«Электр технологик қурилмалар ва тизимлар»


Download 0.98 Mb.
bet58/90
Sana10.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1185134
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   90
Bog'liq
ЭТК ва Т маъруза 2017-18 (3)

Гальваностегия ванналари. Гальванотехник қоплаш учун ванналар одатда пўлатдан тайёрланади, тузли эритма ишлатилса уларни пластмасса, резина, эбонит билан изоляцияланади ёки кислота ва иссиқликка қарши лаклар билан бўялади (расм 6.2). Катод (К) ва анод (А) шиналари изолятор


Расм 6.2. Гальваностегия ваннани схемаси.
(И)-ларга ўрнатилади. Катод шиналарига илмоқлар ўрнати-либ, уларга буюмлар осиб қўйилади. Анод шиналари (электродлар) катодга қопланадиган металлдан полоса шаклида тайёрланади. қатор холларда (масалан, хромлашда) қўрғошиндан еки қўрғошин-сурма аралашмадан эримай-диган анод тайёрланади. Бу холда электролитга доим қопланадиган металл тузларини қўшиб турилади. Электролиз жараёнини тезлаштириш учун электролит иситиб турилади.
Гальваностегия ванналари одатда ўзгармас ток генераторлари ёки ярим ўтқазгичли ўзгартиргичлардан энергия олади. Электродлардаги кучланиш 6-24В, ток эса жараённи параметрлари ва ишлов берилаётган сиртни ўлчамларига қараб ростланади. Токни зичлиги 100-1000 Ам2-гача ва ундан юқорироқ. Ток зичлигини кўпайтирилса электролиз тезлашади, аммо қопламани сифати пасаяди. Анод сиртидан олинаётган металлни миқдорини Фарадейни биринчи қонунига биноан топиш мумкин:
Qm KэIt (6.13)
Бу ифодада: Кэ-массали электрокиме эквиваленти, г(Асоат); I-ток, А; t-ишлов бериш вақти, соат. М. Фарадей топганки, ҳар қандай металлни бир грамм-эквивалентини эритиш учун 96500 Ас еки 26.8 Асоат бир хил электр миқдори керак бўлади.
Юқоридаги ифодадан фойдаланиб, ҳар қандай металлни электркиме эквивалентини ҳисоблаш мумкин, яъни электролитдан 1 Асоат электр ўтганда аноддан ажрайдиган металлни миқдорини (г) ҳисоблаш мумкин:
Kэ  , (6.14)
бу ерда: Ам-анод металлини атом массаси; n-металлнинг валентлиги.
Бу ифода тўғри бўлиши учун келтирилаётган энергияни ҳаммаси металлни эритишга сарфланиши керак. Аммо, энергиянинг бир қисми сувни электролизлаш ва анодда кислород ва озон газларини ажратиш учун сарфланади. Шунинг учун, берилган энергия миқдорида ажраган металлни массаси mф ҳисобланган mх-дан оз бўлади. Бу массаларни нисбати ток бўйича чиқиш дейилади,
  mфmх еки   (mфmх)100%. (6.15)
Гальваностегиянинг жараёнларини кўпчилиги учун ток бўйича чиқиш анчагина катта (90-дан 100-гача). Фақат хромлашда ток бўйича чиқиш 12% ёнида бўлади, чунки бу жараёнда электроэнергияни асосий қисми қўшимча реакцияларга сарфланади. Ток бўйича чиқиш электр энергиясини фойдали ишлатилишини кўрсаткичидир. -қанча кичик бўлса, энергия сарфлари ва электр энергияни солиштирма сарфи катта бўлади.
Аноддаги электр кимё ишлов электролитга чўктирилиб, мусбат электродга уланган деталь сиртини эритиш ходисасига асосланган. Анод жараёнлари Фарадей қонунларига бўйсунади, бу қонунлар ажра-тилган модда миқдори ва ўтқазилган электр миқдори ўртасидаги алоқани белгилайди. Ток бўйича чиқишни ҳисобга олган холда тоза металларни анодда эритилиш миқдорини қуйидаги ифодалардан топиш мумкин.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling