Электр станцияси турлари ва вазифалари 7
Фарғона иссиқлик электр маркази ҳақида маълумотлар
Download 0.74 Mb.
|
49 19дан Исломбекка курилди
1.3. Фарғона иссиқлик электр маркази ҳақида маълумотларФар ИЭМ 1956 йилда ишга туша бошлаган, яқин кунларгача В.И. Ленин номи билан номланиб келган кейинчалик мустақиллик шарофати билан “Фарғона иссиқлик электр маркази” деб юритила бошлади. Иссиқлик электр лойиҳаси 1950 йилда бошланган ва умумий қуввати 50 МВт бўлган иккита турбогенератор ўрнатиш кўзда тутилган. Биринчи навбатда ВПТ–25–3 типидаги қуввати 25 МВт бўлган турбогенератор ва ТП–170 типидаги қозон қурилмаси 1956 йилда ишга киритилган. Иккинчи навбатда ВПТ–25–4 типидаги қуввати 25 МВт бўлган турбогенератор ва ТП–170 типидаги козон қурилмаси ишга 1959 йилда ишга туширилган. 4–турбоагрегат ва қозонагрегати 1961 йилда, 5–қозонагрегати 1962 йилда ишга қўйилган. 1964 йилда қўшимча равишда БКЗ–160–100Ф 6–қозонагрегати ишга қўйилган. 4–навбатдаги техник лойиҳаларда турбоагрегат ПТ–50–130/13 ва Р–50–130/13, иккита қозон агрегати ТГМ–84ларни ўрнатиш кўзда тутилган. Турбоагрегат ПТ–501–130/13 қозон агрегати ТГМ–84 1966 йилда ишга туширилган. Турбоагрегат Р–50–130/13 қозонагрегати ТГМ–84 билан 1967 йилда ишга туширилган. 5–навбвтдаги техник лойиҳаларда 2та турбоагрегат Р–100–130/15, 4та сув иситувчи қозон ПТВМ–100 ўрнатиш кўзда тутилган. 1977 йилда турбоагрегат Р–100–130/15 ва ТГМ–84 типидаги қозонагрегати ишга туширилган. 1978 йилда ТГМ–84 қозон ва ПТВМ–100 ишга киритилган. 1979 йилда турбоагрегат Р–100–130/15 ва қозон ПТВМ–100 ишга киритилган. 1982 йилда охирги турдаги энергоқозон ТГМ–84 ишга киритилган. 1980 йилда ПТВМ–100 ва 1–бўлим КОПС парли қурилма ўрнатилган. 1981 йилда 2–бўлим парли қурилмаси ишга киритилган. Парли қурилма Фар ИЭМдаги чўкинди сувларни тозалаб дистилят ҳолатда яна қозонларга қайтаради.ИЭМларни эса истеъмолчиларга яқин жойларга қурилади ва ташиб келтириладиган ёқилғидан фойдаланилади. ИЭМ ларда электр ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқарилади. Улар нисбатан тежамли ишлайди ва фойдали иш коэффициентлари 60–70% га етади. Ҳозирги газ турбинали электр станцияларнинг асосини қуввати 25–100 МВт ли газ турбиналари ташкил этади. Унинг электр станциялари блокининг соддалаштирилган ишлаш қонунияти (принципиал) схемаси қуйида кўрсатилган. Ёниш камерасига ёқилғи (газ, мазут, Дизель ёқилғиси) ташланади, шунингдек, у ерга компьрессор орқали сиқилган ҳаво ҳайдалади. Қизиган ёниш маҳсулотлари ўз энергиясини газ турбинасига беради ва у компьресс ҳамда синхрон генераторни айлантиради. Шу сабабли газ турбинали қурилмалар юқори маневрликка эга бўлиб, энергетика тизимларидаги юқори (пиковая юклама) юкламаларни қоплаш учун ярайди. Қизиган ёниш маҳсулотлари ўз энергиясини газ турбинасига беради ва компьрессор, ҳамда синхрон генераторни айлантиради. Қурилма ишга туширувчи электр мотори ёрдамида 1–2 минут давомида ишга туширилади. Электр энергиясини ИЭМ ларда ишлаб чиқариш катта исрофлар билан боғлиқдир. Шу билан бир қаторда, саноатнинг кимё, тўқимачилик, озиқ–овқат, металлургия каби соҳаларида, иссиқлик, технологик мақсадларда талаб этилади. Яшаш уйларида каттагина миқдорда иссиқлик сув талаб этилади. Мамлакатимизда ёқилғининг ярмидан кўпроғи корхоналарнинг иссиқлик эҳтиёжларига сарф қилинади. Саноатда иссиқликни истеъмол қилиш ўлчами ҳақида таҳминий хулосани ҳар қандай конкрет корхона мисолида ҳосил қилиш мумкин. Масалан, автомобиль ишлаб чиқариш қурилиши заводида истеъмол қилинувчи иссиқлик энергиясининг ¾ қисми иситиш, вентиляция ҳамда маиший хизматга; ¼ қисмигина ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланилади. Кимё саноатининг азот ишлаб чиқариш комбинатида унга тескари ҳолатни кузатаъмиз. Бу ерда истеъмол қилинувчи иссиқлик энергиясининг таҳминан ¾ қисми ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун сарф қилинади. Иссиқлик энергиясига бўлган эҳтиёжни, кичик қувватли қозон қурилмаларини қуриш асосида қондириш, кўп ҳолларда мақсадга мувофиқ эмасдир. Бундай ҳолларда электр ва иссиқлик энергияларини ишлаб чиқарувчи иссиқлик электр станцияларини буғ қозонидан олинувчи буғдан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Бу вазифани бажариш учун хизмат қилувчи электр станциялар–иссиқлик электр марказлари деб юритилади. КЭС ларнинг турбиналаридан чиқувчи буғнинг ҳарорати ва босими жуда паст бўлиб, у корхоналарнинг техник жараёнларида фойдаланиш учун яроқли эмас. Кўплаб ишлаб чиқаришларда 0,5–0,9 МПа, баъзан прессларнинг буғ тегирмонларини, турбиналарини ҳаракатга келтириш учун 2 МПа гача босимдаги буғдан фойдаланилади, 70–150С ҳароратдаги иссиқ сув талаб этилади. 1–расм. ИЭМ нинг технологик схемаси: 1–тармоқ насоси; 2–тармоқ иситгичи. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling