Электр хавфсизлиги
Шовқин ва унинг инсон организмига та`сири
Download 0.79 Mb.
|
portal.guldu.uz-Ҳ
Шовқин ва унинг инсон организмига та`сири.
Ҳозирги замон техника тараққиёти даврида саноат корхоналарида шовқинга қарши кураш масалалари муҳим масалалар қаторига киради. Бу масала асосан машинасозлик саноатида транспорт воситаларини ишлатишда ва енергетика саноатида жуда жиддий масала бо`либ турибди. Шовқиннинг оқибатлари ма`лум. У биринчи навбатда ишлаб-чиқаришда меҳнат қилаётган кишиларни ма`навий толиқтиради, шовқин чиқарувчи машиналарни ишлатаётган ишчилар ва ишлаб-чиқариш жараёнини бошқараётган операторлар ишига халал бериб, уларни ҳар хил хатоликларга ё`л қо`йишларига олиб келади. Бу еса о`з навбатида ишлаб-чиқариш жароҳатланишлари келиб чиқишининг асосий манбайи ҳисобланади. Катта шовқин та`сирида инсоннинг асаб системалари зирқиллайди, ешитиш органининг фаолияти сусайишига сабаб бо`лади. Шунинг учун ҳам саноат корхоналарида шовқинни камайтириш чора-тадбирларини белгилаш муҳим ижтимоий аҳамиятга ега бо`либ, инсон саломатлигини сақлашда катта аҳамият касб етади. Ешитиладиган шовқинлар ма`лум частоталар (16- 20000 Гс) билан чегараланиб қолмасдан, ма`лум чегарадаги ешитилиш даражаси ва босими билан ҳам фарқланади. Шовқин даражасига ва характерига қараб, шовқинлар одам организмига ҳар хил та`сир ко`рсатади. Унинг та`сир даражасининг о`згаришига шовқиннинг та`сир даври ва одамнинг шахсий хусусиятлари ҳам ма`лум рол о`йнайди. Шунинг учун ҳам шовқин ҳамма учун бир хил та`сир ко`рсатади деб бо`лмайди. Унча катта бо`лмаган шовқинлар (50-60 ДБ) ҳам инсон асаб системасига сезиларли та`сир ко`рсатади. Айниқса, бундай шовқинларнинг та`сири ақлий меҳнат билан шуг`улланувчиларда ко`проқ сезилади. Бундан ташқари бундай шовқинларнинг та`сири ҳар хил одамда ҳар хил бо`лади. Ба`зилар шундай шовқинларга мутлақо аҳамият бермайдилар, ба`зилар еса кескин асабийлашади. Бундай шовқиннинг та`сир ко`рсатиши одамнинг ёшига, сог`лиг`ига ва бажарадиган ишига, кайфиятига ва бошқа омилларга бог`лиқ. Шовқиннинг зарарли та`сири, шунингдек доимий шовқинлардан фарқлилигига, масалан мусиқа товушлари, одам со`злашгандаги товушларга одам мутлақо бефарқ қарайди, худди шу даражадаги бегона шовқинлар уни асабийлашишига олиб келади. Ма`лумки, ба`зи бир жиддий касалликларга чалинган беморлар, масалан қон босими, ичак ва ошқозон яраси ва ба`зи тери касалликлари, асаб касалликлари билан ог`риган беморларнинг меҳнат қилиш ва дам олиш режимлари умуман касаллик туфайли бузилган бо`лади. Бундай касаллар учун ортиқча шовқиннинг бо`лиши уларнинг ниҳоят даражада толиқишига олиб келади. Агар бу шовқинлар тунларда бо`лса, ог`ир асоратли касалларни келиб чиқишига сабаб бо`лади. Агар шовқин даражаси бундай ҳолларда 70 ДБ га тенг бо`лса, у бундай толиққан беморлар организмида физиологик о`згаришлар содир бо`лишига олиб келиши мумкин. Ёш ва сог`лом одамлар учун бундай шовқинлар бутунлай зарарсиз дейиш мумкин. Кучли шовқин одам сог`лиг`ига ва ишлаш қобилиятига кескин та`сир ко`рсатади. Биринчидан, ешитиш қобилияти пасаяди, узоқ вақт кучли шовқин та`сирида ишлаш толиқишга, бефарқликка. шунингдек кар бо`лишга олиб келади. Бундан ташқан шовқин та `сиридан овқат ҳазм бо`лиш жараёни бузилади, ички органлар ҳажми о`згаради. Шовқиннинг бош мия қобиг`ига та`сири натижасида одам асабийлашади, толиқиш жараёни тезлашади, психик реакцияси кескин секинлашади. Шунинг учун ҳам кучли шовқин жароҳатланишга олиб келиши мумкин. Масалан шовқин та`сирида шу участкада ҳаракатланаётган механизмлар сигналларини ешитмасдан уларнинг та`сирига тушиб қолиш мумкин ва ҳ.к. Шовқин даражаси қанча катта бо`лса, унинг келтириб чиқариши мумкин бо`лган салбий оқибатлари та`сири ҳам катталашади. Хар қандай шовқин натижасида пайдо бо`ладиган физиологик о`згаришлар оқибат натижада шовқин касаллигини келтириб чиқаради. Товуш то`лқинлари бош мия қобиг`и орқали о`тиш имкониятига ега. Агар шовқин даражаси кичик бо`лса (40-50 ДБ), унда суяк орқали о`тган шовқин та`сири унча сезилмайди. Агар товуш даражаси юқори бо`лса, унда унинг та`сир кучи ортиб кетади ва организмга ко`рсатадиган салбий та`сири кескин кучаяди. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling