«Электр технологик қурилмалар ва тизимлар»


Download 0.98 Mb.
bet47/90
Sana10.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1185134
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   90
Bog'liq
ЭТК ва Т маъруза 2017-18 (3)


Таянч сўз ва иборалар


Контактли (каршилик усулида) пайвандлаш; контактли пайвандлаш турлари; чокли пайвандлаш; нуктали пайвандлаш; роликли пайвандлаш; эритмай ва эритиб пайвандлаш; утиш каршилиги; пайвандлаш юзалари; пайвандланувчи махсулотлар.

Босим остида пайвандлашнинг кўплаб турлари мавжуд бўлиб, саноатда контактли усулда (қаршилик усули деб ҳам аталади) пайвандлаш кенг тарқалган.


Контактли пайвандлаш ёки қаршилик усулида пайвандлаш деб пайвандланаётган деталлардан ток оқиб ўтиши оқибатида деталларнинг туташ юзаларида иссиқлик ажралиб чиқиши ва юзаларни юқори ҳароратларгача қиздириш (эритиш) оқибатида амалга оширилаётган пайвандлаш усулига айтилади.

4.13 - расм

Контактли пайвандлаш усули 3 турда амалга оширилади.


- чокли пайвандлаш (1.4.13,а - расм)
- нуқтали пайвандлаш (1.4.13,б - расм)
- роликли пайвандлаш (1.4.13,в- расм)
Контактли пайвандлашни умумий ҳолда ўзгармас ва ўзгарувчан токларда амалга ошириш мумкин. Лекин, кучланиши бор - йўьи бир неча волpт, ток кучи минглаб ва ўн минглаб амперга эга бўлган тўғрилагичлардан фойдаланиш анча мураккаблиги сабабли, контактли пайвандлаш усули амалда фақат ўзгарувчан токдан фойдаланган холда амалга оширилади.
Пайвандланаётган юзалар туташмасидаги контакт (контактлар) нинг ўтиш қаршилиги қуйидаги эмпирик тенглама орқали аниқланади:



бу ерда:
К1 - контакт материалига боғлиқ бўлган коэффициент (0,00067 - 0,00076);
Fк - контактга берилаётган сиқиш кучи;
m - туташтирилаётган юзалар шаклига боғлиқ бўлган даража кўрсатгичи; (“текислик - текислик” шаклидаги юзалар учун m = 1; чизиқли контактлар учун m = 0.5).
Кт - контакт ҳароратини ъисобга олувчи коэффициент, ўз ўрнида:



бу ерда:
- контакт материалининг ҳарорат қаршилик коэффициенти, С-1
t - контакт ҳарорати, С (қиздирилмаган контактлар учун Кт = 1).

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling