«Электр технологик қурилмалар ва тизимлар»


Download 0.98 Mb.
bet86/90
Sana10.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1185134
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   90
Bog'liq
ЭТК ва Т маъруза 2017-18 (3)

I enV, (8.16)
бу ерда: n-аэроионларни керакли концентрацияси, ионсм3; V-хоналарни ионлаштирилувчи ҳажми см3; -аэроионларни «ҳаёти»-ни ўрта давомийлиги с. Аэроионларни биологик объектларга таъсири ионларни концентрацияси, ускунани кун давомидаги иш режими, цикллар ва улар орасидаги танаффусларни давомийлигига боғлиқ.
Ҳар қандай холатда ҳам аэроионларни концентрацияси чегаравий қиймат – 106 ионсм3-дан ошмаслиги керак. Аэроионлаштиргичлар ишини дастурлаштирилган ускуналар бошқаради ва суткалик меерларни берилган цикл давомида ўзгартириб автоматик таъминлайди.
Тирик организмларга фойдали физиологик таъсирдан ташқари, ҳавони сунъий аэроионлаштирилиши чанг ва микроорганизмларни сонини камайтиради ва натижада касалланиш камаяди, ҳайвон ва паррандани махсулдорлиги ошади.
Суспензия ва коллоид эритмаларни сувсизлантириш.
Яхши титрланмайдиган коллоид эритма ва суспен-зияларни сувсизлантириш учун қўлланилади: сувни ва мева шарбатларини тозалаш, мойли-сувли эмульсияларни ажратиш, каучукни латексдан чўктириш, терини мустаҳкамлаш, газмолларга ҳар хил эритмалар шимдириш, каолинни сувсизлантириш ва бошқалар.
Электрофорез ва электроосмос. Электростатик майдонга қўйилган коллоид эритмаларда коллоид заррачаларни электродларни бири томон ва суюқликни оқимига тескари томон ҳаракати кузатилади. Коллоид заррачаларни электростатик майдонда силжитиш ва ажратиш жараёни электрофорез дейилади. Коллоид эритмани ҳажмини заррачаларни ўтишига халақит бўладиган, аммо суюқликни ўтказадиган тўсиқ билан бўлинса, электроосмос ходисаси кузатилади. Бу холда суюқлик электростатик майдонга қуйилган эритмани бир қисмидан иккинчи қисмига ўтади.
Электроосмос ва электрофорезни электростатик ходисалари қуйидагича тушунтирилади. Икки хил фаза - қаттиқлик ва суюқлик чегарасида, ёки аралашмайдиган суюқликлар, ёки суюқлик ва газ чегарасида қўш электр қатлам ҳосил бўлади. қаттиқ суюқ ёки газсимон фазани сиртида молекулалар ёки ионлар адсорбцияланади ва электролитда катионлар ёки икки қутбли молекулалар қатламини ҳосил қилади. Зарядланган заррачалар электр майдонда тескари қутбли электродлар томон ҳаракатлана бошлайдилар.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling