Электр хавфсизлиги


Download 0.79 Mb.
bet34/46
Sana17.02.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1206081
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   46
Bog'liq
portal.guldu.uz-Ҳ

О`злаштириш саволлари
1. Електр токи хақида тушинча беринг? 2. Електр токининг инсон организмига та`сирини тушинтиринг? 3. Електр токининг термик та`сири қандай? 4. Електр токининг електролитик та`сири ҳақида тушинтиринг? 5. Електр токининг биологик та`сири деганда нимани тушинасиз?


Таянч иборалар
Електр токи, електр токининг инсон организмига та`сири, електр токининг термик та`сири, електр токининг електролитик та`сири, електр токининг биологик та`сири.


Ёнг`ин хавфсизлиги асослари


Режа:
1. Ёнг`инга қарши ишларни ташкил қилиш
2. Ёнишнинг физик-кимёвий асослари
3. Ёниш фазалари ва портлаш чегаралари


Ёнг`инга қарши ишларни ташкил қилиш
Ёнг`инлар халқ хо`жалигига катта моддий зарар келтирадилар. Ёнг`ин бир неча минут ёки соат ичида жуда катта миқдордаги халқ бойликларини ёндириб, кулга айлантиради. Ёнг`ин вақтида ажралиб чиқадиган тутун, карбонат ангидрид ва бошқа зарарли ҳид ва газлар ко`п миқдорда атмосферага ко`тарилиб, нафас олиш учун зарур бо`лган ҳавонинг таркибини бузади. Бундан ташқари, ёнг`индан туфайли ко`плаб кишилар жароҳатланади ва ҳатто о`лишлари ҳам мумкин. Буларнинг ҳаммаси, ёнг`инга қарши кураш тадбирларини, бу вақтда пайдо бо`ладиган ишларни хавфсиз бажариш усуллари ва меҳнат муҳофазаси билан биргаликда о`рганишга мажбур қилади.
Ҳозирги пайтда саноат корхоналарида ёниш хавфининг камайиши борасида бирмунча ишлар амалга оширилган, ёнг`ин чиқиш хавфи камайтирилган ва бутунлай хавфсиз ишлайдиган електр ускуналари қо`лланилмоқда. Саноат корхоналари бино ва иншоотлари таркибидан ёнувчи қурилиш материалларини сиқиб чиқарилмокда. О`т о`чиришнинг механизациялашган ва автоматлашган системалари тобора кенгроқ қо`лланилмоқда.
Лекин, ёнг`ин чиқишининг олдини олишда, о`т о`чиришда асосий мас`улият кишилар зиммасига тушишини ва уларнинг ёнг`инни о`чириш техникасининг барча талабларини то`лиқ бажарилишига бог`лиқ еканлигини унутмаслигимиз керак. Саноат корхоналарида бу тадбирлар тартибли равишда, ёнг`ин техникаси ҳақидаги низом, ёнг`ин хавфсизлиги қоидалари, ё`риқнома ва бошқа хужжатлар асосида олиб борилиши керак.
Республикамизнинг хар бир фуқароси жамоат ва давлат мулкини ко`з қорачиг`идай сақлаши ва асраб авайлаши, уни бойитиши ҳақида қайг`уриши керак. СҲунинг учун саноат корхоналарида ёнг`иннинг олдини олиш ва о`т о`чириш тадбирлари кенг жамоатчиликка суянган ҳолда, цехлардаги ҳар бу ишчининг иштирокида олиб борилади.
Ёнг`ин муҳофазасини ташкил қилиш касбий ва ихтиёрий турларга бо`линади. Касбий ёнг`ин муҳофазаси о`з навбатида, ҳарбийлаштирилган (йирик шаҳар ва муҳим обектларга хизмат ко`рсатади), ҳарбийлаштирилмаган (туман марказлари ва йирик саноат обектларига хизмат ко`рсатади) ва тармоқ (айрим бирлашма ва корхоналарга хизмат ко`рсатади) турларига бо`линади. Йирик саноат корхоналарида касбий ёнг`ин қисмлари ташкил қилинади. СНиП 11-8980 "Саноат корхоналарининг бош режалари" га асосан ишлаб чиқаришнинг ёнг`ин хавфи бо`йича А, Б ва В тоифалари учун касбий ёнг`ин қисмларининг хизмат ко`рсатиш радиуси 2 км дан ошмаслиги керак. Бу қисмлар одатда корхона ҳудудидан ташқарига жойлаштирилади. Ёнг`ин хавфи кам бо`лган ҳамда кичикроқ корхона ва муассасаларда ёнг`ин муҳофазаси ва обектни қо`риқлаш хизмати биргаликда қо`шиб олиб борилади.
Саноат корхоналарида ёнг`ин муҳофазасини ташкил қилиш ва ёнг`ин чиқишини огоҳлантириш: о`т о`чириш техникаси ва қуролларини алоқа ва о`чириш воситаларини жанговар ҳолатда сақлаш, ёнг`ин чиққан тақдирда уларда фаол қатнашиш, халқ мулкини асраб-авайлаб сақлаш борасида тарг`ибот ва ташвиқот ишларини олиб боришни тақозо қилади. Корхоналарда ёнг`ин муҳофазасининг қандай структураси мавжуд бо`лишидан қат`ий назар, ко`нгилли о`т о`чириш дружиналари тузилиши керак.
Ёнг`ин ва портлашлар ҳамон халқ хо`жалигига катта зиён етказмоқда, кишиларнинг майиб бо`лишига ҳатто ҳалок бо`лишига сабаб бо`лмоқда. Шу сабабли ёнг`ин хавфсизлиги тадбирлари икки асосий вазифани ҳал қилишга - кишилар ҳаёти ва сог`лиг`ини сақлаб қолишга ҳамда моддий бойликларни о`тдан ҳимоялашга қаратилмог`и зарур.
Ёнг`ин хавфсизлиги қоидаларига амал қилинишини Давёнг`инназорат кузатиб туради, цехлар, лабораториялар, бо`лимлар, омборхоналар, устахоналар ва бошқа бо`лимлардаги ёнг`ин хавфсизлиги учун жавобгарлик еса уларнинг раҳбарлари ёки шу раҳбарлар вазифасини бажариб турган кишилар зиммасига юклатилади.
О`збекистон Республикасида шаҳарларимизнинг, қишлоқлардаги аҳоли зич яшайдиган жойлар ва халқ хо`жалиги обектларининг ёнг`ин муҳофазасини мустаҳкамлаш учун ёнг`инга қарши кураш режа асосида олиб борилади ва шу то`г`рисида доим г`амхо`рлик қилиб келинади. Ана шу ёнг`ин муҳофазаси ишининг икки асосий ё`налиши бор: Биринчидан, бу – ёнг`иннинг олдини олишга қаратилган илмий-техник ва ташкилий тадбирларнинг режали мажмуи; Иккинчидан, бу – обектлар, шаҳарларда ва қишлоқлардаги аҳоли зич яшайдиган жойларда ёнг`инни о`чиришни ташкил қилиш.
О`збекистон Ички ишлар вазирлиги ёнг`ин муҳофазаси Бош бошқармасининг вазифаси давлат мулкини, фуқароларнинг шахсий мулкини ёнг`индан сақлашдан иборат. СҲу билан бирга ёнг`ин назорати ташкилотлари ташкилий, назорат ва ма`мурий ишларни амалга оширади. Уларнинг вазифаларига қуйидагилар киради:

  • ҳамма идоралар, корхоналар ва алоҳида шахслар учун мажбурий бо`лган ёнг`ин муҳофазасига доир қоидалар, ме`ёрлар, ё`риқномалар ишлаб чиқиш ва уларни чоп етиш;

  • саноат, фуқаро бинолари ва иншоотларини, аҳоли пунктларини лойиҳалаш, қуришда ёнг`ин хавфсизлиги қоидалари ва ме`ёрларининг бажарилишини текшириш;

  • ҳамма ташкилотлар, муассасалар, корхоналардаги о`т о`чириш бо`линмаларининг шайлигини ва о`т о`чириш воситаларининг созлигини қаттиқ назорат қилиш ҳамда текшириш.

О`збекистон Республикаси ёнг`ин назорати ташкилотлари о`з вазифаларини муваффақиятли бажаришлари учун уларга қуйидаги ҳуқуқлар берилган:
- ёнг`ин хавфсизлиги жиҳатидан қай аҳволдалигини аниқлаш мақсадида барча саноат бинолари ҳамда иншоотлари, омборхоналар ва уларни текшириш;
-корхоналар ма`мурияти ва алоҳида шахслардан обектларнинг ёнг`ин хавфсизлиги нуқтайи назаридан қай аҳволдалигини аниқлаш учун зарур бо`лган ма`лумот ҳамда ҳужжатларни тақдим етишни талаб қилиш;

  • ёнг`ин хавфсизлиги қоидалари бузилганлиги аниқлаганда корхона раҳбарларига ана шу бузилишларни бартараф етиш юзасидан мажбурий фармойишлар бериш ва бунинг учун зарур муддатларни белгилаш;

-ёнг`ин ва портлаш хавфини юзага келтирувчи қоида бузилишлари аниқлаганда ана шу бузилишлар бартараф етилгунга қадар корхонанинг ишини бутунлай ёки қисман то`хтатиб қо`йиш;

  • ёнг`ин хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши ёки бажарилмаслигида айбдор бо`лган кишиларни ма`мурий ёҳуд жиноий жавобгарликка тортиш.

Ишчи-хизматчилар о`з иш о`рнидаги ёки улар о`зи ишлайдиган бо`линмадаги ёнг`ин хавфсизлиги талабларини яхши билишлари ва уларга қат`ий амал қилишлари, о`т о`чириш воситаларидан фойдалана олишлари, меҳнат ҳамда технология интизомига қат`ий риоя қилишлари, ёнг`ин ҳамда портлаш жиҳатидан хавфли модда ва ашёларни ишлатишни билишлари зарур.
Корхона, муассаса ва ташкилотларда ёнг`ин хавфсизлигини та`минлаш ишини ташкил қилиш. Ишчилар, хизматчилар ва муҳандис-техник ходимларнинг ко`пчилиги жалб етилгандагина корхона, муассаса, ҳамда ташкилотларда ёнг`инга қарши муваффақиятли кураш олиб бориш мумкин. Бунинг учун ҳар бир обектда ёнг`ин-техник комиссияси тузилади. Комиссияга бош муҳандис, техник раҳбар ёки раҳбарнинг биринчи о`ринбосари бошчилик қилади, уларнинг вазифаси қуйидагилардан иборат:

  • ёнг`иннинг олдини олиш қоидаларининг бузилишларини ва ёнг`ин чиқишига олиб келувчи камчиликларни аниқлаш ва уларни бартараф етиш тадбирларини ишлаб чиқиш;

  • обектив ёнг`иннинг олдини олиш тартибини ишлаб чиқиш ва уларни о`тказишда қатнашиш;

  • ишчи-хизматчилар ва муҳандис-техник ходимлар о`ртасида ёнг`иннинг олдини олиш тартиби ҳамда қоидалари бо`йича оммавий тушунтириш ишини олиб бориш.

Бу вазифаларни бажариш учун ёнг`ин техник-комиссияси ишлаб чиқариш хоналари, електр жиҳозлари, шамоллатиш, иситиш системалари ва шу кабиларни ко`здан кечириб, қоида бузилишларини аниқлайди ҳамда уларни бартараф етиш муддатларини белгилайди; ишловчилар о`ртасида ёнг`иннинг олдини олиш мавзуларида суҳбатлар, лекциялар о`тказади; рационализаторлар ҳамда ихтирочилар учун мавзулар ишлаб чиқишда қатнашади; цехлар, бо`лимлар, омборхоналар, лабораториялар ва ҳоказоларнинг ёнг`инга қарши аҳволини текширишга кенг жамоатчиликни жалб етади.
Саноат корхоналаридаги ёнг`ин муҳофазасига қуйидаги вазифалар юклатилади:

  • ҳар куни ёнг`иннинг олдини олишни амалга ошириши;

  • ёнг`ин чиқишига ё`л қо`ймайдиган тадбирларни ишлаб чиқиш;

  • ишчи-хизматчилар, муҳандис-техник ходимларга ёнг`инга қарши кураш юзасидан ё`л-ё`риқлар бериш ва улар билан машг`улотлар о`тказиш;

  • ҳамма о`т о`чириш системалари ва қурилмалари ҳамда ёнг`ин, алоқа ва сигнализация воситаларининг аҳволини назорат қилиш;

-қо`риқланаётган обектдаги ёнаётган нарсалар ва ёнг`инни о`чириш.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling