«Электр технологик қурилмалар ва тизимлар»


Download 0.98 Mb.
bet54/90
Sana10.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1185134
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   90
Bog'liq
ЭТК ва Т маъруза 2017-18 (3)

Ўзгарувчан токни ўзгармас токка айлантириш учун мўлжалланаган подстанциялар ўзгурувчан токни тақсим-лаш қурилмаси, кучланишни бошқариш қурилмаси билан таъминланган куч трансформаторлари, ярим ўтказгичли агрегатлар, ўзгармас токни тақсимлаш қурилмалари ва ўз эхтиёжларини қондириш қурилмалари мажмуидан иборатдир.

Қуввати катта бўлган электролизерларда қўлланаётган ток ўзгартиргичлар электролиз қурилмалари сериясига комутацион аппаратлар ёрдамисиз бевосита уланади.

Нисбатан катта қувватга эга бўлмаган электролиз қурилмалари ўзгартиргичлари эса бир пайтни ўзида ъимояловчи аппарат ъисобланувчи автомат улагичлар (вқключательлар) ёрдамида уланади.

Электролиз ванналари электр манбасига алоҳида пакетларга териб чиқилган тўғри бурчакли шиналар мажмуадан иборат махсус шиналар орқали уланади. ушбу шиналар одатда алюминийдан ясалиб, коррозия туфайли алюминий ишлатиб бўлмайдиган холларда, мисдан ясалади. шиналарнинг кесим юзаси, токнинг иқтисодий зичлигига кўра танланади. электролиз жараёни учун алюминий шиналарига бу катталик 0,3-0,4; мис шиналарига 1,0-1,3 ҳамда чўян ва пўлат шиналарига 0,15-0,12 а/мм2 ни ташкил этади.


Электролиз ванналаридаги ишчи ток ўнлаб, айрим ҳолларда эса, юзлаб килоамперни ташкил қилгани сабабли шина ўтказгичлари кесим юзалари тўғри тўртбурчак юзали шиналардан йиғилиб, совитиш мақсадида хар бир шина орасида шина қалинлигига тенг бўлган масофа қолдирилади. шиналарнинг қизиши оқибатида узайишини компенсация қилиш мақсадида, шиналарнинг тўғри участкаларида ҳар 20-25м масофада эгилувчан шиналардан иборат компенсаторлар ўрнатилади. подстанциядан электролиз цехигача электроэнергия узатувчи шиналар махсус эстакадаларга ўрнатилган ҳолда монтаж қилинади, алоҳида электролиз ванналари ўртасидаги шиналар эса, усти темир бетон плиталар билан беркитилувчи каналларда монтаж қилинади.


Назорат саволлари


  1. Электрокимё нимани ургатади?

  2. Кандай моддалар электролитлар деб аталади?

  3. Электролитик диссоциация деганда нимани тушунасиз?

  4. Молизация жараёни кандай жараён?


Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling