3.9 –расм. Симметрик РТП қурилмасининг алмаштириш схемаси
rk, xk - печp қурилмасининг мос равишда тўла актив ва индуктив қаршиликлари.
rb, xb - печp ваннасининг актив ва индуктив қаршиликлари
U2ф- манбанинг фаза кучланиши
Uпф- печp ваннасидаги фаза кучланиши
Печp характеристикаларини (асосий параметрлари) ҳисоблаш учун қуйидаги тенгламалардан фойдаланилади.
; ;
Pэл.й.ф= ; Pпечь.ф= =Pа-ф-Pэл.й.ф;
.
Печнинг тўлиқ қувват қийматларини топиш учун, бир фаза учун топилган қувватлар қиймати уч баробар кўпайтирилади. Печp трансформаторининг бирламчи кучланиши 6;10;35 кВ га тенг. Мисол тариқасида айрим печларнинг характеристикалари қуйида келтирилади:
1. ПКО-2,5Н2 типидаги печp учун:
Рном=2,5МВ•А; I электрод.max=13kA; U2=17889B
2. РК3-72Ф-М1 типидаги печp учун:
Рном=72МВ•А;(3x24); Iэлектрод.max = 92,5kA; U2=649 149B
Энг кўп миқдордаги энергия йўқолиши (60;65%) қисқа тармоққа тўғри келади. Печp қурилмасининг қувват коэффициенти соs қийматини ошириш учун автоматик бошқарилувчан конденсатор батареялари қўлланилади.
Бошқа кўринишдаги печp ёки қурилмаларда (масалан, ПЭЁП ларида) олинган металлар сифатини ошириш мақсадида, маъсулот кичик босим остида вакуум ёй печларида (ВЁП ларида) қайта эритилади ва бунинг натижасида металл таркибидаги зарарли қўшилмалар ва қоришиб кетган газлар металл таркибидан чиқариб юборилади (маълум миқдорда тозаланади). ВЁП лари асосан юқориреакцион ҳисобланган металлар, яъни титан, ниобий, волpфрам, цирконий, тантал, молибден кабилар ва шунингдек, юқори сифатли пўлатларнинг қуйма ёмбиларини қайта эритиш учун ишлатилади. Печp ишчи камерасида босим 1.0 - 0.001 Па ни ташқил қилиб, замонавий ВЁП ларида вазни 50 кГ дан 60 тоннагача бўлган қуйма ёмбилар олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |