Электр хавфсизлиги
Download 0.79 Mb.
|
portal.guldu.uz-Ҳ
Биринчидан, ернинг чекланганлиги ва унинг сифат таркиби пастлиги билан бог`лиқ хавф то`хтовсиз ортиб бормоқда. Марказий Осиё шароитида ер Оллоҳ таолонинг бебаҳо ин`омидир. У том ма`нода одамларни боқади, кийинтиради. Бевосита деҳқончилик билан бог`ланган оилалардагина емас, балки ма`лум бир тарзда қишлоқ хо`жалиги билан алоқадор барча тармоқлар ва унинг не`матларидан бахраманд бо`лаётган фаровон турмуш кечириши учун моддий негиз яратади. Айни вақтда ер улкан бойлик бо`либгина қолмай, мамлакатнинг келажагини белгилаб берадиган омил ҳамдир. Бу ҳол О`збекистонда айниқса яққол намоён бо`лмокда, чунки ернинг иқтисодий ва демографик вазифаси йилдан-йилга кучайиб бормоқда.
Республиканинг 447,4 минг км2 дан ортиқ бо`лган умумий майдонининг атиги 10% гина екин майдонларини ташкил қилади. Айни чог`да О`збекистонни егаллаб турган майдонининг анча қисмини қорақум, қизилқум, Устюрт каби чо`л ва ярим чо`л ерлар ташкил етади. Айниқса, қишлоқ хо`жалик мақсадларида фойдаланилаётган ер майдонларига то`г`ри келадиган демографик юк ҳозирнинг о`зидаёқ салмоқли. Марказий Осиё мамлакатлари орасида О`збекистонда аҳолининг зичлиги айниқса юқори бо`либ, 1 км2 га 51,4 киши то`г`ри келади, ҳолбуки бу рақам Қозог`истонда - 6,1, Қирг`изистонда – 9,4 ни ташкил етади. Республикамизда ҳар бир одамга 0,17 гектар екин майдони то`г`ри келса, Қозог`истонда - 1,54, Қирг`изистонда - 0,26, Украинада - 0,59, Россияда - 0,67 гектар екин майдони то`г`ри келади. Барча аҳолининг ярмидан ко`прог`и қишлоқ жойларида яшаётганлигини ҳисобга олсак, дадил айтиш мумкинки, бизнинг қишлоқларимизда инсоний захираларнинг нисбий ортиқлиги емас, балки мутлоқ ортиқлиги яққол ко`зга ташланади. Бизда аҳолининг о`сиши нисбатан юқори бо`либ, урбанизация ва ҳосилдор ерларни шаҳарларнинг ривожланишига, уй-жой қурилиши, янги корхоналар, муҳандислик ҳамда транспорт коммуникациялари тармог`ини барпо етишга ажратиб бериш жараёнлари жадал бормоқда. СҲуни ҳисобга олсак, яқин йиллар ичида, ҳатто ХХИ - асрда ер захиралари билан та`минланиш муаммоси янада кескинлашиши мумкин. Ерларнинг табиий равишда чо`лга айланиши юқори даражада бораётганлиги етмаганидек, одамларнинг муносабати туфайли чо`лга айланиб бориш жараёни шиддат билан давом етаётганлиги бу муаммони янада кучайтирмоқда. Айни чог`да табиий муҳитнинг ёмонлашуви билан бирга, тупроқ нураши, шо`рланиши, ер ости ва ер усти сувларининг сатҳи пасайиши ва бошқа ҳодисалар ро`й бермоқда. Ерларнинг ниҳоят даражада шо`рланганлиги О`збекистон учун улкан екологик муаммодир. Ерларни оммавий суратда о`злаштириш, хатто шо`рланган ва мелиорацияга яроқсиз йирик-йирик, яхлит майдонларни ишга солиниши ана шунга олиб келди. Со`нгги 50 йил мобайнида суг`ориладиган ер майдони 2,46 млн. гектардан 4,28 млн гектарга етган. Фақат 1975-1985 йиллар мобайнида 1 млн. гектарга яқин ермайдонлари о`злаштирилган. 1990 йилга келиб суг`ориладиган ер майдони 1985 йилдагига қараганда 1,5 баробар ко`пайган. Екин майдонлари таркибида со`нгги вақтларга (1990 йилга) қадар пахта деярли 75% майдонни егаллаган еди. Дунёнинг бирорта ҳам мамлакатида пахта монополияси деярли бу қадар юқори даражага ко`тарилмаганди. Бу ҳол ернинг кучсизланишига, тупроқ унумдорлиги пасайишига, унинг сув-физикавий хоссалари ёмонлашувига, тупроқнинг бузилиши ва нурланиш жараёнлари ортишига олиб келади. О`збекистонда ноорганик минерал о`г`итлар, гербецидлар ва пестицидлар қо`лланилиши енг юқори ме`ёрлардан ҳам о`нлаб баробар ортиқ еди. Улар тупроқни, дарё, ко`л, ер ости ва ичимлик сувларни ифлослантирди. Бундан ташқари, янги ерлардан фойдаланишда зарур технологияларга риоя қилинмади. Ҳамма жойда пахта назорациз суг`орилди. Тупроқнинг нами ко`пайиб кетди. Бу еса унинг қайта шо`рланишига олиб келди. Тупроқнинг ҳар хил саноат чиқиндилари ва маиший чиқиндилар билан шиддатли ифлосланиши реал тахдид туг`дирмоқда. Турли кимёвий воситалар, зарарли моддалар ва минерал о`г`итлар, саноат ва қурилиш материалларини сақлаш, ташиш ва улардан фойдаланиш қоидаларининг қо`пол равишда бузилиши ернинг ифлосланишига олиб келмоқда. Ундан самарали фойдаланиш имкониятлари чекланмоқда. Фойдали қазилмаларни жадал қазиб олиш, ко`пинча уларни қайта ишлашнинг технологик схемалари номукаммаллиги ко`п миқдорда аг`дармалар, кул, шлак ва бошқа моддалар то`планиб қолишига олиб келмоқда. Булар деҳқончилик учун яроқли бо`лган ерларни егаллабгина қолмай, балки тупроқни, ер ости ва ер усти сувларини, атмосфера ҳавосини ифлослантириш манбаларига ҳам айланмоқда. Республика зарарли чиқиндилардан фойдаланиш саноати еса ҳозирча яратилган емас. О`збекистон ҳудудида қаттиқ маиший чиқиндилар ташланадиган 230 дан ортиқ шаҳар ва қишлоқ ахлатхоналари мавжуд. Уларга тахминан 30 млн. м3 ахлат то`планади. Улар асосан стихияли равишда, жо`г`рофий, геологик-гидрогеологик ва бошқа шарт-шароитларни комплекс о`рганмай туриб ташкил етилган. Уларга қаттиқ маиший чиқиндиларни зарарсизлантириш ва ко`миб ташлаш ибтидоий усуллар билан амалга оширилмоқда. Айниқса, республиканинг йирик шаҳарларида маиший чиқиндиларни ишлатиш ва зарарсизлантириш соҳасида мураккаб вазият вужудга келган. Республикада ҳали-ҳануз маиший чиқиндиларни саноат усулида қайта ишлаш масаласи хал қилинмаган. ЙАгона Тошкент маиший чиқиндилар тажриба заводи 1991 йилдагина ишлай бошлади. Радиоактив ифлосланиш, айниқса катта хавф туг`дирмоқда. Майлисой сув (Қирг`изистон) омборининг қирқоқлари ёқасида 1944 йилдан бошлаб то 1964 йилгача уран рудасини қайта ишлаш чиқиндилари ко`милган. Ҳозирги вақтда қолдиқлар сақланадиган 23 та жой мавжуд. Бу ерларда селни то`садиган то`г`онларни маҳкамлаш ҳамда ко`чки хавфи бо`лган жойлардаги қияликларнинг мустаҳкамлигини та`минлаш лозим. Навоий вилоятидаги сақланадиган жой ҳам екологик жиҳатдан хавфли ифлослантириш о`чог`и ҳисобланади. Бу ердаги радиоактив қумни шамол учириш хавфи бор. Шу сабабли О`збекистонда табиатни муҳофаза қилишдаги г`оят муҳим вазифа ерларнинг ҳолатини яхшилашдан, тупроқнинг ифлосланишини камайтириш бо`йича чора-тадбирлар мажмуйини амалга оширишдан иборат. Бу о`ринда гап аввало табиий захиралардан фойдаланишни тубдан яхшилаш ҳақида бормоқда. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling