Электр станцияси турлари ва вазифалари 7


Фар ИЭМ даги автоматика ва диспетчерлик ускуналарини мустаҳкамлиги ва ишончлилигини ошириш усуллари


Download 0.74 Mb.
bet12/18
Sana20.06.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1632231
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18
Bog'liq
49 19дан Исломбекка курилди

4.2. Фар ИЭМ даги автоматика ва диспетчерлик ускуналарини мустаҳкамлиги ва ишончлилигини ошириш усуллари


Автоматика ва телемеханикани электр таъминотини бошқаришда жорий қилиш ходимлар сонини қисқартирилишига ва улар томонидан нотўғри ҳаракатларни олдини олишга имкон беради, хизмат кўрсатиш хавфсизлигини оширади ва электр қурилмалари ишончлилигини оширади.


Электр станциялари ва подстанциялари электр жиҳозлари ишини марказлаштирилган бошқариш диспетчерлаш дейилади. Электр таъминоти марказий диспетчерлаш бошқаруви электр таъминоти оъбектларини иши тўғрисида информация бериб туришини ва бошқарилувчи оъбектга бошқариш сигналларини жўнатиб туришни талаб қилади. Бунинг учун оз сонли линиялардан нисбатан кўп сонли сигналларни жўнатиш имконини берувчи телемеханика воситаларидан фойдаланилади. Телемеханикани жорий қилиш техник иқтисодий ҳисоблар асосида ҳал қилиниши керак.
Диспетчерликни ишлатишда электр таъминоти тизимининг барча элементлари кўрсатилган мнемосхемаси чизилади. Бу схема диспечер учун оператив схема ҳисобланади.

4.3. Юкламалар ҳисоби


Фарғона иссиқлик электр Марказидаги генератор тақсимлаш қурилмаларидаги 6,3 кВли юкламалар ҳисоби қуйидаги тартибда амалга оширилади. Юкламаларни токлари амперметрларни кўрсатиши бўйича ўртача ойлик қийматидан қуйдагилар маълум бўлди.
Водоблок–1 – А
Водоблок–2 – А
Водоблок–3 – А
Риформинг – А
Кокс–1 – А
Кокс–2 – А
ЦРП–1 – А
ЦРП–2 – А
ФСН–1 – А
ФСН–2 – А
ФСН–3 – А
ФСН–4 – А
ФСНР–1 – А
ФСНР–2 – А

Токлардан сўнг уларнинг тўла қувватларини аниқлаймиз. Улар учун актив қувват коэфициенти cosφ=0. 86 қабул қиламиз, ва қуйдаги формула орқали топамиз.


S= UIcosφ кВА ; (32)
=1,73*6,3*120*0,86=1124 кВА
=1,73*6,3*165*0,86=1546 кВА
=1,73*6,3*190*0,86=1780 кВА
=1,73*6,3*95*0,86=890 кВА
=1,73*6,3*65*0,86=609 кВА
=1,73*6,3*195*0,86=1827 кВА
=1,73*6,3*175*0,86=1640 кВА
=1,73*6,3*265*0,86=2483 кВА
=1,73*6,3*80*0,86=749 кВА
=1,73*6,3*95*0,86=890 кВА
=1,73*6,3*75*0,86=702 кВА
=1,73*6,3*80*0,86=749 кВА
=1,73*6,3*65*0,86=609 кВА
=1,73*6,3*120*0,86=1124 кВА

ТВ–30 типидаги Р=30 МВт иккита генератор ўрнатилган бўлиб битта генератор ҳозирги кунда умуман ишламайдиган ротори йўқ. ТЭЦни қувват бериш схемасини ва генератор остида таъминланувчи трансформатор қувватини танлаймиз. Қишки ва ёзги суткаларда истеъмолчиларнинг юкламаланиш графиги билан ўз эҳтиёжига сарфни ҳисобга олиб , генераторлар ҳосил қиладиган қувват графигини тузамиз Ҳисоблашда қишдаги суткаларни –200 , ёздагисини – 165 кун деб оламиз.


ТЭЦ 10% ли 200 МВА қувватли энергетика тизими билан боғланган ТЭЦни қувват бериш вариантларини белгилаймиз. Чунки, график бўйича генераторларнинг максимал қуввати 85% Р га тенг, бу ҳолда
МВт
6 кВли истеъмолчиларнинг қишки суткалардаги максимал юкламаланиши 25 МВт га тенг бўлиб, буни битта генератор бемалол таъминлайди, бироқ генераторни авария туфайли узилишини ҳисобга олиб Г1, Г2 генераторлари ҳамда 6 кВли истеъмолчилар линияси уланадиган генератор кучланишидаги тарқатиш қурилмали ТЭЦ схемасини қабул қиламиз.
Боғловчи трансформаторни қувватини танлаш учун иккита генератор ҳосил қиладиган қувват графигини тузамиз. Тўла қувват S ҳисоблашда корхоналарнинг ишлаш соатларида cosφ=0,8 деб қабул қиламиз ТЭЦ юкламалари учун Smax=19 MBA, Smin=11 MBA га тенг.
Чунки (10% шарти бўйича Sc=20 MBA) энергетика тизимининг аварияли режимидан кичик бўлади,шу сабабли иккита боғловчи трансформатор ўрнатилган. Хар бир боғловчи трансформаторни қувватини аниқлаймиз.
МВА (33)
ТДГ–16000/110 типидаги трансформаторни қабул қиламиз;
ΔРх=21 кВт, ΔРқ=90 кВт.
Ҳисобларимиз тўғрилигини текшириш учун трансформаторни юкланиш коэффициентини ҳисоблаймиз.
(34)
Т1, Т2 трансформаторларидаги электр энергия исрофини ҳисоблаш учун юкламалар давомийлиги бўйича йиллик график тузамиз.
Бу исрофларни, трансформаторнинг юкламасининг йиллик графигини билиб, қуйдаги формуладан аниқлаш мумкин:
ΔW = (35)

Бу ерда: n– ишлаётган трансформаторлар сони; t–йиллик график бўйича вақтнинг даври; S–тегишли даврдаги юклама.


Минимал юкламаланиш даврида трансформаторлардан бирини узиш кераклиги масаласини таҳминан ҳал қиламиз, бунинг учун ишлаётган трансформаторлар сони (n–1) та деб, қувватни ҳисоблаймиз.
1-жадвал

Жиҳозлар

Биттаси–
нинг нархи,
млн. сўм

Вариантлар

Биринчи

Иккинчи

Сони,
дона

Умумий
нархи
млн. сўм

Сони,
дона

Умумий
нархи
млн. сўм

ТД–16000 т–ри

114

2

228





ТДТНГ–20000 т–ри

286





2

572

6 кВли ўчиргич ячейкаси

24

2

48

2

48

Реакторли 10 кВли секцион ўчиргич

35

1

35

1

35

3000 А ли киришдаги ўчиргич

19

2

38

2

38

Жами







349




693



МВА (36)
Иккала трансформатор ҳам юкламанинг қандай бўлишидан қаътий назар уланганлигини ҳисобга олиб исрофни ҳисоблаймиз:
Ҳозирги пайтдаги трансформатордаги исроф 35–формула орқали аниқланади.
кВт*соат
Танланаётган трансформатор учун исроф 35 – формула орқали аниқланади.



кВт*соат
Амортизацияга ажратиш нормасини 6,3%, унга хизмат қилиш учун 3,0%, исроф бўлган 1 кВт*соат электр энергиянинг нархини 36 сўм 25 тийин деб қабул қилиб, йиллик экспулатацион харажатни қуйдаги формула бўйича аниқлаймиз:
(37)
Биринчи вариант учун экспулатацион харажатларни 37 – формула орқали аниқлаймиз.
млн. сўм
Иккинчи вариант учун экспулатацион харажатларни 37 – формула орқали аниқлаймиз.
млн. сўм
Вариантлар ишончлилик даражаси бўйича тенг бўлганлиги учун келтирилган харажатларини электр энергиянинг тўла бермасликдан келадиган зарарни қўшмай ҳисоблаймиз қуйдаги формула орқали ҳисоблаймиз.
млн. сўм (38)
Биринчи вариант учун экспулатацион харажатларни 38 – формула орқали аниқлаймиз.
млн. сўм
Иккинчи вариант учун экспулатацион харажатларни 38 – формула орқали аниқлаймиз.
млн. сўм
Ҳисоблашлар кўрсатишича, танланаётган трансформаторимиз иқтисодий жиҳатдан афзаллика эга: яъни нинг қиймати га қараганда 20% камроқ экан. Кабель ва ҳаво алоқа тармоқларида; энергетика корхоналарининг алоқа аппаратлари жойлашган залларида, кросларида, алоқа радиоузелида ва хоналарида жойлашган диспетчерлик ва технологик бошқарув воситалари ускуна ва қурилмаларида; ҳаво электр затиш тармоқлари орқали ташкил қилинган алоқа қурилмаларида, юқори частотали алоқа, реле ҳимояси ва телемеханика ускуналарида; саноат телевиденияси ва ҳисоблаш ускуналарида бажариладиган ишларда ушбу қоидаларга риоя қилинади. Фар ИЭМдаги диспетчерлар иш раҳбари этилиб қуйдаги ҳолатларда тайинланиши мумкин;
Ҳаво электр тармоқларини қўриқ майдонларида механизм ва юк кўтариш машиналари ёрдамида бажариладиган ишларда;
Кучланиш остида бўлган ҳаво электр узатиш тармоқларини ҳимоя зоналарида ҳамма турдаги устунларни ўрнатиш, олиб ташлаш ва симларни алмаштириш ҳамда бошқа ҳаво электр узатиш тармоқлари билан 1–классли радиоузатиш тармоғи фидери билан кесишган жойларда иш бажариши;
Ишлаб турган ҳаво электр узатиш тармоғи кучланишнинг таъсиридан пайдо бўладиган кучланиш зонасида ва аҳоли пунктларидан ўтган ҳаво электр тармоқларида симларни алмаштириш ва янгисини осишда;
Мачтали ўтиш ҳаво электр тармоқларини қуриш, тармоқ охири ва қайрилиш жойларидаги устунларни алмаштиришда. Наряд берувчига юқорида санаб ўтилган ишлардан ташқари бошқа ишларда ҳам иш раҳбари тайинланишга рухсат этилади.
Иш жойи тайёрлаш жараёнида ўчириш ёқиш аппаратлари билан операция қилиш талаб қилинмаса, диспетчерлик ва технологик бошқарув воситалари ускуналарида иш раҳбари ёки таъмирлаш ходимларидан тайёрланган ишбоши ишлашга ижозат берувчи шахс вазифасини ўриндошлик йўли билан бажаришга рухсат этилади. Бунда ишлашга ижозат берувчи сақлагичларни олиши ва бригада аъзолари билан биргаликда кўчма ерга улагичларни ўрнатиши мумкин. Навбатчисиз кучайтиргич пунктларидаги ҳамма ишлар таркибида тўртинчи группага эга бўлган ишбоши ва аъзоси учинчи группага эга бўлган бригада томонидан амалга оширилиши мумкин. Доимий шамоллатиш қурилмалари бўлмаган навбатчисиз кучайтиргич пунктларининг хужраларида иш бажарилганда, улар иш бошлашдан аввал ва ишлаш давомида шамоллатилиши зарур. Иш жараёнида хужра эшиги ҳамма вақт очиқ ҳолда бўлиши шарт.
Доимий шамоллатиш қурилмалари бўлган навбатчисиз кучайтиргич пунктларидаги ҳамма шамоллатиш каналлари иш жараёнида очиқ ҳолда бўлиши керак. Узоқдан бошқариладиган манба аппаратларини синашдан олдин барча навбатчисиз кучайтиргич пунктлар орасида телефон алоқаси ташкил қилиниши зарур. Узоқдан бошқариладиган манба аппаратларидан айрим платаларини олиш иш раҳбарининг рухсати билан ушбу аппаратдан кучланиш олингандан кейингина амалга оширилиши зарур. Кучланиш остида бўлган аппаратларни таъмирлаш маън этилади.
Транзистор ва микросхемалардан йиғилган радиоаппаратлардаги ишларни фармойиш билан бажаришга рухсат этилади. Иш жойда резинкали диэлектрик гиламча тўшалган ёки изоляцион тахта супа ўрнатилган бўлиши керак.



Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling