Электр хавфсизлиги


Ёниш фазалари ва портлаш чегаралари


Download 0.79 Mb.
bet36/46
Sana17.02.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1206081
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   46
Bog'liq
portal.guldu.uz-Ҳ

Ёниш фазалари ва портлаш чегаралари
Ёниш фақат ма`лум ҳарорат шароитидагина мавжуд бо`лиши мумкин. Барча ёнувчи моддаларнинг таркибида углерод ва водород мавжуддир. Иссиқлик та`сири остида ёнувчи моддалар парчаланиб юқоридаги газлар ажралиб чиқиб, ҳаводаги кислород билан бирикиб, аланга ҳосил қилади.
Ёниш фазаларининг қуйидаги хиллари аниқланган:
1. Чақнаш. Агар секин-аста қиздирилаётган ёнувчи суюқликка вақти-вақти билан ташқаридан аланга та`сир қилдирсак, ма`лум бир ҳароратга етганда, ундан ажралиб чиқаётган газсимон маҳсулот чақнайди ва шу заҳотиёқ о`чиб қолади. Суюқликнинг ана шу пайтдаги ҳарорати чақнаш ҳарорати дейилади. Чақнаган газларнинг тез о`чиб қолишининг сабаби, бу ҳароратда суюқликдан ажралиб чиқаётган газлар алангани давом еттириш учун етарли емаслигидир.
Чақнаш ҳарорати моддаларнинг ёнг`ин жиҳатидан хавфлилигини аниқлашда катта аҳамиятга моликдир. Айрим моддалардан ажралиб чиқувчи буг` ва газлар ко`п миқдорда йиг`илиши натижасида очиқ аланга билан бирикиб кучли портлаш пайдо қилиши мумкин.
2. Алангаланиш. Суюқ, ёнувчи моддаларни қиздириш чақнаш ҳароратидан юқорида ҳам давом еттирилса, унинг буг`ланиши жадаллашади ва шундай бир вақт келадики, унга аланга яқинлаштирилса чиқаётган буг`лар чақнайди ва ёнишда давом етади. Суюқликнинг шу ҳолатдаги ҳарорати алангаланиш ҳарорати деб аталади.
3. О`з-о`зидан алангаланиш. Агар ёнувчи суюқликни алангаланиш ҳароратидан юқори бо`лган ҳолатда ҳам қиздириш давом еттирилса-ю, лекин очиқ аланга яқинлаштирилмаса, ма`лум бир вақтда, ажралиб чиқаётган буг`лар о`зидан-о`зи алангаланиб кетади. Ёнувчи суюқликнинг ана шу ҳолатдаги ҳарорати о`з-о`зидан алангаланиш ҳарорати дейилади.
4. О`з-о`зидан ёниб кетиш. Айрим ёнувчи қаттиқ моддаларни сақлаш ното`г`ри ташкил етилган ҳолларда о`з-о`зидан ёниб кетиши мумкин. Масалан, нам ҳолда г`арамланган поҳол, пахта, тошко`мир, мой артилган латта ва бошқалар. Бу жараён о`з-о`зидан ёниш ҳарорати ма`лум ҳароратдагина бо`лиши мумкин.
Қаттиқ моддалар ёнаётганда, ёнаётган қисмларига ёндош қисмларнинг қизиши ва улардан о`з навбатида ёнувчи газлар ажралиб чиқиши ва уларнинг ҳам ёна бошлаши натижасида узлуксиз занжир реакцияси кечади. Бу бирор бир то`сувчи омилга учрамаса ёнувчи модда ёниб тамом бо`лгунча давом етади.
Ёнувчи суюқ моддаларнинг ёниши фақат юзалари очиқ бо`лган ҳолатдагина, я`ни ҳаво билан туташ бо`лган юзалардагина юз бериши мумкин. Бунда суюқлик юзасидаги аланга пастки қатламларни қиздиради ва ёнувчи буг`ларнинг янги-янгиларини чиқаради ва улар ҳам ёна бошлайди. Шундай қилиб бу ерда ҳам занжир реакцияси кечади.
Ёнувчи суюқ моддаларнинг чақнаш ҳарорати 450ºС га тенг ёки ундан кичик бо`лса, бундай моддалар енгил ёнувчи суюқликлар дейилади. Буларга бензин, сероуглерод, спиртлар ва бошқалар мисол бо`ла олади. Чақнаш ҳарорати 450ºС дан юқори бо`лганлари еса ёнувчи суюқликлар дейилади. Қурилиш ме`ёрлр келтирилиши бо`йича ёнг`индан муҳофаза қилиш илмий текшириш институтининг тавциясига биноан енгил ёнувчи суюқликларга чақнаш ҳарорати 610ºC га тенг ва ундан паст бо`лганлари, ёнувчи суюқликларга еса 610ºC дан юқориларини киритиш белгиланган.
Газларда еса, газнинг ҳар бир молекуласи кислороднинг молекулалари билан бевосита контактда бо`лиши мункинлиги ва улар бир вақтнинг о`зида оксидланиш жараёнига тайёр бо`лганлиги учун, ёниш жараёни катта тезликда кечади. Ёнувчи модда бо`йлаб аланганинг тарқалиш тезлиги секундига бир неча метрни ташкил еца ёниш, бир неча юз метрни ташкил еца портлаш, бир неча километрни ташкил еца детонация деб аталади.
Газ ва буг`ларнинг ҳаво билан аралашмасининг ёниш ва портлаш хавфи, аланганинг тарқалиш ҳароратидан ташқари уларнинг ҳаводаги концентрация чегараси (буг`лар учун) билан характерланади. Портлашнинг концентрация чегараси деб ёпиқ тигел ичида ёнувчи газ ва буг`ларнинг ҳаводаги миқдори ташқи аланга та`сири остида алангаланиб кета оладиган миқдорга айтилади.
Ҳаво билан то`лдирилган берк идиш олиб, унга ма`лум миқдорда ёнувчи газ ёки буг` қо`шиб борамиз ва ҳар гал уни ёқиб қо`рамиз. Бу газнинг миқдори (фоизларда ёки ог`ирлик консентрациясида) кам бо`лганда алангаланмайди, я`ни идиш ичидаги босим атмосфера босимига тенглигича қолаверади.
Ёнувчи модданинг концентрацияси ошириб борилиши натижасида шундай ҳолат юзага келадики, бунда аралашма кучсиз портлайди. Ёпиқ идиш ичида ёнувчи газ ёки буг`нинг ҳаво билан аралашмасининг ёндирилганда портлаш пайдо қиладиган минимал қиймати портлашнинг пастки чегараси деб алалади. Идиш ичига берилаётган газ ёки буг`нинг концентрацияси яна ошира борилса, портлаш кучи орта беради ва бирор максимал қийматга еришади. Концентрациянинг янада ошиб бориши енди портлаш кучини оширмай, балки пасайтиради ва секин аста со`на бошлайди ва ма`лум концентрацияда еса бутунлай то`хтайди. Ёпиқ идиш ичида ёнувчи газ ёки буг`нинг ҳаво билан аралашмасининг, ёндирилганда портлайдиган максимал қиймати портлашнинг юқори чегараси деб аталади. Портлашнинг пастки ва юқори чегаралари орасидаги фарқ қанча катта бо`лса, модданинг портлаш хавфи шунча юқори бо`лади.
Хар бир ёнувчи модданинг буг`лари ва газлари, ҳамда чанглари о`зларининг пастки ва юқориги портлаш чегаралари қийматларига ега.
Ёнувчи чанглар ва толалар, уларнинг пастки портлаш чегараси 65 г/м³ дан паст бо`лса, портлаш хавфи мавжуд ҳисобланади. Агар уларнинг пастки портлаш чегараси 65 г/м³ дан юқори бо`лса, улар ёнг`ин хавфи бо`лган чанглар ҳисобланади.
Суюқликлар буг`лари учун ҳам портлашнинг ҳарорат чегаралари пастки ва юқориги қийматларга егадир. Портлашнинг пастки ҳарорат чегараси деб, ёпиқ идиш ичидаги суюқликнинг то`йинган буг`ларининг ташқи манба та`сирида аланга олиши мумкин бо`лган енг пастки ҳарорати тушунилади.
Портлашнинг юқориги ҳарорат чегараси деб, ёпиқ идиш ичидаги суюқликнинг то`йинган буг`ларининг ташқи манба та`сирида аланга олиши мумкин бо`лган енг юқориги ҳарорати тушунилади. Ёнувчи суюқликларнинг газ ва буг`ларнинг ҳаво билан аралашмасини юқорида ко`рсатилган чегараларидан ташқари қийматларида ҳеч қандий манба билан алангалатиб бо`лмайди. Масалан, ацетон то`йинган буг`лари учун портлашнинг пастки ҳарорат чегараси - 20ºC. юқоригиси 7ºC, сероуглерод учун тегишлича - 14ºC ва - 7ºC.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling