Электр станцияси турлари ва вазифалари 7
II–БОБ. КОРХОНАЛАРНИНГ АВТОМАТИКА ВА ДИСПЕТЧЕРЛИК ЭЛЕМЕНТЛАРИ
Download 0.74 Mb.
|
49 19дан Исломбекка курилди
II–БОБ.КОРХОНАЛАРНИНГ АВТОМАТИКА ВА ДИСПЕТЧЕРЛИК ЭЛЕМЕНТЛАРИ2.1. Бошқариш ва сигнализацияЭлектр станциялари ва нимстанцияларининг оператив аппаратлари қувват, кучланиш қиймати, қурилманинг мураккаблиги ва маъсулиятлиги, электр энергия билан таъминланадиган истеъмолчиларнинг категориясига қараб қўл билан бошқариш, масофадан бошқариш ёки телебошқаришга эга бўлади. Навбатчи ходим қараб турадиган электр станцияси ва йирик нимстанциялардаги электр ускуналари, одатда, масофадан бошқарилади. Бир–биридан узоқ масофада жойлашган объектларни, Марказий диспетчерлик дан туриб марказлаштирилган ҳолда бошқариш учун, телебошқариш қурилмаларидан фойдаланилади. Кўпчилик ҳолларда, бошқариш учун автоматлаштириш воситалари, масалан, РАУ, АҚУ ва бошқалар қўлланилади. Унча муҳим бўлмаган кичкина қурилмалар, одатда, дастаки юритмали бир неча оператив аппаратларга эга бўлиб, улар қўл билан бошқарилади. Сигнализациянинг қуйидаги асосий турлари бор: 1). Ўчиргичлар, ажратгичлар ва баъзи бошқа аппаратлар қандай оператив ҳолатда турганлигини билдирувчи сигнализация. Бу сигнализация туфайли, ходимлар исталган вақтда бошқариш ўитидаги бутун схеманинг қандай ҳолатдалигини кўриб туради; 2). Ўчиргичларнинг автоматик узилганлиги (реле ҳимоясини ишга тушганлиги) тўғрисида хизматчи–ходимларни хабардор қилувчи авария сигнализацияси; 3). Қурилманинг биронта қисмида рўй берган, хавфли иш режимининг тавсифи ва унинг вужудга келиши тўғрисида хизматчи ходимларни хабардор қилувчи огоҳлантириш сигнализацияси; 4). Нов генераторлар ишини ростлаб турувчи фармойиш командалар берувчи команда сигнализацияси. Ҳолат сигнализация ва авария сигнализацияси аппарат бошқармаси билан чунончи кенг қўлланиладиган масофадан бошқарилувчи ключателлар ва баъзи бошқа аппаратлар билан электр боғланган бўлади. Оператив аппаратларнинг махсус переводлар (электромагнитли, электр двигатели, пневматик ва бошқалар) ёрдамида масофадан бошқарилади. Шу билан бирга, юритманинг электр бошқарилиши, бошқариш ўитларига ўрнатилган бошқариш калитлари воситасида амалга оширилади. Бошқариш занжирлари ва уларга боғланган сигнализацияни энергия билан таъминлаш учун ўзгармас ёки ўзгарувчан токдан фойдаланилади. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling