Модулни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тавсиялар
“Электр машиналарининг эксплуатацияси” модули маъруза ва амалий машғулотлар шаклида олиб борилади.
Модулни ўқитиш жараёнида таълимнинг замонавий методлари, педагогик технологиялар ва ахборот-коммуникация технологиялари қўлланилиши назарда тутилган:
маъруза дарсларида замонавий компьютер технологиялари ёрдамида презентацион ва электрон-дидактик технологиялардан;
ўтказиладиган амалий машғулотларда техник воситалардан, экспресс-сўровлар, тест сўровлари, ақлий ҳужум, гуруҳли фикрлаш, кичик гуруҳлар билан ишлаш, коллоквиум ўтказиш, ва бошқа интерактив таълим усулларини қўллаш назарда тутилади.
Модулнинг ўқув режадаги бошқа модуллар билан боғлиқлиги ва узвийлиги
“Электр машиналарининг эксплуатацияси” модули мазмуни ўқув режадаги “Энергия тежамкор электр машиналар”, “Энергия тежамкор электр юритмалар” ва “Электр юритмаларни бошқаришнинг замонавий усуллари” ўқув модуллари билан узвий боғланган ҳолда педагогларнинг энергетика соҳасида қўлланиладиган электр машиналарини эксплуатация қилиш бўйича касбий педагогик тайёргарлик даражасини оширишга хизмат қилади.
Модулнинг олий таълимдаги ўрни
Модулни ўзлаштириш орқали тингловчилар энергетика соҳасида қўлланиладиган электр машиналарини эксплуатация қилишни ўрганиш, амалда қўллаш ва баҳолашга доир касбий компетентликка эга бўладилар.
Модул бўйича соатлар тақсимоти
№
|
Модул мавзулари
|
Тингловчининг ўқув юкламаси, соат
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |