Электр хавфсизлиги
Ёнишнинг физик-кимёвий асослари
Download 0.79 Mb.
|
portal.guldu.uz-Ҳ
Ёнишнинг физик-кимёвий асослари
Ёниш деб, ёнувчи модда билан ҳаводаги кислороднинг о`заро та`сири натижасида жуда тез кечувчи ва ко`п миқдорда иссиқлик ажралиб чиқувчи кимёвий реакцияга айтилади. Ко`п ҳолларда ёниш ёнувчи модда заррачаларининг нурланиши билан бирга кечади. Ёниш ҳосил бо`лиши ва у давом етиши учун ёнувчи модда (қаттиқ, суюқ ёки газсимон), оксидловчи модда (оддий шароитда оксидловчи модда вазифасини ҳавода кислород о`таши мумкин) ва ёндирувчи манба (учқун, очиқ аланга ва чо`г`ланган нарса) мавжуд бо`лиши керак. Шуни айтиш керакки, ҳаводаги кислород миқдори 15% дан юқори бо`лгандагина оксидловчи вазифасини бажара олади. Ундан паст консентрацияда еса ёниш мавжуд бо`ла олмайди. Бундан ташқари оксидловчи модда вазифасини тегишли шароитларда хлор, бром, калий ва бошқа моддалар ҳам о`таши мумкин. Хавфлилиги бо`йича барча модда ва ашёларни қуйидаги турларга бо`лиш мумкин: ёнмайдиган моддалар, ёниш хавфи мавжуд моддалар. ёниш ва портлаш хавфи мавжуд ҳамда портлаш хавфи мавжуд моддалар. Ёнмайдиган модда ва ашёлар - ёниш ёки ёнг`инни узатиш хусусиятлари ё`қ нарсалардир. Масалан, г`ишт, металл, бетон ва бошқалар. Ёниш хавфи мавжуд модда ва ашёлар ҳавода ёниш ва ёнг`инни узата олиш хусусиятига егадирлар. Масалан, ёг`оч, қог`оз, пахта толаси, мазут, портлаш хоссасига ега бо`лмаган чанглар. Ёниш ва портлаш хавфи мавжуд модда ва ашёлар, қаттиқ ёки суюқ ёнувчи моддалар билан бирикканда бир зумда аланганланиб кетиш хоссасига ега. Бундай моддаларга водород ангидриди, азот кислотаси ва бошқалар, ҳамда ёнувчи моддалар билан аралашганда о`зидан кислород ажратиб чиқарувчи, кислота та`сирида, қиздирилганда ёки механик та`сир остида портловчи бирикмалар киради. Масалан, пахта чанги билан селитра аралашганда шу ҳол ро`й бериши мумкин. Шу билан бирга бундай нарсаларга ҳавода тарқалган ҳолда портловчи аралашмалар ҳосил қилувчи чанглар ҳам мансубдир. Масалан, луб ва кенаф толалари чанглари. Ёниш ва портлаш хавфи мавжуд моддаларга о`злари ёнмайдиган, лекин сув билан аралашганда парчаланиб, газ ажралиб чиқарувчи ва би газ ҳаво билан бирикканда портловчи бирикма ҳосил қилувчи моддалар ҳам киради (калций карбид). Портловчи нарса ва моддалар ҳаво билан аралашиб, портловчи бирикмалар (ёнувчи газ, водород, ацетилен) ҳосил қиладилар. Портлаш хавфи мавжуд моддаларга ёнувчи газлар билан аралашганда портлаш хавфини вужудга келтирадиган ёнмайдиган газлар ҳам киради (кислород ёнувчи газ билан аралашганда портлашга олиб келади). Айрим ҳолда ёнмайдиган ва ёнишни та`минлай олмайдиган портловчи газлар ҳам бо`лиши мумкин. Масалан, балонларда сиқилган ҳолда сақланувчи карбонат ангидрид гази. Портловчи моддаларга, шунингдек ҳаво билан аралашган ҳолдаги неорганик моддалар ҳам (алюминий, магний ва бошқа моддалар кукунлари) киради. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling