Печнинг асосий элементларини - ишчи камера, шток-электродқатиргич (электродушлагич), сарфланувчи электродлар, кристаллизатор, поддон ва соленоидлар ташқил этади.
Ишчи камера - ўзидан цилиндр шаклидаги сув билан совутилувчи пайвандланган конструкцияни ифода этади. Унинг юқори қисмида ёйнинг ёниши ва эритиш жараёнини кузатиб бориш учун махсус ёритиш қурилмаси ва кузатиш дарчаси мавжуд. Масофадан туриб кузатувчилар учун ишчи зонадаги жараён махсус перископ ёрдамида экранга тушириб берилади. Ишчи камеранинг пастки фланецига кристаллизатор қатирилади.
Шток - электродушлагич сарфланувчи электродни унга қатириш, электродни ҳаракатга келтириш ва электродни ток билан таъминлаш учун хизмат қилади.
Сарфланувчи электродлар штокка пайвандлаш ёки махсус қисқичлар билан турли усулларда қатирилади. Шток ва электродларни ҳаракатга келтириш электр ёки гидравлик юритма ёрдамида амалга оширилади.
Кристаллизатор ички гилpза ва пўлатдан ясалган, магнитсизлантирилган (номагнит) ташқи кожухдан иборат. Уларнинг орасида совитувчи сув учун бўшлиқ мавжуд.
Поддон кристаллизатор тубини беркитган ҳолда қисман гилpза ичигача киради. Поддоннинг асосини мисдан ясалган катта массадаги диск ташқил этиб, унинг устига сув билан совитилувчи пўлат қатлами юритилган.
Соленоид кристаллизаторнинг ён қисмига ўрнатилади. У кристаллизатор билан биргаликда аксиал магнит майдони ҳосил қилади. Соленоид майдони ёйдаги ток ва ваннадаги металлдан оқаётган ток билан таъсирлашиб ёй кучланишини ортишига олиб келади (пўлат учун 19-19,5 дан 24-25В гача), ёй ёнишини стабиллаштиради ва ёйни кристаллизатор деворларига ўтиб кетишининг олдини олади.
ВЁП ларининг электр жиҳозлари. ВЁП ларнинг (куч) бош занжири таркибига қуйидагилар киради: электр энергия манбаси, манбадан печгача ток тармоьи, печp конструкциясидаги ток тармоқлари, ток узатувчи шток, электродушлагич, сарфланувчан электрод, қуйма ёмби, кристаллизатор, вакуум камераси.
Do'stlaringiz bilan baham: |