«Электр технологик қурилмалар ва тизимлар»
Маҳаллий иситиш ускуналари
Download 0.98 Mb.
|
ЭТК ва Т маъруза 2017-18 (3)
Маҳаллий иситиш ускуналари. Маҳаллий иситиш локаллаштирилган зонада ҳавони оширилган ҳароратини ва, хонани бошқа ҳажмига қараганда намликни, зарарли газларни концентрациясини пасайтирилган қийматларини таъминлайди.
Маҳаллий иситиш ускунасидан иссиқликни узатиш услубига қараб нурланиш (инфрақизил), контактли (кондуктив), конвектив ва комбинацияланган иситиш воситалари ажратилади. Нурлантириб иситиш ускуналарида оқ (ёруғ) ва қора инфрақизил нурлантиргичлардан фойдаланилади, улар электр лампалар ва қиздириш элементларидир. қора инфрақизил нурлантиргичларни (400…500оС) ҳарорати оқларникига қараганда пастроқ, бунда иссиқликни кўп қисми улардан исиган ҳаво оқими билан конвектив олиб кетилади. Бу нурлантиргичлар юқори ишончли ва механик мустаҳкам, улар кучланиш тебранишларига сезгир эмас. қора манбаалар сифатида ТЭН-лар ва керамик нурлантиргичлар энг кўп тарқалган. Ёш ҳайвон ва паррандани нурлантириб иситувчи, қобиғи зонт конструкцияга эга ва инфрақизил нурлантиргичлар ичига жойлаштирилган ускуналар брудер дейилади. Инфрақизил электр иситгич металл қобиқ, иссиқлик изоляцияси ва цоколдан иборат бўлиб, саноат ишлаб чиқарадиган нурлантиргичлар билан ишлатилиши мумкин. Контактли электр иситиш ускуналарига электр иситиш поллар, гиламчалар ва панеллар қарайди. Уларни ҳарорат режимини автоматик бошқариш учун икки холатли ростлагичлар қўлланилади, датчиклар иситувчи симлар орасига, пол ичига қўйилади. Маҳаллий иситишни конвектив ускуналарига электр иситиш панеллар, электроконвекторлар ва кичик қувватли электр калориферлар қарайди. Электр конвекторларда иситгичлар сифатида ривожланган иссиқлик берувчи сиртли, умумий қовурғаланган қобиққа қўйилган ТЭН-лар хизмат қилади. Улар хонадаги ҳарорат режимини автоматик ва қўлда ростлаш ускуналари билан таъминланган. Катта бўлмаган ёрдамчи ва маиший хоналарни электр радиаторлар билан иситиш мумкин. Уларда иссиқлик трубкали иситиш элементидан қобиққа оралиқ иссиқлик ташувчи – минерал мой орқали узатилади, мой билан бўш қобиқни паст қисми тўлдирилган. Электрокалориферли маҳаллий иситиш дарвоза ёки эшик очилганда ташқаридаги совуқ ҳавони хонага киритмаслик мақсадида иссиқлик тўсиқ яратиш учун ҳам қўлланилади. Комбинацияланган иситишда иссиқлик узатиш бир йўла нурлантириш, контактли ва конвектив бўлади. Бу холда тизимни шундай қилинадики, иситиш ҳам пастдан (крнтактли), ҳам тепадан (нурлантириш билан ва конвектив усулда) бўлади. Автоматик режимда ишловчи маҳаллий иситиш ускуналарини қўллаш энергетик сарфларни анча камайтиради. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling