутун ҳаёт сув билан бог`лиқ. Зотан, сув тамом бо`лган жойда ҳаёт ҳам тугайди. СҲундай бо`лса-да, Марказий Осиё сув захиралари жуда чекланган. Йилига 78 км3 сув келтирадиган Амударё ва 36 км3 сув келтирадиган Сирдарё асосий сув манбааларидир. Ҳозирги вақтда халқ хо`жалигида Орол денгизи ҳавзасининг барча сув захираларидан то`ла-то`кис фойдаланилмоқда. Сув захираларининг сифати енг муҳим муаммолардан биридир. 60-йиллардан бошлаб Марказий Осиёда янги ерлар кенг ко`ламда о`злаштирилди. Саноат, чорвачилик комплекслари екстенсив ривожлантирилди. Урбанизация кучайди. Коллектор зовур тизимлари қурилди ҳамда дарё сувлари суг`ориш учун мутлассил юқори ҳажмларда олинди. СҲу боис ҳавзалардаги сувнинг сифати тобора ёмонлаша борди. Дарё сувларининг ифлосланиши екология-гигийена ва санитария-епидемиология вазиятини, айниқса, дарёларнинг қуйи оқимларида ёмонлаштирмоқда. Иккинчи томондан, дарё сувлари таркибида тузларнинг мавжудлиги, Амударё, Сирдарё, Зарафшон ва бошқа дарёларнинг делталарида тупроқнинг шо`рланишини кучайтирмоқда. Бу еса қо`шимча мелиорация ишларини амалга оширишда, зовур тизимларини барпо етиш ва тупроқ, шо`рини ювишда яққол сезилмоқда. О`збекистон ва қо`шни минтақалар шароитида аҳолини сифатли ичимлик суви билан та`минлаш алоҳида аҳамият касб етмоқда. Аҳоли пунктларини одатдаги водопровод суви билан та`минлаш ко`рсаткичи республикада фақат кейинги беш йилликнинг о`зида тахминан 1,5 баробар ортди. СҲунга қарамай, ушбу муаммо долзарблигича қолмоқда. Ичимлик сув та`миноти манбааларининг ифлосланиши Республикада, Орол бо`йича касалликка чалинишнинг юқори даражасига сабаб бо`лмоқда. Учинчидан, Орол денгизининг қуриб бориш хавфи г`оят кескин муаммо, айтиш мумкинки, миллий кулфат бо`либ қолди. Орол денгизи муаммоси узоқ, о`тмишга бориб тақалади. Лекин бу муаммо со`нгги о`н йилликлар мобайнида хавфли даражада ортди. Марказий Осиёнинг бутун ҳудуди бо`йлаб суг`ориш тизимларини жадал сур`атда қуриш ко`плаб аҳоли пунктларига ва саноат корхоналарига сув бериш баробарида кенг ко`ламдаги фожиа - Орол ҳалок бо`лишининг сабабига ҳам айланди. Яқин-яқинларгача чо`лу-сахролардан тортиб олинган ва суг`орилган ерлар ҳақида дабдаба билан со`зланарди. Айни чог`да ана шу сув Оролдан тортиб олинганлиги, уни «жонсизлантириб қо`йилганлиги» хаёлга келмасди, ендиликда Орол бо`йи екологик кулфат ҳудудига айланди. Орол танглиги инсоният тариҳида енг йирик екологик ва гуманитар фожиалардан биридир. Денгиз ҳавзасида яшайдиган қарийб 35 млн. киши унинг та`сирида қолди. Биз 20-25 йил мобайнида Жаҳондаги енг йирик ёпиқ сув ҳавзаларидан бирининг ё`қолиб боришига гувоҳ бо`лмоқдамиз. Бироқ, бир авлоднинг ко`з о`нгида бутун бир денгиз ҳалок бо`лган ҳол ҳали ро`й берган емас еди. 1911-1962 йилларда Орол денгизининг сатҳи енг юқори нуқтада бо`либ, 53,4 м ни, сувнинг ҳажми 1064 км3 ни, сувнинг юзаси 66 минг км2 ни ва минераллашув даражаси бир литр сувда 10-11 граммни ташкил етган еди. Денгиз транспорт, балиқ хо`жалиги, иқлим шароити жиҳатидан катта аҳамиятга ега бо`лган. Унга Сирдарё ва Амударёдан ҳар йили деярли 56 км3 сув келиб қуйилар еди. 1994 йилга келиб Орол денгизидаги сувнинг сатхи 32,5 метрга, сув ҳажми 400 км3 дан камроқга, сув юзасининг майдони еса 32,5 км2 га тушиб қолди, сувнинг минераллашуви икки баравар ортди. Оролнинг сатҳи 20 метр пасайиши натижасида у енди яхлит денгиз емас, балки иккита қолдиқ ко`лга айланиб қолди. Унинг соҳиллари 60-80 км га чекинди. Амударё билан Сирдарёнинг делталари жадал сур`атлар билан бузилиб бормоқда. Денгизнинг сув қочган туби 4 млн. гектардан ортиқроқ майдонда ко`риниб қолди. Натижада яна битта «қо`лбола» қумли-шо`рҳоқ саҳрога ега бо`лдиқ. Шамол Орол денгизининг қуриб қолган тубидан туз ва чанг-тузонни юзлаб км ларга учириб кетмоқда. Орол денгизининг қуриб бориши ва шу жараён туфайли орол бо`йи минтақасидаги табиий муҳитнинг бузилиши екологик фожиа сифатида баҳоланмоқда. Чанг ва туз бо`ронларининг пайдо бо`лиши, фақат Орол бо`йида емас, балки денгиздан анча наридаги бепоён ҳудудларда ерларнинг чо`лга айланиши, иқлим ландшафтнинг о`згариши булар ана шу фожиа оқибатларининг то`лиқ бо`лмаган ро`йхатидир. Орол бо`йида денгизнинг қуриб бориши муносабати билан халқаро, кенг ко`ламли аҳамиятга молик бо`лган екологик, ижтимоий-иқтисодий ва демографик муаммоларнинг мураккаб мажмуи вужудга келди. Орол денгизининг қуриб бориши ва минтақанинг чо`лга айланиши билан бог`лиқ екологик фожиа бу ҳавзада яшаётган барча халқларнинг дард аламидир. Марказий Осиё давлатлари бошлиқларининг 1993 йил март ойида қизил о`рдада бо`либ о`тган учрушуви ана шу муаммоларни хал қилиш ё`лидаги туртки бо`лди. Бу учрашувда Орол денгизи танглигини хал етиш юзасидан биргаликда ҳаракат қилиш то`г`рисида битим имзоланди. Орол денгизи муаммолари бо`йича Давлатлараро Кенгаш ва унинг ишчи органи - Ижроия қо`митаси, шунингдек, Оролни қутқариш халқаро фонди ташкил етилди. Марказий Осиё Республикалари давлат бошлиқларининг 1994 йил январида Нукус шаҳрида бо`либ о`тган иккинчи учрашувида Орол денгизи ҳавзасидаги екологик вазиятни яхшилаш юзасидан яқин уч-беш йилга мо`лжалланган, минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг аниқ ҳаракатлар дастури тасдиқланди. 1994 йил март ойида Тошховузда бо`лган учинчи учрашувда Давлатлараро Кенгашнинг ушбу дастурининг бажарилиши ҳақидаги ҳисоботи тингланди. Орол муаммосининг бутун кескинлигини уни сақлаб қолиш юзасидан кечиктириб бо`лмайдиган чора-тадбирлар ко`риш зарурлигини тушунган ҳолда, Марказий Осиё ва минтақанинг илмий жамоатчилиги, халқаро ташкилотлари 1995 йил 20 сентабрда Нукус шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва халқаро ташкилотларининг Орол денгизи ҳавзасини барқарор ривожлантириш муаммоси бо`йича Декларациясини қабул қилдилар. Декларация барқарор ривожланиш қоидаларига қат`ий амал қилишни назарда тутади ва е`тиборни қуйидаги г`оят муҳим муаммоларни ҳал қилишга қаратади: -қишлоқ ва о`рмон хо`жалигининг янада мувозанатли ва илмий асосланган тизимига о`тиш; -сув захираларидан фойдаланишнинг тежамли усулларини ишлаб чиқиш, суг`оришда ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишда такомиллашган технологияларни қо`ллаш воситасида ирригациянинг самарадорлигини ошириш; -минтақанинг табиий захираларини бошқариш тизимини такомиллаштириш. Пировард натижада Орол танглиги барқарор ривожланиш, бу минтақада яшаётган одамларнинг турмуш даражасининг пасайиб кетишига ё`л қо`ймаслик, келажакда ёш авлод учун муносиб турмушни та`минлаш тамойиллари асосида ҳал қилиш бо`йича узоқ муддатли стратегия ва дастурни ишлаб чиқиш ҳамда ро`ёбга чиқариш зарур. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling