Электр хавфсизлиги


Download 0.79 Mb.
bet1/46
Sana17.02.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1206081
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46
Bog'liq
portal.guldu.uz-Ҳ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАъЛИМ ВАЗИРЛИГИ


НАМАНГАН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ


УМУМИЙ биолоГИЙА КАФЕДРАСИ


С.А. Болтабойев., А.Баташов


ҲАЙОТИЙ ФАОЛИЙАТ ХАВФСИЗЛИГИ


ФАНИДАН


Маърузалар тўплами


Наманган – 2007 йил

Марузалар тўплами бакалаурият йўналиши ўқув дастури ва режасига мувофиқ, 2002 йил Давлат таълим стандарти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 167-сони билан июл 2006 йилда тасдиқланган намунавий дастур асосида ишлаб чиқилди.


Тузувчилар: Умумий биология кафедраси катта ўқитувчиси,
тиббиёт фанлари номзоди С.А.Болтабойев
Умумий биология кафедраси ўқитувчиси А.Баташов

Тақризчилар: Табиий фанлар фақултети декани доц. В. Азизов
Умумий биология кафедраси мудири доц. И.Тоғайев


Маърузалар тўплами.

НамДУ Умумий биология кафедраси илмий кенгашининг __сонли __ ______ 2007 йил йиғилишида муҳокама қилиниб маъқулланган.


НамДУ табиий фанлар факултети илмий кенгашининг __сонли __ ______ 2007 йил йиғилишда муҳокама қилинган ва маъқулланган.
НамДУ ўқув-услубий кенгашининг 13 феврал 2008 йил 6 сонли йиғилишида кўриб чиқилган ва нашрга тавсия етилган.
Ҳаётий фаолият хавфсизлигининг назарий асослари.


Режа:
1. Ҳаётий фаолият хавфсизлиги фанининг кириш қисми хақида.
2. Ҳаётий фаолият хавфсизлиги фанининг аҳамияти ва унинг таркиби.
3. Ҳаётий фаолият хавфсизлигининг учта о`заро бог`лиқлик масаласи.


Ҳаётий фаолият хавфсизлиги фанига кириш
Жамиятнинг асосий ривожлантирувчи ва ишлаб чиқариш тизимини бошқарувчи куч инсон еканлигини е`тиборга олиб, унинг ишлаб чиқариш фаолиятини ва соғлиғини сақлаш ижтимоий тараққиёт ё`лидаги муҳим омил бо`либ ҳисобланади. Шунинг учун ҳам саноат корхоналарининг муҳим талаби, фақат сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш бо`либ қолмасдан, балки ишлаб чиқариш шароитини яхшилаш, ишлаб чиқаришда жароҳатланиш ва касб касалликлари келиб чиқишига сабаб бо`лган манбаларни ё`қотиш, иш фаолияти инсон учун чарчаш, толиқиш ва касалликлар манбаи бо`лмасдан, қувонч ва бахт келтирувчи фаолият бо`лишини та`минлашга ҳаракат қилиш зарур.
Саноат корхоналарида нормал санитар-гигиеник шароитларини яратиш, ог`ир қо`л кучи билан бажариладиган меҳнатни тугатиш ва ақлий меҳнат ролини ошириш, саноатда жароҳатланиш ва касб касалликларини бутунлай тугатиш чора-тадбирларини амалга ошириш ё`ли билан меҳнат қилиш, яшаш воситасигина бо`либ қолмасдан, ҳаёт талаби бо`лиши зарур.
Инсон меҳнатини муҳофаза қилишни яхшилаш-давлатимиз амалга ошираётган асосий ва муҳим ижтимоий вазифалардан биридир. екологик хавфсизлик муаммоси аллақачонлар миллий ва минтақавий доирадан чиқиб, бутун инсониятнинг умумий муаммосига айланган. Инсоният қандай хавф қаршисида турганлигини, атроф-муҳитга инсон фаолияти туфайли етказилаётган зарар қандай натижаларга олиб келганлигини яққол ҳис етиш қийин емас.
Турли кимёвий воситалар, зарарли моддалар, минерал о`г`итларни, саноат ва қурилиш материалларини сақлаш, ташиш ва улардан фойдаланиш қоидаларининг қо`пол равишда бузилиши ернинг, ҳавонинг ифлосланишига олиб келмоқда.
О`збекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов о`зининг "О`збекистон ХХИ аср бо`саг`асида: хавфсизликка тахдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари" номли асарида: «Мамлакатни жадал ривожлантириш борасидаги дастурий вазифаларни амалга оширишда фанни ва илмий инфраструктурани ривожлантириш г`оят мухим ахамиятга ега. Давлат фаолиятининг муваффақияти хозир ко`п жихатдан фан-техника тараққиёти ютуқлари, чуқур илм талаб қиладиган технологиялар қанчалик кенг жорий етилаётгани, кадрларнинг касб тайёргарлик даражаси билан белгиланади» - деб уқтириб о`тганлар.
Республикамизда чуқур иқтисодий о`згариш бо`лаётган бир даврда, кадрлар тайёрлашнинг миллий дастури кучга кириши юқоридаги фикрни амалга оширишнинг дастлабки босқичи бо`либ хизмат қилади. Ко`п босқичли та`лим тизимига биноан Республикамиздаги барча университет ва институтларда та`лим олаётган бакалаврларнинг о`қув режасига "Ҳаётий фаолият хавфсизлиги" фанининг киритилиши бо`лг`уси мутахассисларнинг билимини чуқурлаштиришга, хар хил турдаги шикастланишлар ва касалланиш ходисаларини олдини олишда ҳамда баркамол, сог`лом кадрларни тайёрлашда ёрдам бериши со`зсиздир.
Ҳаётий фаолият хавфсизлиги (ҲФХ) фанининг диққат марказига қо`йилган мақсад бу инсоннинг жамият тараққиётидаги ролидир. Ҳаётий фаолият хавфсизлиги -бу хар қандай шароитдаги инсон фаолиятидир. Инсоннинг ҳамма фаол харакати (мехнат жараёнида, дам олишда, уйда, ҳамда спортда) унинг фаолиятини ташкил қилади.
Ҳаётий фаолият хавфсизлиги фани о`з таркибига инсон фаолиятининг атроф-мухит билан алоқаси, уй шароитидаги ва мехнат фаолиятидаги хавфсизлиги бо`лимларини қамраб олгандир. Ҳаётий фаолият хавфсизлиги принцип ва усуллар асосида: яшаш шароитларининг ог`ирлиги, ахоли тиббий маданиятининг етишмаслиги, бахциз ходисалар, қурбонлар ва улар натижасида келиб чиқадиган зарарларни камайтириш масалаларини кенг миқёсга қо`ядиган ва хал қиладиган фандир. ҲФҲ - бу хар қандай ко`ринишдаги фаолиятга қо`лланилиши мумкин бо`лган хавфсизликнинг назарий асосидир.
Ҳаётий фаолият хавфсизлигининг ишлаб чиқариш жараёнидаги «Мехнат муҳофазаси» қисми, то`қимачилик, пахта, ипак ишлаб чиқариш ва енгил саноат корхоналарида мехнат муҳофазасининг умумий масалаларини, ишлаб чиқариш санитарияси, ускуналарнинг хавфсизлик техникаси ва ёнг`ин хавфсизлиги масалаларига оид умумий ма`лумотларни о`з ичига олган ва мехнат мухофазасининг хозирги замон талаблари ҳамда ме`ёрий материаллрини хисобга олган холда ёритилган.
Республикамизда меҳнат муҳофазаси иши ижтимоий-иқтисодий, техник, гигиеник ҳамда ташкилий тадбирлар мажмуасидан иборат бо`либ, бу тадбирлар меҳнаткашларнинг хавфсиз ишлашини, сог`лиг`и ва ишлаш қобилиятини сақлашни та`минлайди.
Меҳнат қонунчилиги, барча ишчи ва хизматчиларнинг меҳнат муносабатларини бошқариб турувчи ҳуқуқий ме`ёрлар мажмуасидир. Меҳнат гигиенаси ва саноат санитарияси, ишчиларни касбий касалликларга, зарарланиш ва заҳарланишга олиб келиши мумкин бо`лган зарарли та`сирларни камайтириш ёки бутунлай ё`қ қилишга қаратилган ташкилий тадбирлар ва техника воситаларидир.
"Ҳаётий фаолият хавфсизлиги" ко`п бо`лг`уси мутахассисларни меҳнат муҳофазасининг илмий асосларига доир билимлар билан қуроллантириш ва уларда ишлаб чиқаришдаги меҳнат шароити ҳамда меҳнат муҳофазасини яхшилаш муаммоларини ижобий ҳал етишга қизиқиш уйг`отишга мо`лжалланган. Бунинг илмий замини еса қуйидагилардан иборатдир: ишлаб чиқаришда шикастланиш, касалликлар, ишлаб чиқаришда содир бо`ладиган ёнг`ин ҳамда портлашлар сабабларини ҳар томонлама таҳлил қилиш: ишлаб чиқаришдаги хавфлилик ва зарарлилик даражасини о`рганиш: то`қимачилик, пахта, ипак ва енгил саноатда қабул қилинган ёки жорий етишга тавсия етиладиган, ог`ир ҳамда сермеҳнат ишларни механизациялаш ва автоматлаштиришни ко`зда тутувчи технологик жараёнларни баҳолаш. Мазкур курс "Ергономика", "Муҳандислик псиҳологияси", "Меҳнатни илмий ташкил қилиш", "Техник естетика", "Меҳнат физиологияси ва гигиенаси". "Ҳуқуқшунослик", "Иқтисодиёт", "Атроф муҳитни муҳофаза қилиш" каби фанлар билан бог`лангандир.
Ҳаётий фаолият хавфсизлиги фани олдида турган вазифаларни муваффақияти ҳал етиш учун техника, иқтисодиёт, меҳнат гигиенаси, физиологияси ва псиҳологияси, меҳнатни илмий ташкил етиш, саноат естетикаси ва бошқа соҳалардаги мутахассисларнинг биргаликда ҳамда келишган ҳолда ишлашлари талаб елилган.
Меҳнатни илмий ташкил етиш ишлаб чиқаришга мунтазам равишда жорий етиладиган фан ютуқларига ҳамда илг`ор тажрибага асосланади. Меҳнат ва моддий бойликлардан кенг, самарали тарзда фойдаланишни та`минлайди, инсон сог`лиг`ини сақлашга ёрдам беради ва меҳнатни ҳаётий ехтиёжга айлантиради.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling