Электр хавфсизлиги


Download 0.79 Mb.
bet5/46
Sana17.02.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1206081
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46
Bog'liq
portal.guldu.uz-Ҳ

Хавфлар ро`йхати. Бу аниқ бир тартиблар бо`йича қо`йилган номлар, атамалар, ро`йхати (о`згарувчан ҳарорат, ҳаво тезлиги, босими, ёруг`лик, ҳавони ионизациялаш, портлаш, гербецид, шовқин, тебраниш ёки титраш, ёнг`ин, заҳарли моддалар, лазер нурлари, електр ёйи ва ҳ.к.).
Ҳар бир текшириладиган обектда о`тказиладиган аниқ текширишлар учун шу обектда (цехда, иш жойида, технологик жараёнда, касбда) учрайдиган хавфлар ро`йхати тузилади.


Хавфларнинг квантификацияси
Бу ҳаётий фаолият хавфсизлигини та`минлашга қаратилган тадбирлар учун етарли даражада керак бо`лган миқдорий, вақтинча фазовий ва бошқа хусусиятларни аниқлаб, амалга ошириш жараёнидир. Тенглаштириш жараёнида аниқ бир масалани ҳал қилиш хавфлар ро`йхати, фазодан ташқарига чиқармаслик (жамлаш), мумкин бо`лган зарар ва бошқа омиллар аниқланади.
Сабаблар ва оқибатлар. ЙАширин хавфлар амалга ошишига олиб келадиган шароит - сабаб деб аталади. Сабаблар – жароҳатлар, юқумли касалликларни кенг тарқалишини (епидемия), атроф муҳитга зарар ва бошқа хил оқибатларни келтириб чиқаради.
Хавф-сабаб-оқибат учлиги - бу яширин хавфларни ва зарарларни амалга оширувчи тараққиётнинг мантиқий жараёнидир. Масалан: заҳар (хавфли) - дори тайёрловчининг хатоси (сабаб) - заҳарланиш (ко`нгилсиз оқибатлар). електр токи - қисқа уланиш - куйиб қолиш. Ароқ - жуда ко`п бо`лса-о`лим.
Яширин хавфлар аксиомаси (о`з-о`зидан ма`лум хақиқат).
Мутлоқ хавфсиз бо`лган иш (фаолият) бо`лишлиги мумкин емас. Демак, хар қандай (фаолият) бо`лмасин - унда яширин хавф бо`лади. Бу аксиома ҲФХ да г`оят катта методологик аҳамиятга ега.


Таваккал назариясининг асосий фикрлари
1950 йил сентябр ойида Киолн шахрида бо`лган Ҳаётий фаолият хавфсизлиги биринчи жахон конгрессида, олимлар ҲФХни фан деб аташни қабул қилдилар ва о`з ма`рузаларида «таваккал» тушинчасини қо`лладилар. Конгрессда хар бир олим «таваккал» тушунчасини о`зича талқин қилди. Масалан: В.Маршал – таваккал – бу хавфнинг миқдорий бахосидир. Миқдорий бахо – бу бо`либ о`тган ко`нгилсиз ходисаларнинг аниқ бир давр ичида бо`лиши мумкин бо`лган сонига нисбатидир. «Таваккал»ни аниқлашда нимани таваккали деган саволга жавоб бериш керак.
Расмий нуқтаи назардан «таваккал» - бу такрорланиш. Аммо, бу тушунчалар орасида муайян фарқ мавжуд, чунки хавфсизлик ма салалари бо`лиши мумкин бо`лган ко`нгилсиз оқибатлар сони то`г`рисида шартли равишда айтишга то`г`ри келади.
Таваккал икки хил бо`лади:
1. Шахсий таваккал – айрим шахс учун аниқ хавф тури.
2. Ижтимоий таваккал – такрорий ходисалар натижасида жарохатланган инсонлар орасидаги бог`лиқлик.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling