Электр хавфсизлиги


Download 0.79 Mb.
bet4/46
Sana17.02.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1206081
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46
Bog'liq
portal.guldu.uz-Ҳ

О`злаштириш саволлари
1. ҲФХ фани нимани о`рганади? 2. ҲФХнинг асосий аксиомаси ёки В. Маршал назариясининг асоси нима? 3. Хавфларнинг келиб чиқиш сабабларини айтинг? 4. Ҳаётий фаолият хавфсизлигининг учта о`заро бог`лиқлик масаласини гапиринг? 5. Хавф нима?


Таянч иборалар
Ҳаётий фаолият хавфсизлиги, фаолият, хавфсизлик, хавф-хатар, сабаб, ко`нгилсиз оқибат, хавфлар, яширин ва хақиқий хавфлар, фаолият жараёни модели.


Ҳаётий фаолият хавфсизлиги назариясининг асосий
тушунчалари ва та`рифлари.


Режа:
1. Хавф-хатар нима?
2. Хавфлар таксономияси
3. Хавфларнинг квантификацияси
4. Таваккал назариясининг асосий фикрлари


Хавф-хатар нима?
Хавф-хатар ҳаётий фаолият хавфсизлигининг марказий тушунчаси бо`либ, одам сог`лигига бевосита ёки бошқа ё`ллар билан зарар етказадиган, яни ко`нгилсиз ҳодисалар, оқибат яратувчилар тушунилади. Хавфни ифодалайдиган белгилар сони тажрибанинг мақсадига қараб ко`п ёки кам бо`лиши мумкин.
Хавфнинг бундай тушунчаси олдинги стандарт тушунчаларни (ишлаб чиқаришнинг хавфли ва зарарли омилларини) о`з ичига олади, чунки ҳаётий фаолият хавфсизлигида фаолиятнинг ҳамма шакллари ва омилларини назарда тутади. Ҳаётий фаолиятга то`г`ри келмайдиган елементлар системаси кимёвий ва биологик актив моддалар яширин хавфга егадир.


Хавфлар таксономияси
Таксономия - бу мураккаб ҳодисаларнинг тушунчаларини, киши фаолиятига қаратилган нарсаларни туркумлаш (классификация) ва системалаш то`г`рисидаги фандир. У фаолият хавфсизлиги соҳасида илмий билимларни уюштиришда, хавфларнинг таркибини янада чуқурроқ о`рганишда катта аҳамиятга ега. Таксономия янги фан бо`либ, ҳали то`ла ишлаб чиқилмаган. Шунинг учун бу то`г`рида таксономиянинг ишланган қисми то`г`рисида со`з олиб борамиз:
1. Келиб чиқиши бо`йича хавфлар табиий, техник, екологик ва аралаш бо`лади.
2. Расмий стандартга асосланиб хавфлар хили бо`йича физик, кимёвий, биологик ва руҳий турларга бо`линади.
3. Салбий оқибатларнинг ро`й бериш вақти бо`йича хавфлар импулсив (беихтиёр ҳаракат) ва кумулятив (то`сатдан келувчи) ларга бо`линади.
4. Хавфларнинг тарқалишига ё`л қо`ймаслик бо`йича (локулизация) – литосфера, гидросфера, атмосфера ва коинот билан бог`лиқ бо`лади.
5. Хавфлар келиб чиқадиган оқибатлари бо`йича – чарчаш, касалланиш, жароҳатланиш, ҳалокатлар, ёнг`инлар ва о`лимга олиб борадиган сабаблар.
6. Хавфлар келтирадиган зарари бо`йича – ижтимоий, техник, екологик ва ҳ.к.
7. Хавфни намоён бо`ладиган муҳити бо`йича – маиший, спорт, ё`л транспорт, ишлаб чиқариш ва ҳарбий.
8. Одамга та`сири бо`йича хавф - актив ва пассив, о`та (заҳарлар, кислоталар) ва суст та`сирчан(наркотик моддалар, ароқ, сигарета) бо`лади. Пассив деганда одамнинг о`зи сабабчи бо`лади.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling