Электр хавфсизлиги


Download 0.79 Mb.
bet8/46
Sana17.02.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1206081
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   46
Bog'liq
portal.guldu.uz-Ҳ

Таҳлил усули. Хавфсизликни ко`нгилсиз воқеа ро`й беришдан олдин (априор) ёки кейин (апостериор) таҳлил етиш мумкин. Ҳар иккала ҳолда қо`лланиладиган усул бевосита ёки аксинча бо`лиши мумкин.
Априор таҳлилда шу системага хос бо`лиши мумкин бо`лган (яширин) ко`нгилсиз воқеалар танлаб олинади ва уларни яратувчи бир қанча ҳоллар то`плами тузилади.
Апостериор таҳлил еса ко`нгилсиз воқеа юз бергандан со`нг келажакда тадбирлар ишлаб чиқиш. Бу икки усул бир-бирларини то`лдиради. То`г`ри усулда таҳлил қилишда оқибатни олдиндан ко`риш учун сабаблар о`рганилади. Тескари усулда еса, оқибат таҳлил қилиниб- сабаблари аниқланади.
Бу усулларнинг асосий мақсади ко`нгилсиз воқеаларни олдини олишдир. Воқеанинг келиб чиқиш еҳтимоли ва тезлиги ма`лум бо`лса, воқеанинг тахминан қандай натижа билан тамом бо`лишини аниқлаш мумкин.
Хавфсизликнинг таҳлилида системанинг параметрларини ёки чегарасини аниқлаш асосий масала ҳисобланади. Агар система жуда ҳам чегараланган бо`лса, бирор хавфли ҳоллар ёки омиллар е`тибордан ташқарида қолиши мумкин.
Агар системага о`та кенг қаралса, таҳлил натижалари ноаниқ бо`либ қолиши мумкин. Таҳлил о`тказиш даражаси аниқ мақсадларга бог`лиқ. Аниқ бир огоҳлантириш ё`ли билан та`сир қилиш мумкин бо`лган ҳодисаларни аниқлаш умумий иш услуби ҳисобланади.


О`злаштириш саволлари
1. Хавфсизлик таксономияси нима? 2. Хавф нима? 3. Хавфлар квантификацияси нима? 4. Таваккал нима? 5. Масалан, ишлаб чиқаришда бир йилда жароҳатлар туфайли о`лимлар сони 420 ни, ишловчилар сони еса 9 млн. кишини ташкил қилса, ишлаб чиқаришда о`лим таваккални аниқланг? 6. Таваккални ё`л қо`йса бо`ладиган миқдорий тушунчасини характерланг? 7. "Хавфлар дарахти"ни тузиш таваккал квантификациясининг қайси усулида қо`лланилади? 8. "Хавфлар дарахтидан" кутилган асосий мақсад нима? 9. Хавфсизликни таҳлил қилишнинг қайси усули ко`нгилсиз ҳодиса содир бо`лгандан со`нг бажарилади? 10. Хавфсизликни таҳлил қилишнинг қайси усули ко`нгилсиз воқеа содир бо`лмасдан олдин бажарилади? 11. Хавфларни таҳлил қилишнинг априор ва апостериор усуллари бир-бииини то`лдирадими ёки бир-бирига зидми?


Таянч иборалар
Таксономия, импулсив хавф, квантификация, яширин хавфлар аксиомаси, таваккал, таваккални ё`л қо`йса бо`ладиган минтақаси, ергатик система, тахлил усули, сабаблар ва хавфлар дарахти, система яратувчи елемент.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling