Электр схемаларни кирхгоф қонунлари асосида ҳисоблаш


Download 0.83 Mb.
bet2/3
Sana02.01.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1075277
1   2   3
Bog'liq
5маъруза Кирхов

Тармоқ —электр занжирининг маълум бир қисми бўлиб, кетма-кет бирлаштирилган қаршиликлар (резисторлар), энергия манбалари ва ҳоказолардан иборат.
Тугун — электр занжирининг учта ва ундан ортиқ тармоқларининг бирлашган жойи.
Контур — занжирнинг бир неча тармоқларидан иборат ёпиқ йўл.
КИРХГОФНИНГ БИРИНЧИ ҚОНУНИ
1845 йил немис физиги Г. Кирхгоф томонидан амалий ва назарий электротехника учун катта аҳамиятга эга бўлган, электр занжирининг шахобчаланган қисми учун иккита қонун шакллантрилган эди.
Кирхгофнинг биринчи қонуни – электр занжирининг тугунлари учун қўлланиладиган токлар қонунидир.
Кирхгофнинг иккинчи қонуни – электр занжирининг контури учун кучланишлар қонунидир.
Кирхгофнинг биринчи қонуни (токлар қонуни) электр занжирининг тармоқланиш тугунидаги токларнинг қандай тақсимланганлигини ифодалайди. Бу қонунга кўра, электр занжирининг тармоқланиш тугунига келаётган ва ундан чиқиб кетаётган токларнинг алгебраик йиғиндиси нолга тенг.
Агар занжирда ток манбаи бўлса тугун учун тенглама келтирилган эътиборга олинади. У холда Кирхгофнинг биринчи қонунининг иккинчи кўриниши:
Бу ерда р- ток манбалари сони. Ток тугунга йўналтирилган бўлса «+» ишора билан, акс холда «» ишора билан олинади.
Кирхгофнинг иккинчи қонуни
Кирхгофнинг иккинчи қонуни (кучланишлар қонуни) берк электр занжирининг қисмларида ЭЮ К ва кучланишларнинг қандай тақсимланганлигини аниқлашга ёрдам беради. Бинобарин, берк контурдаги барча ЭЮ К ларнинг алгебраик йиғиндиси шу контурнинг барча қисмларидаги кучланишлар пасайишининг алгебраик йиғиндисига тенг:
Ёки электр занжири исталган контури шахобчаларидаги кучланишларнинг алгебраик йиғиндиси нолга тенг:
Занжир элементларининг кетма-кет уланиши
Кучланиш бўлувчиси
Энг оддий тугун кўринишида:
Элементларнинг кетма кет уланишининг асосий хусусияти шундан иборатки, элементларда бир хил ток оқиб ўтади

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling