«Электр технологик қурилмалар ва тизимлар»


Download 0.98 Mb.
bet32/90
Sana10.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1185134
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   90
Bog'liq
ЭТК ва Т маъруза 2017-18 (3)

Таянч сўз ва иборалар
Ёй разряди; Ёйнинг катедолди ва анодолди булаклари; Электр ёйнинг устуни; Ёйнинг вольт-ампер характеристикаси; понзациялаш потенциали; катод ва анод доги; ўзгармас ток электр ёйи; ўзгарувчан ток электр ёйи; ёйнинг ёниши зонаси; Ёйнинг баркарор ёниш нуктаси, ёйнинг баркарор ёнишини ёй узунлигини ўзгартириш, актив каршиликни ўзгартириш ва манбаа кучланишини ўзгартириш оркали бошкариш, балласт каршилик, ёйнинг батамол учиш запаси; ёй токини чеклаш зопаси.


Ўзгармас ток электр ёйининг асосий характеристикаси унинг вольт - ампер характеристикаси хисобланиб, у узидан ёй кучланиши ва токи уртасидаги богланишни ифодалайди.
Электр ёйи - балласт каршилик - электр манбааси тизими-нинг вольтампер характеристикаси (в.а.х.) 9 - расмда келтирилган.


9 - расм
Электр ёйининг узок муддатда баркарор ( тургун, учмай ) ёнишини таъминлаш учун унинг в.а.х.сини электр манбаасининг характеристикаси билан уйгунлаштириш талаб этилади. Агар электр ёйи чексиз кувватга эга бўлган манбаага уланган булса, унинг токи ёйнинг ёниш шароитига кура белгиланиб, токи ёй в.а.х.си манбанинг ташқи характеристикаси билан кесишмагунча ортиб бориши мумкин ёки бошкача айтганда ёй токи чексизга караб интилади.
Ёй токининг қийматини чеклаш максадида, ёй занжирига, унга кетма-кет килиб каршилик уланади ( 9 - расм ). Бунда , чекланган қийматдаги кувватга эга манбаанинг кучланиши куйидаги тенглама билан аникланади.
[В] (1)
бу ерда
Uд - ёйдан кучланиши, в;
Iд - ёй токи, А;
R - каршилик, Ом;
L - индуктивлик, Гн.

(Uист-IдR) тўғри чизиғи в.а.х. ни А ва В нукталарда кесиб утади. Ушбу кукталардаги токлар қиймати Ia ва Ib ларга тўғри келади. В.а.х. нинг А нуктадан чап томони ёйни батамом учириш зонаси, характеристиканинг А ва В нукталари уртасидаги кисми - ёйнинг ёниш зонаси ва В нуктадан унгдаги кисми - ёй токини чеклаш зонаси хисобланади. Ёй токнинг Ib қийматидагина баркарор ёниши мумкин, А нуктада токнинг кичик қийматга эга эканлиги сабабли ёй бекарор ёнади, Ik - занжирнинг киска туташуви холатидаги токини курсатади.


Электр ёйининг кувватини бир неча усул билан бошкариш мумкин. Куйидаги расмда ёй кувватини манбаа кучланишини ўзгартириш оркали (а) ва балласт каршиликни ўзгартириш оркали бошкариш оқибатида олинган в.а.х. лар келтирилган (10-расм)





10 - расм

1. Ёй кувватини манбаа кучланиши оркали бошкаришда ( бунда балласт каршилик ўзгармас қийматга эга) бошкариш I1, I2,I3 токлар ва уларга мос U1, U2, U3 кучланишни ўзгартириш оркали амалга оширилади. Бунда манбаа кучланишини, масалан, трансформатор чўлғам идаги урамлар сонини ўзгартириш ёки генератор қўзғатиш чўлғам и занжиридаги каршиликни ўзгартириш оркали бошкариш мумкин ( 10-расм,а ).


2. Манбаа кучланишини ўзгартирмаган холда балласт каршиликни ўзгартириш оркали бошкаришда занжирга боскичма-боскич ўзгартирилувчан каршилик улаш максадга мувофик (10-расм,б).
3. Ўзгармас манбаа кучланиши ва балласт каршилигининг қийматларида ёйга таъсир этувчи бошка факторларни ўзгартириш оркали ёй кувватини бошкариш усули, бунга ёй ёнаётган мухит босимини ўзгартириш оркали ёки ёй узунлигини ўзгартириш оркали бошкариш усулларини мисол қилиш мумкин.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling