электр курилмасинииг асосий кисмлари ва технологик жарайондаги
Download 483.43 Kb.
|
diplom ishi
Учинчи категория электр истеъмолчиларига биринчи ва иккинчи категорияларнинг таърифларига тўғри келмайдиган ҳамма қолган электр истеъмолчилари киради. Бу электр истеъмолчилари битта ток манбаидан таъминланиб, бунда электр билан таъминлаш тизимининг элементини алмаштириш ёки ремонт қилиш учун керакли танаффус–бир суткадан ошмаслик шарти билан бажарилиши керак.
Электростанция, подстанция ва тармоқнинг ёндашган участкасини кенгайтириш. истиқболи ҳамда тараққий эттиришнинг оралиқ босқичлари. Тақсимлаш қурилмаларининг схемаси ҳамда жойлашишини энерготизимнинг тараққий этишида уланишлар сонининг ортиш имкониятини ҳисобга олиб танлаш лозим бўлади. Йирик электростанциялар навбати билан қурилганлиги учун улаш схемасини танлашда биринчи, иккинчи, учинчи навбатда ва уни тугал ривожлантиришда ишга тушириладиган агрегат ва линиялар сони ҳисобга олинади. Подстанция схемасини танлашда юқори ва ўрта кучланишли линиялар сони билан уларнинг масъулият даражасини ҳисобга олиш лозим, шунинг учун турли ривожланиш босқичида подстанция схемаси турлича бўлиши мумкин. Станция ва подстанция тақсимлаш қурилмалари схемасининг босқичли ривожланиши катта ўзгартиришларга олиб келмаслиги керак. Бунга схемани танлашда унинг ривожланиш истиқболини ҳисобга олгандагина эришиш мумкин. Электротизилмаларнинг схемаларини танлашда қ. т. токларининг йўл қўйилган даражаси ҳисобга олинади. Эҳтиёж туғилса, тармоқларни секциялаш, электротизилмани мустақил ишловчи қисмларга бўлиш ва махсус ток чегараловчи қурилмаларни ўрнатиш каби масалалар ҳал қилинади. Электротизилманинг бош схемасини танлашга таъсир этадиган комплекс шартлардан схемаларга қўйиладиган қуйидаги асосий талабларни кўрсатиш мумкин: истеъмолчиларни электр билан таъминлашнинг ишончлилиги; ремонт ишларининг бажарилишига мосланганлиги; электрик схеманинг оператив ихчамлилиги; иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги. 2.5 электр энергия сифат корсатгичларининг тадкикоти. Ишончлилик — бу электротизилманинг электр тармоғи участкасининг ёки энерготизимнинг истеъмолчиларини белгиланган сифатдаги электр энергияси билан узлуксиз, тўла таъминлаш хусусиятидир. Схеманинг истаган жойидаги асбоб–ускунанинг бузилиши, электр билан таъминлашни, тизимга энергия беришни, шина орқали қувватни транзитлашни мумкин қадар бузмаслиги керак. Схеманинг ишончлилиги шу электротизилмадан таъминланаётган истеъмолчининг характери категориясига тўғри келиши керак. Ишончлиликни истеъмолчиларни электр билан таъминлашнинг бузилиш давомийлиги ҳамда частотаси ва энерготизим билан унинг айрим тугунлари (узеллари) ни етарли даражада авариясиз ишлашини таъминлаш учун керак бўладиган авария заҳираининг нисбий катталиги билан баҳолаш мумкин. Электротизилмаларнинг ремонт ишларига мосланганлиги истеъмолчиларни электр билан таъминлашни чекламасдан ёки бузмасдан туриб, ремонт ишларини олиб бориш имкониятига эга бўлиши билан баҳоланади. Шундай схемалар борки, ўчиргични ремонт қилиш учун уни ремонт тамом бўлгунча узиб туриш керак бўлади, бошқа схемаларда уланганлардан айримини махсус ремонт схемасини тузиш учун вақтинча узиб туриш талаб этилади; учинчиларда — ўчиргичларни ремонт қилишда электр билан таъминлаш ҳатто қисқа вақтга ҳам узилмай амалга оширилади. Шундай қилиб, кўрилаётган схеманинг ремонт ишларини амалга ошириш учун мосланганлигини сон жиҳатидан қуйидагича: асбоб–ускуналарни ремонт қилиш ва истеъмолчиларни узиш частотаси ҳамда ўртача давомийлиги билан баҳолаш мумкин. Электр схеманинг оператив ихчамлилиги керакли эксплуатацион режимларни ҳосил қилиш ва оператив қайта уланишга мосланганлиги билан аниқланади. Схеманинг энг катта оператив ихчамлилиги оператив қайта улашлар узоқдан (дистанцион) бошқарувчи юритмага эга бўлган пиключатель ёки бошқа коммутацион аппаратлар томонидан амалга оширилгандагина таъминланади. Агар ҳамма қайта улашлар узоқдан, автоматика воситаси ёрдамида амалга оширилса, яна ҳам яхшироқ бўларди, у ҳолда аварияни йўқотиш анча тезлашар эди. Оператив ихчамлилик оператив қайта уланишлар сони, мураккаблиги ва давомийлиги билан баҳоланади. Download 483.43 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling