электр курилмасинииг асосий кисмлари ва технологик жарайондаги
Download 483.43 Kb.
|
diplom ishi
Ўчиргич бу коммутацион аппарат бўлиб, токни улаш ва узиш учун хизмат килади.
Ўчиргич электротизилмаларда асосий коммутацион аппарат ҳисобланиб, у исталган режимларда: узоқ муддатли юкламада, ўта юкланишда, қисқа туташувда, салт ишлашда, асинхрон ишлашда занжирларни улаш ва узиш учун хизмат қилади. Қисқа туташув токларини узиш ва мавжуд қ. т. га улаш энг оғир масъулиятли операция ҳисобланади. 4.49–расм. Апериодик ташкил этувчининг нормаланган нисбий микдори. Юқори кучланишли ўчиргичларга қуйидаги талаблар қўйилади: исталган катталикдаги токларни ишончли узиш (ўнларча ампердан номинал узиладиган токкача); тез таъсир этиш, яъни узиш вақтининг энг кичик бўлиши; автоматик қайта улаш учун яроқлилиги, яъни ўчиргичлар узилган заҳоти қайта тез улаш; 110 кВ ва ундан юқори ўчиргичлар учун фаза (қутб) бўйича бошқариш имконияти; контактларини қараш ва ревизия қилиш қулайлиги, ёнғин ва портлашга хавфсизлиги; транспортировка қилиш ва уни ишлатиш қулайлиги. Юқори кучланишли ўчиргичлар узоқ вақт номинал ток Iном га ва номинал кучланиш Uном га чидаши керак. Ўчиргичлар ГОСТ 687–70 бўйича қуйидаги параметрлар билан характерланади: Номинал узиш токи. Iуз.ном–операцияларнинг берилган цикли ва берилган шартларда тикланаётган кучланишнинг энг катта иш кучланишига тенг бўлган кучланишида, ўчиргичнинг узиш қобилиятига эга бўлган пайтидаги қ. т. нинг энг катта токи (таъсир этувчи қиймати). 3–бобда кўрсатилганидек, қ. т. токи даврий ва апериодик ташкил этувчилардан иборат. Узилувчи номинал ток контактларнинг ажраш моментидаги даврий ташкил этувчисининг таъсир этаётган қиймати билан аниқланади. Узиш токидаги апериодик токнинг ташкил этувчисининг рухсат этилган нисбий миқдори ном 4.49–расмдаги эгри чизиқдан аниқланади. ном нинг нормаланган миқдори контактларнинг ажраш моменти учун қуйидагича аниқланади (3.3-§ га қаранг): 3. Эксплуатацияда ўчиргич мавжуд қ. т. га бир неча марта уланиб кейин узиши мумкин, шу сабабли ўчиргичлар учун аниқ операциялар цикли берилади. Агар ўчиргичлар автоматик қайта улаш (АПВ) учун мўлжалланган бўлса, у ҳолда қуйидаги цикллар таъминланиши керак: О – tб – ВО – 15 мин – О – tб – ВО О – tб – ВО – 180 – ВО АПВ сиз ўчиргичлар қуйидаги циклга бардош бериши лозим: О – 180 – ВО – 180 – ВО бунда О – узиш операцияси; ВО – улаш ва тезда узиш операцияси; 180 – секундлардаги вақт оралиғи; tб – АПВ ли иключателлар учун гарантияланган минимал токсиз пауза вақти (ёй сўнишидан то кейинги улашдаги ток келгунча бўлган вақт). АПВ ли ўчиргичлар учун. 0,4–1,2 с; БАПВ ли ўчиргичлар учун 0,25–0,4 с оралиғида бўлиши керак. Қ, т. нинг паррон ўтувчи токларидаги турғунлик – термик турғувлик токи Iт ва паррон ўтувчи ток чегараси I п р, с – таъсир этувчи қиймати, Iпр,с – амплитуда қиймати билан характерланади, бу токларга ўчиргич уланган ҳолатда, кейинги ишлашига халақит қилувчи бузилишларсиз, бардош беради. 5. Номинал улаш токи – қ. т. токи бўлиб, унда тегишли юритмага эга бўлган ўчиргич контактларни пайвандланмай ва Uном да бошқа бузилишларсиз ҳамда берилган циклда улаш имкониятига эга бўлади. Каталогларда шу токнинг таъсир этувчи қиймати Iул,ном ва амплитуда қиймати I ул,ном берилган бўлади. Ўчиргичларни лойиҳалашда қуйидаги шартларга амал қилинади: 6. Узишнинг ўз вақти – узишга берилган команда вақтидан бошлаб то ёй сўндирувчи контактларнинг ажрашигача бўлган вақт. Узиш вақти t0,в –узишга берилган команда вақтидан бошлаб то ҳамма қутбларда ёй сўнгунча бўлган вақт. Download 483.43 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling