«Электр технологик қурилмалар ва тизимлар»


Download 0.98 Mb.
bet66/90
Sana10.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1185134
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   90
Bog'liq
ЭТК ва Т маъруза 2017-18 (3)

V 10В4 (7.6)
-ишлов олаётган материални зичлиги, кгм3.
Разряд импульсини давомийлиги шундай танланадики, магнит майдонни деформацияланувчи деталга кириш чуқурлиги уни деворини қилинлигидан кичикроқ бўлиши керак. Кўрилаётган схема учун импульс давомийлиги 10-20 мкс.
Импульсни қисқа муддатли бўлгани учун катта кучларни ҳосил қилиш мақсадида катта зичликдаги токларни ўтказиш мумкин (1010Ам2 гача), чунки жуда қисқа муддатда ўтказгичлар уларни мустаҳкамлик хусусиятлари йўқоладиган даражагача қизишга улгуришмайди. Шунинг учун индукция 80 теслага етади, бир марта ишлайдиган индукторлар учун эса - 200 теслагача. Бу қийматлар ферромагнит материалларни тўйиниш индукциясидан бир неча марта ошади, шунинг учун улар кучли майдонлар техникасида ишлатилмайди. Токнинг бундай юқори зичликларини (магнит индукцияни ҳам) нисбатан осон ва содда конденсаторларни разрядлаб олинади.
Манба қувватини қуйидаги ифодадан топиш мумкин:
W Wc , (7.7)
Wс-заряд контурида тўпланадиган қувват; t-разрядлар оралиқларидаги вақт, с; -заряд контурини ФИК-и (одатда ФИК тахминан 0,5 бўлади); U-конденсаторларни зарядлаш кучланиши, 520 кВ.
Разрядниклар сифатида ҳаволи разрядниклар, электродлар яқинлаштирилганда ишлайдиган механик коммутаторлар ёки игнитронлар (разрядни бошқарилиши мавжуд) ишлатилади.
Магнитли импульс ишлов бериш турлари. Ишлов беришни магнитли импульс усули анча прогрессивдир. Инерцияли муҳитни йўқлиги (муҳит орқали деталга босим узатилади) ҳамда электродинамик кучларни заготовка хажмига тақсимланиши ва аниқ ростланиш бундай қурилмаларни қўллашга кенг имконият яратади.
Расм 4-да магнитли импульслар билан ишлов беришни оддий мисоллари кўрсатилган. Заготовка 1 тўғридан-тўғри разряд занжирига киритилиши мумкин (расм 7.4,а). Бу холда электродинамик кучлар (стрелкалар билан кўрсатилган) заготовкалардаги ток ва заготовка ёнидаги қайтган симда ҳосил бўлган магнит майдон билан ўзаро таъсир натижасида ҳосил бўлади. Индуктор 2 детал 1 ичига киритилганда (расм 7.4,б)





Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling