«Электр технологик қурилмалар ва тизимлар»


Download 0.98 Mb.
bet43/90
Sana10.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1185134
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   90
Bog'liq
ЭТК ва Т маъруза 2017-18 (3)

Назорат саволлари


1. Кандай пайвандлаш турларини биласиз?
2. Электр пайвандлаш қурилмаларининг электр манбаалари, уларга талаблар.
3. Пайвандлаш жихозларининг кандай иш режимларини биласиз?
4. Пластик пайвандлаш деганда кандай усул тушунилади?
5. Эритиш билан пайвандлаш усули ким томондан таклиф қилинган?

17 – МАЪРУЗА


Қаршилик печларини иссиклик режимларини бошкаришни аниклигини таъминлаш усуллари
Режа:
1. Кўп постли ўзгармас ток пайвандлаш агрегатлари.
2. Бир постли ўзгармас ток пайвандлаш агрегатлари.
3. Ўзгарувчан ток пайвандлаш агрегатлари.

Таянч сўз ва иборалар



Кўп постли пайвандлаш агрегатлари; балласт реостат; бир постли пайвандлаш генераторлари; пайвандлаш генераторининг ташки характеристикалари; ўзгарув-чан ток пайвандлаш агрегатлари; дросселли пайвандлаш трансформатори; Никитин трансфор-матори; ўзгарувчан ток пайвандлаш агрегатларининг афзалликлари; ПСМ-1000 типидаги ўзгартиргич; бир постли пайванлаш генераторининг салт юриш ва юклама режимлари
Белгиланишига кура ўзгармас ток генераторлари кўп постли ва бир постли генераторларга булинади. Кўп постли генераторлар каттик ташки характеристикада ишлашлари учун аралаш қўзғатиш чўлғам га эга буладилар.
Алоҳида пайвандлаш пости кўп постли генераторга, ортиб кетиши мумкин бўлган кучланишни бартараф этиш учун белгиланган балласт реостати оркали уланади (бундан ташкари балласт реостати оркали улаш оқибатида ёйнинг баркарор ёниши хам таъминланади). Кўп постли пайвандлаш қурилмасининг уланиш схемасини куйидагича тасвирлаш мумкин. (23-расм).
Номинал ток 200, 250, 350 А бўлганда балласт каршиликдаги (РБ) токни бошкариш чегаралари мос равишда 50 - 200 А; 80 - 250 А ва 100 - 300 А булиши ва ъар бир бошкариш боскичида токни 10 - 15 А га 5% аникликда ўзгартириш керак.
Агар генератор кучланиши 60 В, ёйдаги кучланиш 20 В га тенг булса ва пайвандлаш металл электродлар ёрдамида амалга оширилса, РБ 40 В кучланишга танланади.
Ток кучи 40 дан 260 А гача бўлган ва 5 та параллелp секцияга эга бўлган балласт реостат

(РБ) схемаси 24 - расмда келтирилган: 24-расм


Мисол тарикасида кўрсак, ПСМ - 1000 типидаги ўзгартиргичга бир пайтнинг узида пайвандлаш токи 200 А бўлган 9 та постни ёки пайвандлаш токи 300 В бўлган 6 та постни улаш мумкин. Ушбу ўзгартиргич бир корпусли булиб, битта умумий ук билан бирлаштирилган, куввати 60 кВт, номинал токи 1000 А бўлган СГ - 1000 типидаги генератор ва куввати 75 кВт, айланиш тезлиги 1450 айл/мин бўлган асинхрон двигателp АД лардан иборат. Генератор параллелp ва кетма-кет чўлғам ларидан иборат аралаш қўзғатиш чўлғам ига эга.
Кўп постли пайвандлаш қурилмалари, қурилманинг ва фойдали кувват бирлигига нисбатан сарфларнинг арзонлиги, ишлаб чикариш майдонини кам эгаллаши, ишлатишда ишончлилиги каби афзалликларга эга булиб, куйидаги камчиликлардан холи эмас: энергиянинг балласт реостатда сезиларли йуколиши, стационар урнатилган пайвандлаш қурилмаларидан харакатда фойдалана олиш имконияти чекланганлиги кабилардир.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling