Электр станцияси турлари ва вазифалари 7


ЭЛЕКТР СТАНЦИЯСИ ТУРЛАРИ ВА ВАЗИФАЛАРИ


Download 0.74 Mb.
bet2/18
Sana20.06.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1632231
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
49 19дан Исломбекка курилди

ЭЛЕКТР СТАНЦИЯСИ ТУРЛАРИ ВА ВАЗИФАЛАРИ

1.1. Электр станцияси турлари


Ҳар қандай иш учун маълум миқдорда энергия сарфланади. Бу энергия, одамнинг ёки ҳайвоннинг мускул энергияси ёхуд табиатда мавжуд бўлган бирор хил энергия бўлиши мумкин.
Инсон қадим замонларданоқ, табиатдаги энергияни ўзига бўйсундириш учун фойдаланишга интилган.
Табиий энергия деганда, аввало, ёқилғи, сув, шамол ва шунга ўхшашларнинг энергияси тушунилади. Ёқилғи ёнганида кимёвий жараён содир бўлиб, иссиқлик энергияси ажралиб чиқади, бу энергиядан корхоналарда, турли ишлаб чиқариш жараёнларида ва турмушда кенг қўламда фойдаланилади. Ёқилғи заҳираларига: тошкўмир, нефть, торф, ёнувчи сланец, табиий газ заҳиралари киради.
Иссиқлик энергиясининг муҳим манбаи ядро ёқилғиси энергиясидир.
Сувнинг сатҳи турлича бўлганда, сув оқими ҳосил бўлади. Сатҳлар фарқи ва сувнинг оқиши қанча катта бўлса, бу оқимнинг қуввати шунча катта бўлади. Сув оқими ҳам энергия манбаи бўлиб, ундан фойдали иш бажаришда фойдаланиш мумкин. Ҳар қандай дарё табиий сув оқимидир. Дарё суви ва дарё ўзанининг нишаблиги қанча катта бўлса, оқим энергияси шунча кўп бўлади. Дарё кесимидан вақт бирлиги ичида (масалан, бир суткада) оқиб ўтган сув ҳажми дарё сувининг оқими (сток) деб аталади.
Шундай қилиб, ҳар бир дарё амалда маълум даражада табиий энергиянинг манбаидир.
Шамолнинг ҳам энергияси бўлади. Бу энергия шамол тезлигига боғлиқдир. Бироқ шамол ҳамма вақт ҳам эсмайди ва унинг тезлиги ҳам доимий эмас, шу туфайли табиий энергиянинг бу хилидан фойдаланиш чеклангандир.
Қуёшнинг иссиқлик нурлари, океанларда сув кўтарилиши ва пасайиши, ер қобиғидаги иссиқлик энергиялари ҳам энергетик заҳираларга киради.

Электр энергиясининг аҳамияти ва уни ишлаб чиқариш.


Электр энергиясидан фойдаланиш туфайли меҳнат унумдорлигини кўп марта оширувчи ҳозирги замон машина–автоматлари, автоматлаштирилган чизиқлар оқими (поток линии) ва бутун корхоналарда яратилди ҳамда ишлаб чиқаришнинг янги тармоқларини (электрометаллургия, электролиз, электр пайванд, материалларни юқори частотали ток ёрдамида ишлаш ва ҳоказо) тез тараққий эттириш имконияти пайдо бўлди. Қишлоқ хўжалигини механизациялашда электр энергиясининг аҳамияти жуда каттадир ва ундан турмушда ҳам кенг фойдаланилади.
Электр энергиясидан турли мақсадларда фойдаланишнинг сабаби унинг бошқа энергияларга нисбатан қуйидаги афзалликларга эга эканлигидир:

  • Электр энергияси ишлаб чиқариш учун кўпчилик табиий энергия манбаларидан, биринчи навбатда, ёқилғи ва сув манбаларидан фойдаланиш мумкин;

  • Электр энергиясини унча кўп маблағ сарфламасдан узоқ масофага узатиш мумкин;

  • Электр энергиясини жойлашиши ва қуввати турлича бўлган истеъмолчилар орасида тақсимлаш мумкин;

  • Электр энергиясини бошқа хил энергияларга (иссиқлик, механик, ёруғлик, кимёвий ва бошқа энергияга) айлантириш осон.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling