Электр хавфсизлиги


Ҳаётий фаолият хавфсизлигининг табиат аспектлари


Download 0.79 Mb.
bet38/46
Sana17.02.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1206081
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   46
Bog'liq
portal.guldu.uz-Ҳ

Ҳаётий фаолият хавфсизлигининг табиат аспектлари


Режа:
1. Атроф-муҳит муҳофазасинипг екологик асослари
2. Табиат ва жамиятнинг о`заро муносабатларида екологик аспектлар
3. Табиатни ҳуқуқий муҳофазалаш қонунчилиги


Атроф-муҳит муҳофазасинипг екологик асослари
Мустақил О`збекистон Республикасининг ривожланиш шароитида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий бойликлардан оқилона фойдаланиш замонавий долзарб муаммолардан бирига айланди. Бизнинг давлатимиз учун миллий хавфсизлик масалалари екологик хавфсизлик ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш муаммолари билан бевосита бог`лиқ еканлигини И.А.Каримов о`зининг «О`збекистон ХХИ аср бо`саг`асида, хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари» асарида чуқур таҳлил қилиб о`тган. Табиатни муҳофаза қилиш, одам фаолиятининг табиатга салбий та`сирини огоҳлантириш, бинобарин, қонуншунослик, ташкилий, санитар-гигиеник, муҳандис-техник ва бошқа биологик системаларга антропоген та`сирни камайтириш ёки огоҳлантириш тадбирлари тузишдан иборат.
Мавжуд шароит танланган янгиланиш ё`лининг оддий емаслигини, катта муаммолар, қийинчиликлар ё`ли еканлигини ко`рсатади. О`збекистонда яшаб турган барча халқларнинг ҳаётий шароитларини та`минлашга қаратилган мақсад ва вазифалар қандай ҳал етилади? Ва енг долзарб қийин масалалардан бири бо`лган барқарорлик ва хавфсизлигимизга бо`лган тахдидни етарлича тушуниб етаяпмизми? Бу таҳдидларга қарши нима қо`я оламиз, жамиятимизнинг изчил ривожланиши ва барқарорлик шарти бо`либ нима хизмат қила олади?
Миллий хавфсизликка қарши яширин таҳдидларни ко`риб чиқар еканмиз, екологик хавфсизлик ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш муаммоси алоҳида е`тиборга моликдир. Очиқ е`тироф етиш керакки, узоқ йиллар мобайнида ески ма`мурий-буйруқбозлик тизими шароитида бу муаммо билан жиддий шуг`улланилмаган. Аниқрог`и, бу муаммо айрим жонкуяр олимлар учунгина тадқиқот манбаи, о`з мамлакатларининг келажагига, табиий бойликлари сақланиб қолишига бефарқ қарамаган, бу хақда қаттиқ ташвиш чеккан одамларнинг еса «қалб нидоси» бо`либ келган.
Бироқ, уларнинг виждонига, фуқаролик бурчига, нихоят, ақл-идрокига да`ватлари то`ралашиб кетган совет-партия амалдорларининг совуқ, ҳатто айтиш мумкинки, сурбетларча лоқайдлигига дуч келаверган. Бунга ажабланмаса ҳам бо`лаверади. Табиий ва минерал хом-ашё захираларидан вахшийларча, екстенсив усулда, жуда катта харажатлар ва исрофгарчилик билан фойдаланишга асосланган социалистик хо`жалик юритиш тизимининг бутун моҳиятига мамлакат ихтиёридаги беқиёс бойликларга авайлаб муносабатда бо`лиш г`ояси бутунлай ёт еди. Аксинча, бойликлардан бундай фойдаланиш икки тузумнинг иқтисодий мусобақасида мамлакатнинг асосий дастаги, експорт имкониятларининг негизи бо`либ келди.
Иқтисодиётни ривожлантиришдаги бош мақсад екстенсив омилларга қаратилган еди. Табиийки, бундай шароитда яширин бойликлардан оқилона фойдаланишни тартибга соладиган, табиатнинг, атроф-муҳитнинг ҳимоя қилинишини кафолатлайдиган бирон-бир ме`ёрлар ва қоидаларга риоя қилиш ҳақида гап бо`лиши мумкин ҳам емас еди. Табиатни муҳофаза қилиш тадбирларига арзимас даражада кам маблаг` ажратилар еди.
Асрлар туташ келган паллада бутун инсоният, мамлакатимиз аҳолиси жуда катта екологик хавфга дуч келиб қолди. Буни сезмаслик, қо`л қовуштириб о`тириш о`з-о`зини о`лимга махкум етиш билан баробардир. Афсуски, ҳали ко`плар ушбу муаммога бепарволик ва мас`улияцизлик билан муносабатда бо`лмоқдалар.
Екологик хавфсизлик муаммоси аллақачонлар миллий ва минтақавий доирадан чиқиб, бутун инсониятнинг умумий муаммосига айланган. Табиат ва инсон о`заро муайян қонуниятлар асосида муносабатда бо`лади. Бу қонуниятларни бузиш о`нглаб бо`лмас екологик фалокатларга олиб келади.
Афсуски, бу жараёнлар О`збекистонни ҳам четлаб о`тмайди. Бу ерда мутахассисларнинг баҳолашича, жуда мураккаб, айтиш мумкинки, хавфли вазият вужудга келмоқда. Бундай вазият нималардан иборат:

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling