электр курилмасинииг асосий кисмлари ва технологик жарайондаги


Download 483.43 Kb.
bet7/11
Sana16.06.2023
Hajmi483.43 Kb.
#1501352
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
diplom ishi

Салт юриш токи iх пўлатдаги актив ва реактив исрофларни характерлайди ва пўлатнинг магнит хоссасига, магнит ўтказгичнинг конструкцияси ва уни йиғиш сифатига ҳамда магнит индукциясига боғлиқ бўлади. Салт юриш токининг катталиги трансформатор номинал токига нисбатан процент ҳисобида ифодаланади.
Совуқлайин прокатланган пўлатдак ясалган ҳозирги трансформаторлардаги салт юриш токларининг қиймати катта бўлмайди.
Салт ишлашдаги РХ ва қисқа туташишдаги Рк исрофлар трансформаторнинг тежамли ишлашини билдиради. Салт ишлашдаги исрофлар пўлатнинг қайта магнитланиши ҳамда уюрма токларни ҳосил бўлишидан келиб чиқадиган исрофлар йиғиндисидан иборат. Уларни камайтириш учун кам углеродли ва махсус қўшилмалар аралаштирилган, совуқлайин прокатланган, қалинлиги 0,35 мм ли ЭЗЗОА маркали, иссиқ бардош қатламли электротехник пўлат ишлатилади. А ва Б даражалар учун РХ нииг қийматлари справочник ва каталоглардан олинади. А даража электротехник пўлатдан тайёрланган, солиштирма исрофи 0,9 Вт/кг, Б даражаси солиштирма исрофи 1,1 Вт/кг дан ошмайдиган трансформаторларга тааллуқлидир (В = 1,5 Тл, f=50 Гц да).
Қисқа туташув исрофига чўлғамлардан юклама токи ўтганда ҳосил бўладиган исрофлар, трансформатор чўлғамлари ва конструкцияларидан келиб чиқадиган қўшимча исрофлар киради. Сочилиш магнит майдонлари чўлғамнинг чекка ўрамлари ҳамда трансформатор конструкциялари (бак деворлари, ярмо балкалари ва ҳоказолар) да уюрма токлар ҳосил қилиб, қўшимча исрофларни келтириб чиқаради. Уларни камайтириш учун чўлғам кўп томирли транспонирланган симдан тайёрланиб, бак деворлари эса магнит шунтлари билан экранланади (тўсилади).
Трансформаторларнинг ҳозирги конструкцияларида исрофлар анча, камайтирилган. Масалан, 250000 кВА, U=110 кВ ли (РХ=200 кВт, Рк=790 кВт), йил давомида ишлайдиган Тmах=6300 соат) трансформатордаги электр энергиянинг исрофи ундан ўтган электр энергиясининг 0,43% ини ташкил этади. Трансформатор қуввати қанча кичик бўлса, ундаги нисбий исроф шунча катта бўлади. Трансформаторларнинг юкламаланши қобилияти деганда уларнинг рухсат этилган юкламалари билан ўта юкламалари биргаликда тушупилади.
Рухсат этилган юклама–вақт бўйича чегараланмаган узоқ муддатли юклама бўлиб, бунда чўлғам изоляциясининг қизишидан эскириши номинал иш режимидаги эскиришидан катта бўлмайди.
Трансформаторнинг ўта юкламаси–изоляциянинг тез эскиришига олиб келадиган юклама. Агар юклама айни трансформаторнинг номинал қувватидан катта бўлса ёки атроф муҳит ҳарорати қабул қилинган ҳисобий ҳароратдан +20° С дан ортиқ бўлса, шундай режим ҳосил бўлади.
Ўта юкланиш аварияда ва тизимли бўлиши мумкин.
Авария ўта юкланишига авария ҳолларида, масалан, параллел ишлаётган трансформатор ишдан чиққан ҳолларда йўл қўйилади. Рухсат этилган юклама чўлғам (+140° С) ва мойнинг (+115° С) рухсат этилган чегара ҳароратлари билан аниқланади. ГОСТ 11677-75 га асосан номинал токдан катта бўлган қисқа муддатли авария ўта юкланишга (олдинги юкламанинг давомийлиги ва катталиги, совитувчи муҳит ҳарорати ва ўрнатиш жойидан қатъи назар) қуйида кўрсатилган чегараларда йўл қўйилади:

Мойли трансформаторлар:
Ток бўйича ўта юкланиши, % . . . 30 45 60 75 100 Ўта юкланиш давомийлиги, мин. . . . . . .120 80 45 20 10
Қуруқ трансформаторлар:
Ток бўйича ўта юкланиши, % ... 20 30 40 50 60 Ўта юкланиш давомийлиги, мин. . . . . . 60 45 32 18 5

Узоқ муддатли авария ўта юкланиши М, Д, ДЦ ва Ц совитиш тизимли трансформаторлар учун 5 суткадан кўп бўлмаган вақт давомида 40% га йўл қўйилади, бунда агар бошланғич юклама коэффициенти k1 нинг қиймати 0,93 дан ошмаса, ўта юкланиш давомийлиги бир суткада 6 соатдан ошмаслиги керак.


(2–10)
бу ерда Iном — трансформаторнинг номинал токи; I эк,Н —максимумдан олдинги 10 соат давомидаги эквивалент юклама, у қуйидаги формуладан аниқланади:
(2–11)
бу ерда –номинал ток улушидаги юкламалар ўртача катталигинннг турли поғонаси; –юкламаларнинг давомийлиги, соат.






2.34–расм. Трансформатор юкламасининг суткали графиги бўйича икки поғонали графикни тузиш.

2.35–расм. Муҳитнинг совитиш эквивалент ҳарорати +20оС, қуввати 6,3 дан 32 МВ А гача бўлган Д совитиш тизими трансформаторларнинг юкланиш қобилияти графиги.



Бундай ўта юкланиш чўлғамларнинг жуда қизйшига олиб келиши мумкин, шу сабабли трансформаторни совитишни кучайтириш учун тегишли тадбирлар кўриш (бакига сув қуйиб туриш, заҳира совитгичлар, пуфлаш, ҳаво ҳайдаш вентиляторлари ва ҳ. к. ларни ишга тушириш) талаб этилади.
Трансформаторларнинг тизимли ўта юкланиш уларнинг сутка давомида нотекис юкланишидан келиб чиқади. 2.34- расмда суткали юклама графиги келтирилган бўлиб, ундан кўринишича трансформатор тунги, эрталабки ва кундузги соатларда етарли юкламаланмаган, кечқурунги максимум вақтида (18 дан то 22 соатгача) ўта юкламаланган бўлади.
Юклама етарли бўлмаса, изоляциянинг эскириши кам бўлиб, ўта юкламадан анча ортади. Рухсат этиладиган тизимли ўта юклама чўлғамнинг энг қизиган нуқтасининг ҳарорати +98° С дан ошмагандаги максимал юклама ва ундан олдинги тўлиқсиз юклама вақтида изоляциянинг эскириши трансформаторнинг ўзгармас номинал юкламада ишлаётган эскириши билан бир хил деган шартдан аниқланади.
Рухсат этиладиган юклама коэффициенти қуйидаги ифодадан аниқланади:
(2-12)
бу ерда – юкламанинг эквивалент максимуми бўлиб, > бўлгандаги максимум юклама даври учун (2-11) бўйича аниқланади.
Рухсат этиладиган тизимли ўта юклама бошланғич юклама k1, ўта юклама давомийлиги t, совитиш тизими, трансформатор қуввати ва атроф–муҳит ҳароратига боғлиқ бўлади.
Агар юкламанинг суткалик ва мавсумий ўзгариши унча катта бўлмаса, у ҳолда сов = + 20° деб олинади; агар юкламанинг мавсумий ўзгариши ўртача суткалик ҳароратнинг максимал даврига тўғри келса, у ҳолда эквивалент ҳарорат сов. эк аниқланади.
Юкламанинг суткали ўзгариши ҳисобига юз берадиган юқорида айтилган тизимли ўта юкламадан ташқари, юкламанинг мавсумий ўзгариши ҳисобига ўта юкланишга рухсат этилади; агар ёздаги юклама типавий графигининг максимуми трансформаторнинг номинал қувватидан кичик бўлса, у ҳолда ёзда тўла юкламаланмаганликнинг ҳар бир проценти ҳисобига қиш ойларида қўшимча 1% га ўта юкламалашга рухсат этилади, лекин бу 15% дан ошмаслиги керак.
Умумий юклама номиналнинг 150% идан ошмаслиги лозим.
Трансформаторнинг мажбурий совитиш тизими ишламай қолса, юклама пасайтирилиши лозим.
Ўта юкланишдан олдинги 10 соат учун эквивалент юкламани аниқлаймиз:

Бошланғич юклама коэффициенти:

Эквивалент максимал юклама:

Ўта юклама коэффициенти:

Юкланиш қобилияти графиги (2.35- расм) дан тегишли трансформатор типи ва совитиш муҳити ҳароратига қараб, эгри чизиқдан t = 4 соат, k 2 кўш = 1,22 ни аниқлаймиз. Демак, ТДН–16000 трансформатор кўрсатилган график асосида ишлай олмайди, чунки максимум соатларида юклама ҳаддан ташқари катта. Максимум юкламани 1,22 Iном гача ёки максимумнинг давомийлигини 3 соатгача камайтириш лозим. Шуниси қизиқки, шу трансформатор қиш ойларида сов = + 0° С да 1,38 Iном гача, сов = + 10°С да эса 1,321 Iном гача юкланиши мумкин (ГОСТ 14209–69; 15, 17-чизмалар).



Download 483.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling