Электр хавфсизлиги


Ҳаётий фаолият хавфсизлиги фанининг


Download 0.79 Mb.
bet2/46
Sana17.02.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1206081
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46
Bog'liq
portal.guldu.uz-Ҳ

Ҳаётий фаолият хавфсизлиги фанининг
аҳамияти ва унинг таркиби.
ҲФХ фанининг диққат марказига қо`йилган мақсад бу инсоннинг жамият тараққиётидаги роли. Меҳнат муҳофазаси инсонни ишлаб чиқаришдаги аҳволи, у билан бог`лиқ масалаларни о`рганишни о`з олдига мақсад қилиб қо`яди.
Ҳозирги вақтда инсон - табиий, техник, иқтисодий ва бошқа ҳар хил хавф-хатар дунёсида ишлайди. Шу хавф - хатарлар натижасида жуда ко`п инсонлар ҳаётдан ко`з юмадилар (Арманистондаги зилзила, Чернобил АЕС ҳалокати. Жигаристондаги ер силжиши, Адмирал Нахимов пароходининг чо`киши, Свердловскийда, Челябинск - Уфа темир ё`л участкасида портлаш ва ҳ.к. Шулар натижасида 3000 дан ортиқ одам ҳалок бо`лган, 20000 ногирон ва 200000 одам касалланган.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 42 сессиясида 1991 йилдан бошлаб табиий офат ва фалокатларни камайтириш бехатарлик йиллари, деб белгиланган еди.
Ҳаёт фаолият хавфсизлиги – инсон ва унинг саломатлиги учун хавфсиз меҳнат шароитини та`минлашга қаратилган техникавий санитар–гигиеник ва ҳуқуқий тадбирлар мажмуидир.
Хавфсизлик техникаси-хавфли ишлаб чиқариш омилларнинг, я`ни хавфсизлик қоидалари бузилгандаги бахциз ҳодисалар, шикастланишларни келтириб чиқарадиган омилларнинг инсонга та`сир етишини олдини оладиган ташкилий ва техникавий тадбирлар мажмуидир.
Ишлаб чиқариш санитарияси-зарарли ишлаб чиқариш омилларининг, я`ни касалликлар келтириб чиқарадиган омилларнинг ишчиларга та`сирини олдини оладиган ташкилий, гигиеник ва санитария-техникавий тадбирлар ва воситалар мажмуи.
Ҳаётий фаолият хавфсизлиги тушунчаси. Ҳаётий фаолият хавфсизлиги тушунчаси ко`п учрайдиган та`рифлар билан белгиланади. Фаолият - инсоннинг жамиятда мавжуд бо`лиши учун керакли шароит. Меҳнат - фаолиятнинг юқори шакли. Файласуфларнинг фикрича, инсоннинг та`рифи – ҳаракатдаги, меҳнатдаги фаолиятидадир.
Меҳнат ва фаолият шакллари турлича бо`либ, улар ҳаётда учрайдиган ақлий, манавий, маданий, илмий ва бошқа жараёнларни о`з ичига олади.
Фаолият жараёни модели. Фаолият жараёни модели икки елементдан, я`ни инсон ва муҳит орасидаги то`г`ри ва тескари муносабатлардан тузилган деб тасаввур қилиш мумкин. Тескари муносабатлар моддий дунёнинг қарама-қаршилик умумий қонунларидан келиб чиқади. "Инсон-муҳит" системаси икки мақсадли бо`лади:
1) аниқ бир натижага еришиш,
2) ко`нгилсиз ҳодисаларни чиқариб ташлаш (инсон сог`лиг`ига ва ҳаётига зиён, ёнг`инлар ва фалокатлар).
Шуларнинг келиб чиқиши ва шунга о`хшаш ҳодисалар оқибатида келиб чиқадиган натижага хавф деб аталади.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling