«Электр технологик қурилмалар ва тизимлар»


Download 0.98 Mb.
bet57/90
Sana10.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1185134
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   90
Bog'liq
ЭТК ва Т маъруза 2017-18 (3)

Электрокимё нимани ўргатади?

  • Кандай моддалар электролитлар деб аталади?

  • Электролитик диссоциация деганда нимани тушунасиз?

  • Молизация жараёни кандай жараён?

  • Электролитлардан электр токини окиши хусусиятларини тушунтиринг.

    23 – МАЪРУЗА

    Ёйли стал эритувчи печларда стал эритишнинг технологик ҳусусиятлари
    Режа:
    1. Гальванопластика усулда металларга ишлов бериш.
    2. Гальваностегия усулда металларга ишлов бериш.


    Таянч сўз ва иборалар


    Электрокимё; электролитлар; электролитик диссоциация; молизация; электролитларда электр токи; ионнинг металлдан чикиш иши; гидратация энергияси; катионлар; аннонлар; Электролиз; электролизер; электролиз ваннаси; токка кура модда чикиши; энергияга кура модда чикиши; мис электролизи; анод электроди; катод электроди; электрокимёвий эквивалент.


    Гальванопластика - бу металл ва нометалл буюмларни сиртига электрокимё йўли билан металларни ёпиштириш. Гальванопластика буюмларни аниқ нусхаларини-гальванонусхаларини олиш учун ишлатилади, масалан: типографик клишеларни типик штампларини тайёрлаш, мусиқа пластинкаларини, аниқ штампларни ишлаб чиқиш. Бунинг учун буюмдан оттиск-тескари нусха олинади, унинг номи матрица бўлиб, у металл, қўрғошин, мис ёки нометалл бўлиши мумкин. Нометалл (гипс, ёғоч, пластмасса ва ҳ.) матрицаларга аввал металл кукун, графит ёки алюминий фольга қопланади ва бу билан уларни сиртида электр ўтказувчанлик ҳосил қилинади. Матрицани асл нусхадан осон ажратиш учун унинг сиртига скипидар, керосин суртилади ва гальваник жараёндан олдин матрица сиртини тозаланади. Кейин матрицани гальваник ваннага солинади ва буюмнинг ичи бўш аниқ нусхасини олинади.
    Гальваностегия деб металл буюмни юқори механик мустаҳкамлик ва коррозияга бардошлигини ошириш ёки ташқи кўринишини яхшилаш учун сиртига электрокимё йўли билан метал қоплашга айтилади. Гальваностегияга никеллаш, хромлаш, мислаш, кадмийлаш, сиртни цинк, қўрғошин, кўмиш, олтин билан қоплаш каби жараёнлар қарайди.
    Катодга қопланган металл галваник қоплашда майда кристал таркибга эга бўлиши керак, сиртга текис тақсимланган, таркибида бўшлиқлар йўқ ва асосий металл билан мустаҳкам боғланган бўлиши керак. Механик мустаҳкамлик ва коррозияга бардошликни ошириш учун углеродли пўлат сиртига галванодиффузия усули қўлланилади: гальваник қоплама берилгандан кейин иссиқлик ишлов берилади ва бу билан диффузион қатлам ҳосил қилинади. Пўлат буюмларни никель ёки хром билан қоплашдан олдин қатор холларда деталларни мислаб олинади, кейин эса никелланади ёки хромланади. Баъзида уч қаватли қоплама хам яратилади (мис, никель, хром). Бундай қопламалар буюмларни 480-5000С-гача қиздирилганда ҳам оксидланишдан сақлайди.
    Кумушлаш ва олтинлаш асосан декоратив мақсадларда қўлланилади. Олтинлаш, кумушлаш ва мислашда қоплама яхшироқ ёпишиши учун электролитга циан бирикмалари қўшилади.

    Download 0.98 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   90




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling