Электр хавфсизлиги
Download 0.79 Mb.
|
portal.guldu.uz-Ҳ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Табиат ва жамиятнинг о`заро муносабатларида екологик аспектлар
То`ртинчидан, ҳаво бо`шлиг`ининг ифлосланиши ҳам Республикада екологик хавфсизликка солинаётган таҳдиддир.
Мутахассисларнинг ма`лумотларига қараганда, ҳар йили Республиканинг атмосфера ҳавосига 4 млн. тоннага яқин зарарли моддалар қо`шилмоқда. СҲуларнинг ярми углерод оксидига, 15 фоизи углеводород чиқиндилари, 14 фоизи олтингугурт қо`ш оксиди, 9 фоизи азот оксиди, 8 фоизи қаттиқ моддалар ва 4 фоизига яқини о`зига хос о`ткир заҳарли моддаларга то`г`ри келади. Атмосферада углерод йиг`индисининг ко`пайиб бориши натижасида о`зига хос кенг ко`ламдаги иссиқхона еффекти вужудга келади. Оқибатда ер ҳавосининг о`ртача ҳарорати ортиб кетади. Арид минтақасида жойлашган О`збcкистон Республикасида тез-тез чанг бо`ронларини қо`зг`атиб турувчи, атмосферани чанг-то`зонга булг`атувчи Қорақум ва Қизилқум саҳроларидек йирик табиий манбаалар мавжуд. Со`нги о`н йилликлар мобайнида Орол денгизининг қуриб бориши туфайли чанг ва туз ко`чадиган яна бир табиий манба пайдо бо`лди. 80-йилларнинг бошларида қо`шни Тожикистон алюминий заводи ишга туширилиши муносабати билан О`збекистонинг Сурхондарё вилоятига қарашли ко`плаб туманларида екологик жиҳатдан танг аҳвол вужудга келди. Завод атмосферага ко`п миқдорда фторли водород, углерод оксиди, олтингугурт гази, азот оксидлари чиқариб ташламоқда. Водийнинг юқори қисмида, Тожикистоннинг О`збcкистон билан чегарасида жойлашган заводнинг чиқиндилари тог`дан водий томонга есадиган шамол билан ундан узоқларга, асосан Республиканинг чегарадош туманлари - Сурхондарё вилоятининг Сариосиё, Узун, Денов, Олтинсой туманлари ҳудудига тарқалмоқда. Табиат ва жамиятнинг о`заро муносабатларида екологик аспектлар Екологияга солинаётган хавф О`збекистон учун, умуман бутун Марказий Осиё минтақаси учун нақадар юқори еканлигини ҳисобга олган ҳолда ҳукумат ва давлат атроф-муҳитни ҳимоя қилиш, табиий захиралардан оқилона фойдаланиш масалаларига жуда катта е`тибор бермоқда. Атроф-муҳитни муҳофаза қилишни та`минлашга қаратилган қонун ҳужжатлари қабул қилинди. О`збекистон Республикасининг табиатини муҳофаза қилиш борасидаги миллий тадбирлар бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан кенг ва ҳар томонлама ҳамкорлик қилиш иши билан қо`шиб олиб борилмоқда. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан оқилона фойдаланишнинг турли жиҳатларини тартибга солувчи ко`плаб хилма-хил халқаро шартномалар ва битимлар тузилди. О`збекистон МДХ давлат бошлиқларининг 1992 йил 8 февралда имзолаган битимига мувофиқ Кенгашнинг то`ла ҳуқуқли а`зосидир. МДХ давлатларининг ана шу екология Кенгаши доирасидаги ҳамкорлиги а`зо давлатларнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида келишиб олинган, мувофиқлаштирилган ҳаракатлар қилиш мақсадини ко`злайди. Ҳозирги пайтда Республикада истиқболга, яни атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий захиралардан оқилона фойдаланиш бо`йича 2005 йилгача мо`лжалланган Давлат дастури ишлаб чиқилган. Табиатдан оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш соҳасидаги бутун фаолияти ана шу дастур асосида ташкил етилган. Дастурда Республика екологик вазиятини сог`ломлаштириш, йирик шаҳарлар ва шаҳар агломерациялари кабиларда екологик кескинликка барҳам бериш ё`ллари белгиланган. Екологик хавфсизликни кучайтиришнинг ҳозирги асосий ё`налишлари қуйидагилардан иборат: 1. Тегишли технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш. Қишлоқ о`рмон ва бошқа хо`жалик тармоқларидаги табиий жараёнларнинг кескин бузилишига олиб келадиган барча заҳарли кимёвий моддаларни қо`ллаш устидан қаттиқ назорат о`рнатиш. Ҳаво ва сув муҳитини инсоннинг ҳаётий фаолияти учун зарарли ёки салбий та`сир етадиган моддалар билан ифлослантирилишини то`хтатиш. Қишлоқ хо`жалик екинларини, енг аввало, г`о`зани суг`оришда сувни тежайдиган технологияларни кенг жорий етиш муҳим аҳамиятга ега. Коллектор зовур сувларини дарёлар ва сув омборларига ташлашни тартибга солиш ва оқава сувларни чиқариб юборишни батамом то`хтатиш зарур. Саноат корхоналарида атмосферага, сув ҳавзаларига ва тупроққа ифлослантирувчи ҳамда зарарли моддаларни ташлаганлик учун солинадиган махсус солиқдан кенг фойдаланган ҳолда мас`улиятни ошириш даркор. Уларда замонавий, самарали тозалаш қурилмалари тизимини жорий етиш керак. Бошланг`ич хом-ашёдан тайёр, пировард маҳсулот олгунга қадар комплекс фойдаланишга имкон берадиган янги, замонавий, екологик жиҳатдан самарали ускуналарни о`рнатиш лозим. 2. Қайта тикланадиган захираларни қайта ишлаб чиқаришнинг табиий равишда кенгайишини та`минланган ҳамда қайта тикланмайдиган захираларни қат`ий мезон асосида ис`темол қилган ҳолда табиий захираларнинг ҳамма турларидан оқилона фойдаланиш даркор. Республиканинг фойдали қазилмаларидан оқилона фойдаланиш - долзарб масала. У атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг бош омиларидан биридир. Фойдали қазилмаларни олиш ва қайта ишлаш чог`ида катта исрофгарчиликларга ё`л қо`йилмоқда. Бошланг`ич хом ашёдан то`лиқ фойдаланмаслик ҳоллари мавжуд, ескирган ускуналарни алмаштириш, янги технологияларни жорий етиш, айрим цехлар, участкалар ва бутун бошли заводларни реконструкциялаш асосида фойдали қазилмаларни саноат усулида янада то`лиқ ва оқилона қазиб олиш муҳим вазифа бо`либ турибди. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш нуқтайи назаридан қараганда, тог`-кон саноатининг чиқиндиларини о`злаштиришни янада кенгайтириш ҳамда бузилган ерларни қайта яроқли ҳолга келтириш муҳим аҳамиятга ега бо`лади. 3. Катта ҳудудларда табиий шароитларни табиий захиралардан самарали ва комплекс фойдаланишни та`минлайдиган даражада аниқ мақсадга қаратилган, илмий асосланган тарзда о`згартириш (дарёлар оқимини тартибга солиш ҳамда сувларни бир ҳавзадан иккинчисига ташлаш, ернинг намини қочириш, сув чиқариш тадбирларини ва бошқаларни амалга ошириш) лозим. 4. Жонли табиатнинг бутун табиий генофондини маданий екинлар ва ҳайвонларнинг янги турларини ко`пайтириш ҳисобига бошланг`ич база сифатида сақлаб қолиш керак. 5. Шаҳарсозлик ва туманларни режалаштиришнинг илмий асосланган, ҳозирги замон урбанизациясининг барча салбий оқибатларини бартараф етадиган тизимини жорий етиш ё`ли билан шаҳарларда ва бошқа аҳоли пунктларида аҳолининг яшаши учун қулай шароит яратиш зарур. 6. Екологик кулфатлар чегара билмаслигини назарда тутган ҳолда Жаҳон жамоатчилиги е`тиборини минтақанинг муаммоларига қаратиш лозим. Орол муаммоси бугунги кунда чинакам кенг ко`ламли, бутун сайёрамизга дахлдор муаммо бо`либ қолганлигининг та`сири ҳозирнинг о`зидаёқ биологик мувозанатни бузаётганлигини, бенпоён ҳудудларда аҳолининг генофондига ҳалокатли та`сир ко`рсатаётганлигини назарда тутиш лозим. Халқаро тузилмаларнинг захиралари, имкониятлари ва инвестицияларини ана шу муаммоларни хал қилишга жалб етиш -биринчи даражали вазифалардир. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасидаги юқорида тилга олинган та`сирчан чора-тадбирларни ро`ёбга чиқариш яқин вақт ичидаёқ олдинги тизимлардан ёш Республикага мерос бо`либ қолган екология соҳасидаги ко`пгина иллатлар, камчиликлар ва хатоларни бартараф етиш имкониятини юзага келтиради. СҲунингдек, кенг ко`ламдаги екологик танглик таҳдидини барҳам топтириш, Республика аҳолиси учун, жисмонан сог`лом ёш авлоднинг дунёга келиши ва ривожланиши учун зарур шарт-шароитлар ҳамда екология жиҳатидан мусаффо ҳаётий муҳит яратиш имконини беради. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling