Электр станцияси турлари ва вазифалари 7
Электр узатиш йўлларини автоматик қайта улаш (АҚУ)
Download 0.74 Mb.
|
49 19дан Исломбекка курилди
2.4. Электр узатиш йўлларини автоматик қайта улаш (АҚУ)АҚУ қурилмалари бир марта ва кўп марта ишлайдиган, бир йўла уч фазали улайдиган ва фазама–фаза улайдиган қурилмаларга бўлинади. Бир марта ишлайдиган АҚУ қурилмаси чизиқни фақат бир марта улайди; агар ҳимоя чизиқни яна қайта узса, АҚУ қурилмаси бошқа ишламайди. Кўп марта ишлайдиган АҚУ қурилмалари ўчиргичнинг учала фазасини бири тўла қайта улайди. Бир фазали қурилмалари эса улагичнинг ҳар бир фазасини айрим–айрим қайта улайди. Бир марта ишлайдиган уч фазали АҚУ қурилмаси энг кўп ишлатилади. АҚУ қурилмаларининг электр ва механик хиллари бўлиши мумкин. Электр АҚУ қурилмалари тегишли реле ва электр улаш схемаларини қўллаб электромагнит ёки пневматик юритмалар ёрдамида бажарилади. Механик АҚУ қурилмалари пружинали ва пружина–юкли юритмаларга ўрнатилган мосламалар воситасида амалга оширилади. 3–расм. Ишга қўл билан тайёрланадиган, бир марта ишловчи АҚУ нинг тузилиш схемаси Чўлғамлари кетма–кет уланган оралиқ реле 1 ва кўрсаткич реле 2 ишлатилган, бир марта ишлайдиган, электр АҚУ қурилмасининг оддий схемаси 3–расмда кўрсатилган. Узатиш чизиғида қисқа туташув бўлганда унинг реле ҳимояси ишга тушади ва ўчиргич узилади. Ўчиргич узилгандан кейин унинг КП оралиқ контакторининг занжирини туташтиради ва ўчиргич уланади. Бу пайтда реле 2 ишга тушиб, ўз контактларини занжири туташтирилади. Реле 1 ишга тушиб, контактларни ажратади ва пастки контактларни туташтиради ва ўз–ўзидан блокировкаланиб қолади. Агар қисқа туташув бартараф қилинмаган чизиқ автоматик қайта уланса, чизиқнинг реле ҳимояси иккинчи марта ишлаб, ўчиргич қайта автоматик уланмайди. АҚУ қурилмасини дасталабки ҳолатига келтириш учун реле 1 ни блокировкадан бўшатиш ва реле 2 контактларини ажратиш зарур, бунинг учун кнопка 7 босилади ва реле 2 шифти бурилади. Эксплуатация шартларига кўра, АҚУ қурилмаси керак бўлмаган узгич 3 воситасида узилади. Қурилмани дастлабки ҳолатга қўл билан келтириш зарурлиги–кўриб ўтилган схеманинг камчилигидир. Оператив ўзгармас токли қурилмаларда ҳозирги вақтда Бошланғич ҳолатига, автоматик қайтадиган АҚУ қурилмалари кенг қўлланилади. Уларнинг схемаси анча мураккаб. Блокировка–ўчиргич уланган пайтда, ажиратгичлар билан операциялар бажаришга имкон бермайдиган блокировкалар, механик ёки электр усулда ишлаши мумкин. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling