«Электр технологик қурилмалар ва тизимлар»
Download 0.98 Mb.
|
ЭТК ва Т маъруза 2017-18 (3)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Нуқтали пайвандлаш.
Чокли пайвандлаш. Бундай усулда пайвандлашда туташтирилаётган деталларнинг учлари ўзаро бирлаштирилгач, деталлар чокни пайвандлаш ҳароратини таъминловчи миқдордаги, катта ток манбасига уланади ва ундан сўнг деталларга тегишли сиқиш кучи билан таъсир этиб ажралмас чок ҳосил қилинади. Бундай усул билан пайвандлашнинг икки тури мавжуд бўлиб, ундан бири эритмай пайвандлаш ва иккинчиси эритиб пайвандлаш деб юритилади (сварка без оплавления ва сварка с оплавлением). Биринчи усулга кўра пайвандлаш, ток кучи 5-10 кА га ва пайвандланаётган деталнинг кесим юзаси бўйича солиштирма қувват 10 - 15 кВА/см2 га тенг бўлганда амалга оширилади. Иккинчи усулга кўра пайвандлаш, уч босқичда олиб борилиб, бунда деталлар дастлабки қиздириш ҳароратигача қиздирилади, сўнгра эриш даражасигача етказилади ва ундан сўнг узил-кесил пайвандлаш амалга оширилади.
Чокли пайвандлаш қурилмалари белгиланишига кўра қуйидаги турларга бўлинади: 1) пайвандлаш усулига кўра - қаршилик усулида пайвандлаш ва эритиб пайвандлаш; 2) белгиланишига кўра - универсал ва махсуслаштирилган; 3) узатиш механизмининг тузилишига кўра пружинали, ричагли, винтли, гидравлик, пневматик ёки электр юритмали узатиш механизмига эга қурилмалар; 4) электродларни қисиш усулига кўра; 5) ўрнатилиши ва монтаж қилинишига кўра -стационар ва ҳаракатдаги. Чокли пайвандлаш қурилмаларининг қуввати 0,75 дан 750 кВА гачани ташкил этади, мисол учун, АСП - 10; МС; К; МСЛ типидаги чокли пайвандлаш қурилмаларининг қуввати 10 - 750 кВА, бирламчи кучланиши 220 ёки 380 В; иккиламчи кучланиши (1,2-3,2) дан (5,5 – 14,6) В гача, ишлаб чиқарувчанлиги соатига 20 дан 200 тагача пайвандлаш, деталларга берилаётган куч 0,5 дан 200 кН га тенгдир. Нуқтали пайвандлаш. Ушбу усулда пайвандлашни 31-расмда келтирилган тартибда тасвирлаш мумкин. Бундай усулда пайвандлашда деталp махсус электродушлагичларга қатирилган электродлар ўртасига ўрнатилиб, қаттиқ қистирилгач, электродлардан ток ўтказилади. Ядродаги ҳарорат металлни эритиш ҳароратидан бир мунча юқори бўлади. Битта нуқтани пайвандлаш учун кетган вақт деталнинг қалинлиги, деталp материалининг ҳоссалари, пайвандлаш машинаси (қурилмаси) нинг қуввати ва детални қисиш кучи кабиларга боғлиқ бўлиб, секунднинг мингдан бир улушидан бир неча секундгача тенг бўлиши мумкин (қўпол равишда пўлат қалинлиги 1 мм бўлса, 1 секунд вақт кетади деб қабул қилинади). 4.14 – расм Нуқтали пайвандлаш усули лист кўринишдаги материалларни, кесувчан стерженларни, шунингдек, листларни стерженp ва бошқа кўринишдаги прокатланган маҳсулотлар билан пайвандлаш учун қўлланилади. 4.15- расм Мисол учун МТ типидаги қурилмалар параметрлари: қуввати 20 - 400 кВ.А; бирламчи кучланиши 220 ёки 380 В; иккиламчи кучланиши ( 1,42 – 2,84 ) дан ( 6 - 12 ) В гача ; пайвандланаётган деталлар қалинлиги 0,25 дан 8,0 мм гача, ишлаб чиқарувчанлиги минутига 40 дан 150 та нуқтагача, электродларга таъсир этилаётган куч 3 – 32,5 кН ни ташкил этади. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling