«Электр технологик қурилмалар ва тизимлар»
Микроиқлим яратувчи электротермик ускуналардан фойдаланишни хусусиятлари
Download 0.98 Mb.
|
ЭТК ва Т маъруза 2017-18 (3)
Микроиқлим яратувчи электротермик ускуналардан фойдаланишни хусусиятлари. Бундай электротермик ускуналардан фойдаланишда ёнғин ҳавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш зарур ва техник хизмат кўрсатувчи ходимлар техника ҳавфсизлиги бўйича учинчидан паст бўлмаган гуруҳга эга бўлишлари керак.
Иситиш-вентиляциялаш тизимларни электрокалорифер ускуналарига техник хизмат электрокалорифер чиқишида ва иситилаятган хонада ҳароратни текширишдан иборат. Электрокалорифердан чиқаятган ҳавони ҳарорати 50оС-дан ошмаслиги керак, хонадаги ҳарорат эса берилган қийматга тенг бўлиши керак. Ўчирилган калориферда коитактларни ишончлилиги ва ТЭН-лпарни бутунлиги текширилади. Электрокалорифер ускунасини қобиғи албатта электр тармоғини нол симига уланади ҳамда ҳамма кучланиш остида бўлмаган металл қисмлар заминланади. Поллар электр билан иситиладиган хоналарда электр ҳавфсизлигига алоҳида катта эътибор билан қаралади, чунки иситувчи симларни шикастланиши электр токидан оммавий шикастланишга олиб келиши мумкин. Иситувчи элементлар 380220 В кучланишдан энергия олса, электр потенциалларни текислаш учун иситгичлар тагига, пол сиртидан 30…40 мм-дан кам бўлмаган масофада ўрнатиладиган металл экранланувчи тўр ҳамда ўтиш йўллар бўйлаб қўйиладиган пўлат симлар қўлланилади. Бўйлама потенциал текисловчи симлар ўзаро, экранланувчи тўр, заминловчи сим, биноларни металл конструкциялари ва технологик ускуналар билан пайвандланади. Иккита потенциал текисловчи ўтказгичлар ҳосил қилган сиртмоқни ўзгармас токка қаршилиги 1 Ом-дан кўп бўлмаслиги керак. Потенциал текисловчи ўтказгичлар диаметри 6 мм-дан кам бўлмаган пўлат симдан, экранланувчи тўр эса диаметри 3 мм-дан кам бўлмаган симдан тайерланади. Электр билан иситиладиган полларни ишлатиш жараенида потенциалларни текислаш ускуналарини, нормал ва авария режимларида пайдо бўладиган қадам ва тегиш кучланишларини назорат қилинади. Маҳаллий иситиш ускуналарини ишлатишда контакт бирикмаларини холатини, терморостлагичларни ишини, нол симни уланишини ишончлилигини текширилади. Нурлантириб иситиш ускуналарини осиш баландлигини таъминловчи тармоқни ўчириб ростланади. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling