Электр хавфсизлиги


Download 0.79 Mb.
bet37/46
Sana17.02.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1206081
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   46
Bog'liq
portal.guldu.uz-Ҳ

Газлар ва чангнинг ёниши. Ёнувчи газлар ҳаво билан бирикиб портлаш жиҳатидан хавфли аралашмалар ҳосил қилиши мумкин. Шу сабабли улар портлаш жиҳатидан ҳавфли моддалар тоифасига киради. Газ-ҳаво аралашмаларининг хавфлилик даражаси уларнинг аланга олиш ҳароратига ва портлашнинг миқдорий чегараларига қараб баҳоланади.
Газлар барқарор ёнаётганда ҳарорати 1400ºC гача, портлаганда еса 2000ºC гача ко`тарилиши мумкин. Ёнувчи газларнинг, шунингдек, суюқлик буг`ларнинг портлашига қарши кураш тадбирларини то`г`ри ташкил қилиш учун уларнинг ҳаво бо`йича зичлигини билиш зарур, чунки ҳаво бо`йича зичлиги бирдан кичик бо`лган газлар хонанинг юқори қисмида, зичлиги бирдан катта бо`лган газлар еса хонанинг пастки қисмида, қудуқлар, о`ралар, ҳандақларда то`планади.
Ишлаб чиқаришдаги аланга олиш манбалари. Ёнуг`чи ашёларнинг аланга олишига ва ёнувчи аралашмаларнинг портлашига сабаб бо`лувчи иссиқлик манбалари о`зларининг иссиқлик жамг`армалари ва уларнинг юзага келиш сабабларига ко`ра турли туман бо`лса-да аммо уларнинг барчаси қандайдир енергия ёки кимёвий реакцияларда иссиқлик чиқиши ёки ортиши ютилишининг натижасидир.
Кимёвий реакцияларда иссиқлик чиқиши ёки ютилиши. Очиқ аланга, чо`г`ланган ёниш маҳсулотлари, учқунлар, иссиқлик чиқарадиган кимёвий реакциялар аланга олиш манбаи бо`лиши мумкин.
Турли хил горелкалар, кавшарлаш лампалари, електр ёйлари, иситиш печлари, електр токида ва газ алангасида пайвандлаш жараёнлари, чекиш учун ёқилган гугурт ёки зажигалка очиқ аланга олиш манбайи бо`лиши мумкин. Очиқ аланга манбаининг ва иссиқлик енергияси жамг`армасининг ҳарорати деярли ҳамма ёнувчи моддалар ва ҳар қандай газ-ҳаво ҳамда буг`-ҳаво аралашмаларининг аланга олиши учун етарлидир.


О`злаштириш саволлари.
1. Ёнг`инга тариф беринг? 2. О`збекистон Республикасида о`т о`чириш тизими қандай тузилган? 3. Ишлаб чиқаришнинг ёнг`ин бо`йича таснифи? 4. О`з.Р. ёнг`ин назорати ташкилотларининг вазифалари қандай? 5. Ёнишнинг физик-кимёвий асосларини тушинтиринг? 6. Ёниш фазалари ва портлаш чегараларини характерланг? 7. Ёнг`инга қарши кураш чораларини гапириб беринг?


Таянч иборалар
Ёниш, ёнг`ин муҳофазаси, ёнг`ин хавфсизлиги қоидалари, оксидловчи, енергия импулси, чақнаш, чақнаш ҳарорати, алангаланиш, о`з-о`зидан алангаланиш, о`з-о`зидан ёниб кетиш, енгил алангаланувчи суюқликлар, ёнувчан суюқликлар, портлаш концентрацияси, портлашнинг юқориги ва пастки чегаралари, аланга олиш манбалари.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling