«Электр технологик қурилмалар ва тизимлар»


Download 0.98 Mb.
bet50/90
Sana10.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1185134
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   90
Bog'liq
ЭТК ва Т маъруза 2017-18 (3)

Электролитик диссоциация деб моддаларнинг (молекулаларнинг) эриш ёки коришиш даврида зарядланган ионларга ажралиш жараёнига айтилади. Бунда, диссоциация оқибатида ҳосил бўлган мусбат ва манфий ионлар сони бир - бирига тенгдир. Мусбат ионлар узидан бир ёки бир нечта электронини йукотган атом ёки молекулани ифодаласа, манфий ионлар эса, аксинча бир ёки бир нечта ортикча электронга эга бўлган атом ёки молекулаларни ифодалайди. Мисол учун, ош тузини сувда эритиш оқибатида унинг молекуласи икки ионга ажралади, яpни Na+ ва Cl- .
Электролитларда диссоциация жараёни билан бир пайтда унга тескари бўлган, яъни ионларнинг алоъида молекула булиб бирлашиш жараёни амалга оширилади. Бундай жараён молизация деб аталади.
Электрод - электрод тизимида металлда хам, электролитда хам худди уша ионлар мавжуд. Металлда ушбу ионлар крисстал решётка тугунларида жойлашган булса, электролида ушбу ионлар эритувчининг молекулалари билан богланган булади. Ионни кристалл решётка тугунидан электролитга утиши учун маoлум энергия сарфланиши керак. Ушбу энергия ионнинг металлдан чикиш иши деб аталади. Ионни электролитдан металлга утиши учун эса гидратация энергияси деб аталадиган маoлум иш бажарилиши талаб қилинади.
Электролитларда ионлар, молекулалар каби тартибсиз ҳаракатда булади. Агар электролитларга туширилган электродларга электр майдони таpсир этилса, тартибсиз иссиклик ҳаракатидан ташкари, ионларнинг тартибли ҳаракати юзага келади. Бунда мусбат ионлар - катионлар катодга караб, манфий ионлар - анионлар анодга караб ҳаракат килади. Белгиланган электродларга етиб борган ионлар уларга уз зарядларини беради, оддий атом ёки молекулага айлангач, электродларда ажралиб колади ёки электрод материали билан кимёвий реакцияга киришади.
Шундай килиб, электролитлардаги электр токи узидан электр майдонидаги ионларнинг йуналтирилган ҳаракатини ифодалайди. Металл ва ярим утказгичлардан фаркли, электролитлардан электр токининг окиши модда массасини кучиши билан бирга кузатилади.
Электролит коришмасидан электр токининг окиб утиши давомида электродда ажралган модда микдори “q” Фарадей конунига кура аникланади.
g=I (1)
бу ерда
 - электрокимёвий эквивалент, г/кл;
I - ток, А;
- токнинг окиб утиш вакти, с.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling