«Электр технологик қурилмалар ва тизимлар»


Download 0.98 Mb.
bet49/90
Sana10.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1185134
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   90
Bog'liq
ЭТК ва Т маъруза 2017-18 (3)

Роликли пайвандлаш. Мазкур усулда пайвандлаш қурилмаси 4.15 - расмда келтирилган. Расмда: 1 - пайвандлаш трансформатори; 2- роликли электродлар; 3- роликларни айланма ҳаракатга келтирувчи юритма; 4 - пайвандланаётган деталлар.
Мазкур усулда, айланаётган роликлардан ток ўтказиш орқали деталларни узлукли ва узлуксиз чок билан пайвандлаш амалга оширилади. пайвандлаш хусусиятларига кўра нуқтали пайвандлаш усулига ўхшайди. роликли пайвандлаш кичик қалинликдаги юпқа деталларни, масалан ёқилғи баклари, турли маҳсулотни ташиш учун белгиланган бочкаларни пайвандлаш ишларида қўлланилади.

Назорат саволлари


  1. Кандай усулда пайвандлаш контактли пайванд-лаш дейилади?

  2. Контактли пайвандлашнинг кандай усулларини биласиз?

  3. Чокли пайвандлаш кандай амалга оширилади?

  4. Нуктали пайвандлашнинг кандай хусусиятларини биласиз?

  5. Роликли пайвандлаш усулини тушунтиринг.


20 – МАЪРУЗА


Индукцион электртехнологик қурилмалар ва тизимларнииг ндукторни частота бўйича сезгирлиги, узатиш функцияси
Режа:
1. Электролиз қурилмалари.
2. Электрокимёвий ишлов беришнинг асослари.
3.Коришма ва эритмалар электролизи буйича асосий тушунчалар.


Таянч суз ва иборалар


Электрокимё; электролитлар; электролитик диссоциация; молизация; электролитларда электр токи; ионнинг металлдан чикиш иши; гидратация энергияси; катионлар; аннонлар; Электролиз; электролизер; электролиз ваннаси; токка кура модда чикиши; энергияга кура модда чикиши; мис электролизи; анод электроди; катод электроди; электрокимёвий эквивалент.

Электрокимё - фан сифатида ионлар фаолияти ва шунингдек, каттик жисм ва коришма ўртасидаги чегарадаги ходисаларни ургатади. Бундай ходисаларни урганишда коришма сифатида электролитлар асос килиб олинади.
Электолитлар деб, электролитик диссоциация натижасида ионлар ҳаракатидан иборат электр токини утказиш кобилиятига эга бўлган моддалар, коришма ва эритмаларга айтилади. Металлар ва ярим утказгичлардан фаркли уларок электролит коришмалари ва эритмалари ион утказувчанлигига эга.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling