электр курилмасинииг асосий кисмлари ва технологик жарайондаги
Download 483.43 Kb.
|
diplom ishi
Тупикли подстанциялар деганда, битта электротизилмадан бир ёки бир неча параллел линиялар орқали электр энергияси оладиган подстанция тушунилади. Бунга 1.1–расмдаги Г, И, К подстанциялар мисол бўлаолади.
Шохобчали подстанциялар деганда бир ёки иккита ўтувчи линияларга ажралмайдиган қилиб уланган подстанция тушунилади (1.1–расмдаги Д подстанция). Оралиқ (проходная) подстанция бир ёки икки линия орасига жойлашиб, бир ёки икки томондан таъминланади (1.1-расмдаги Ж подстанция). Узлавий подстанцияга икки ва ундан ортиқ электр тизилмадан келаётган таъминловчи тармоқнинг иккитадан ортиқ линиялари уланади (1.1–расмдаги А, Б, В подстанциялари) Вазифаси бўйича истеъмолчиларнинг ва тизимнинг подстанциялари бўлади. Тизим подстанциялари А, Б нинг шиналари орқали (1.1–расм) энерготизимнинг айрим районлари ёки турли энерготизимлар боғланади. Одатда, бу 750–220 кВ ли юқори кучланишли подстанциядир. Истеъмолчиларнинг подстанциялари В, Г, Д, Е (1.1–расмга қаранг) истеъмолчилар ўртасида электр энергия тақсимлаш учун хизмат қилади. Подстанциянинг схемаси подстанцияни таъминловчи тармоққа уланиш усули ва вазифаси билан узвий боғлиқ бўлиб, қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим [5-2]; иодстанция истеъмолчиларини электр билан ишончли таъминлаши ҳамда нормал ва авариядан кейинги режимларда магистрал вки тизимлараро алоқа бўйича қувват узатишни таъминлаш, ривожланиш истиқболини ҳисобга олиши; аста–секин кенгайиш имкониятини бериши; аварияга қарши автоматика талабини ҳисобга олиши; қўшни уланишларни узмай, схеманинг айрим элементларида ремонт ва эксплуатация ишларини олиб бориш имконнятини таъминлаши. Подстанцияларда юқори кучланишли ўчиргичлари сони кам бўлган оддий схемаларни қўллаш тавсия этилади. Истеъмолчиларнинг нормал ишлаши учун подстанция шиналаридаги кучланишни маълум даражада ушлаб туриш керак. Электр тармоқларида кучланишни ростлашнинг қатор усуллари қўлланилади, шулардан бири трансформаторларнинг транформацияланиш коэффициентини ўзгартиришдир. Маълумки, трансформацияланиш коэффициенти бирламчи кучланишнинг иккиламчисига нисбати билан аниқланади, ёки бунда 1 ва 2 – бирламчи ва иккиламчи чўлғамларнинг мос ҳолда ўрамлар сони. Бундан Трансформаторларнинг чўлғамлари қўшимча шохобчалар билан таъминланади, уларни қайта улаш билан трансформацияланиш коэффициентини ўзгартириш мумкин. Шохобчаларни уйғотмасдан (ПБВ) уларни қайта улаш, яъни трансформаторнинг ҳамма чўлғамларини тармоқдан узгандан сўнг ёки юклама остида (РПН) улаш мумкин. ПБВ қурилмаси трансформацияланиш коэффициентини +5% оралиғида ўзгартириш имкониятинк беради. Бунинг учун асосий чиққичдан ташқари юқори кучланиш чўлғамидан иккита қўшимча шохобча қилинади, яъни +5% ва –5% (2.41–расм, а). Агарда трансформатор асосий чиққич 0 да ишлаган 6ўлса ва иккиламчи томондаги кучланиш U2 ни ошириш лозим бўлса, трансформаторни ўчириб –5% ли шохобчага қайта уланади, натижада 1 ўрамлар сони камаяди. 2.41- расм. ПБВ кучланишини ростлаш схемаси: а – уч фазали переключателнинг уч ҳолатига чўлғамнинг ноль нуқтаси томонидан +5% ли тармоқлаш; б – бир фазали переключателнинг беш ҳолатига (А фаза) чўлғамнинг ўртасидан 2x2.5% ли тармоқлаш: 1–қўзғалмас контакт; 2–контактли сегмент; 3– переключатель вали; 4– контакт ҳалқалар. Ўрта ва катта қувватли трансформаторларда, ҳар қайси фаза учун алоҳида ўрнатилган барабан кўринишдаги махсус переключателлар ёрдамида қайта уланадиган тўртта +2 X 2,5% ли шохобчалар кўзда тутилган бўлади (2.41-расм,б). Переключатель юритмасининг тутқичи трансформаторнинг қопқоғи устига чиқарилган: Ролик билан переключателнинг контактлари А4 ва А5 туташтирилганда трансформаторнинг трансформацияланиш коэффициенти номинал миқдорга тенг бўлади. А3–А4 ва А2–А3 ҳолатлар трансформацияланиш коэффициентининг 2,5 ва 5% га ошган, А5–А6 ва А6–А7 ҳолатлар эса 2,5 ва 5% га камайган миқдорига тўғри келади. Электротизилмаларнинг схемаларини танлашда қуйидаги факторлар ҳисобга олинади: Download 483.43 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling