«Электр технологик қурилмалар ва тизимлар»


Download 0.98 Mb.
bet75/90
Sana10.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1185134
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   90
Bog'liq
ЭТК ва Т маъруза 2017-18 (3)

Назорат саволлари


  1. Электрокимё нимани ўргатади?

  2. Кандай моддалар электролитлар деб аталади?

  3. Электролитик диссоциация деганда нимани тушунасиз?

  4. Молизация жараёни кандай жараён?

  5. Электролитлардан электр токини окиши хусусиятларини тушунтиринг.


26 – МАЪРУЗА


Ферросплав олишнинг автоматик бошкарув тизимлари, андозавий ротлагичлар, бошкарувга куйилган талаблар


Режа:
1. Электротехнологик жараёнларни кўллаш сохалари
2. Электротехнологик жараёнларни турлари


Таянч сўз ва иборалар


Электрокимё; электролитлар; электролитик диссоциация; молизация; электролитларда электр токи; ионнинг металлдан чикиш иши; гидратация энергияси

Ҳозирги вақтда принципиал янги, электр энергиясидан фойдаланувчи прогрессив технологиялар қаторига электрон нурли, плазмали, импульсли, биологик мембранали, кимевий ва бошқа технологиялар киради. Улар меҳнат унумдорлигини оширишга, ресурслардан фойдаланиш эффективлигини оширишга, ишлаб чиқаришда энергия ва материалларни сарфланишини камайтиришга имкон беради. Электр технологиялар ҳам шу прогрессив технологиялар қаторига киради. Электротехнология тушунчасида электр токи, электр еки магнит майдонни тўғридан-тўғри ишлатилиши кўзда тутилади, яъни уларни энергиясини технологик объектга тўппа-тўғри келтирилиб, уни иш зонасида энергияни бошқа турларига айлантирилади (иссиқликка, кимёвий, механик, нур энергиясига ва бошқаларга). Бу жараён берилган технологик вазифани бажаришни таъминлайди. Сунъий ёритишсиз ҳозир бирорта соха ишлай олмайди. Турли диапазонда нурлантириш ҳам кенг қўлланилади. Электротехнология халқ хўжалигини деярли ҳамма сохаларида илмий-техника тараққиетини белгилайди. Электротехнологик усулларини қўллаш кўп холларда меҳнат унумдорлигини оширишга, махсулотни сифатини яхшилашга, буюмларни ишончлилигини оширишга, меҳнат сарфларини камайтиришга, ишчи жараёнларни автоматлаштиришга, олдиндан белгилаб олинган хусусиятларга эга янги материаллар ва махсу-лотларни олишга, технологик жараёнларни жадаллашга, меҳнат ва материалларни яхшилашга ва ишлаб чиқаришни атроф муҳитга зиёнли таъсирини камайтиришга олиб келади.


Электротехникани тез ривожланиши ва етарли арзон электр энергияни ишлаб чиқилиши энергияни кўп истеъмол қиладиган электротехник жараёнларни ривожланишига олиб келади. Булар алюминий ишлаб чиқиш (натижада алюминий қимматбаҳо материал бўлмай қолади), карборунд ва кальций карбитини ишлаб чиқиши ва юқори сифатли пўлатларни ишлаб чиқилишидир. Электр пайванд кашф этилиб, электр ёйни электрометаллургияда, яъни металларни рудадан электр ёй печларида олиш, мис ва цинкни саноат масштабларида олиш, юқори частотали токни ишлов берилаётган материалларни ўзида иссиқлик чиқариш учун ишлатиш бошланган.
Кўп электротехнологик жараёнлар энергияни кўп сарфлайди (жадвал 1). МДҲ-да ишлаб чиқарилаётган энергияни 30%-и электр жараёнларга сарфланади (жадвал 1).

Жадвал –8.1



Махсулот

Электр энергияни солиштирма сарфи,
минг.кВтст

Махсулот

Электр энергияни солиштирма сарфи,
минг.кВтст

Электрпулат
Ферроқо-тишмалар
Алюминий
Шиша тола
Синтетик тола

0,7-0,9

2,1-12,3
17,0-21,0


5,8-6,0

11,5-12,5



Кобальт
Литий
Мис

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling