«Электр технологик қурилмалар ва тизимлар»


– расм. Билвосита ЭЁП нинг схемаси


Download 0.98 Mb.
bet40/90
Sana10.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1185134
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   90
Bog'liq
ЭТК ва Т маъруза 2017-18 (3)

4 – расм. Билвосита ЭЁП нинг схемаси

Электродлар кучланиш манбасига улангандан сўнг махсус механизм ёрдамида учлари бир-бирига туташтирилади ва бунинг оқибатида электродлар занжирида ток ҳосил бўлгач, бир-биридан узоқлаштирилади ва натижада ёй ҳосил бўлади. Ёйда ҳосил бўлган иссиқлик энергияси ўзлаштирилиши ҳисобига металларга иссиқлик ишлови берилади ёки эритилади. Металл эритиб бўлингач, оғдириш механизми ёрдамида печь оғдирилади ва эритма махсус идишларга тўкилади. Печь қуввати манба токини ва электродларни яқинлаштириш ёки узоқлаштириш натижасида ёй узунлигини ўзгартириш ҳисобига бошқарилади.


Печнинг асосий электр жиҳозларини печь трансформатори, бошқариш реактори ва электродларни узатиш механизмининг электр юритмаси ташқил этади.
Билвосита ЭЁП лари 0,25 т ва 0,5 т сиғимига эга. Улар мос равишда қуввати 175-250 ва 250-400 кВА га тенг трансформаторлар билан таъминланган бўлиб, бундай печларда графитлаштирилган электродлар қўлланилади.
Бевосита ЭЁП лар асосан кейинчалик прокат цехларида қуйма ёмби олиш учун мўлжалланган пўлат эритиш учун белгиланган. Шунингдек, олинган пўлат маъсулоти машинасозлик заводларида фасонли қуйиш орқали металлургик хом ашё олиш учун ишлатилади.


3.5-расм. Пўлат эритиш ёй печи (ПЭЁП)нинг схемаси

Печнинг тузилиши: 1 - пўлат кожух; 2 - юқори ҳароратга ( ўтга) чидамли футеровка; электродлар - 4 ўтадиган печнинг свод қисми-3 ; 5-электродларни кўтариш механизми; 6 - электр ёйи.


Бевосита ЭЁП ларининг тузилиши ва ишлаш принципини пўлат эритиш ёй печлари мисолида кўрамиз.
ПЭЁПлари, шунингдек, металлни кимёвий таркибини ростлашга мўлжалланган электромагнит усулда қориштириш қурилмаси, эритмани тўкиш учун мўл-жалланган печни оғдириш механизми, печь своди (қопқоьи) ни кўтариш ва буриш ҳамда электродларни узатиш ва кўтариш механизмлари билан таъминланган.
Электротехник пўлатни эритиш жараёни қуйидаги жараёнлар кетма - кетлигидан иборат:
- металлом (руда, скрап) ни эритиш;
- қоришмани турли қўшилма ва газлардан тозалаш;
- металл раскислениеси(металлни кислороддан тозалаш);
- қоришмага легирловчи компонентлар қўшиш;
- рафинация жараёни(тозалаш,оқлаш);
- эритмани аввал махсус чўмичга (ковшга) ва ундан тегишли формаларга қуйиш.
Катта хажмдаги печларда эритиш жараёни 4-6 соат давом этиб, ундан 1,5 - 2,5 соати эритишга, 2-4 соати металлни оксидлаш ва рафинация қилиш учун сарфланади.
Печдан, хусусан электродлар занжиридан оқаётган ток кучининг миқдорига кўра ПЭЁП ларини қуйидаги иш режимларида ишлайди деб юритилади:
а) салт юриш режими (электр ёйи мавжуд эмас,I = 0)
б) нормал (номинал) иш режими (I = Iном);
в) эксплутацион қисқа туташув режими (I = Iқ.т.).
Печнинг тўла қуввати Ртўла, ёйда сарф бўлаётган қуввати Рёй, йўқолаётган ( бехуда сарф бўлаётган) электр қуввати Рэл.й., йўқолаётган иссиқлик қуввати Рисс.й, печнинг фойдали иш коэффициенти  ва печнинг қувват коэффициенти cоs каби катталиклари билан печp токи ўртасидаги боғланиш характеристикалари ПЭЁП ларнинг энергетик характеристикалари деб юритилади (яъни энергетик характеристикаларни ифодаловчи боғланишлар - Ртўла = f(I); Рёй = f(I); Р.эл.й = f(I); Рисс..й. = f(I);  = f(I); ва соs  = f (I) лардир).
ПЭЁП томонидан сарф бўлаётган электр энергияси N, печнинг ишлаб чиқарувчанлиги q, печнинг тўла фойдали иш коэффициенти п ва 1 тонна маъсулотни эритиш учун кетган вақт t каби катталиклар билан печp токи ўртасидаги боғланиш характеристикалари печнинг технологик ёки ишчи характеристикалари деб юритилади (ишчи характеристикалар - N=f(I);
q=f(I); п=f(I); ва t = f(I); - боғланишлар билан ифодаланади).
Печнинг энергетик ва ишчи характеристикаларини таълил қилиш орқалигина, барча кўрсаткичлар бўйича оптимал иш режимини белгиловчи ток қийматини белгилаш мумкин.



Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling